# 4, 2020 pedagogik mahorat*педагогическое мастерство*pedagogical skill



Download 4,67 Mb.
Pdf ko'rish
bet171/299
Sana13.01.2023
Hajmi4,67 Mb.
#899233
1   ...   167   168   169   170   171   172   173   174   ...   299
Bog'liq
Pedagogik mahorat 4-son 2020 yil

(Олма-ота)
яқиндан ёрдам 
кўрсатишган. 
Ибн Сино “Донишнома” китоби сўзбошисида ёзадики, бу китоб Исфаҳон амири Аъло ад-
Довулнинг илтимосига кўра ёзилган. Маълумки, аллома 1023 йилдан умрининг охиригача унинг 
саройида яшаган. Бу китобнинг бошқа номи “Китоб ал-Аълои (“Аъло китоби”) шу билан 
тушунтирилади. 
Ибн Сино таъкидлайдики, китобнинг мақсади қадим донишмандликнинг бешта илми асослари 
ва масалаларини қисқача баён қилишдан иборат. Биринчидан, мантиқ – ўлчов ҳақидаги фан; 
иккинчидан физикани, сезгиларга таъсир қилувчи ҳаракатда ва ўзгаришда бўлган нарсалар ҳақидаги 
https://buxdu.uz


# 4, 2020 PEDAGOGIK MAHORAT*ПЕДАГОГИЧЕСКОЕ МАСТЕРСТВО*PEDAGOGICAL SKILL
133 
фан; учинчидан коинотнинг тузилиши ва жойлашиши ҳақидаги номуносиб тарзда ҳақиқатни англаш 
мақсадида осмон ва юлдузлар ҳаракати шакллари ва ҳолати ҳақидаги фан; тўртинчидан мусиқа 
ҳақидаги фан, товушлар гармонияси ва дисгармонияси сабабларини очиш ва куйнинг хоссалари; 
бешинчидан табиатдан ташқарида жойлашган нарсалар ҳақидаги фан (яъни метафизика, Ибн Сино 
даврида “фалсафа” деб аталган). Бу Бобларни тушуниш осон бўлиши учун астрономия бобидан 
олдин геометрия боби, мусиқа бобидан олдин арифметика боби келиши керак. Лекин “Донишнома” – 
“Билимлар китоби” математикага оид бобларининг сўзбошисида Ибн Синонинг шогирди ал-
Жузжоний ёзадики: “Бу китобнинг математикага оид қисмлари йўқолган” ва ал-Жузжоний 
томонидан ўзидаги мавжуд қўлёзмалар асосида қайта тикланган. 
“Билимлар китоби”нинг сўзбошисида Ибн Сино томонидан эслатиб ўтилган “қадим 
донишмандликнинг беш илми” – геометрия ва арифметика билан биргаликда машҳур етти “эркин 
санъат” (artes liberales) бўлиб, қадимда ва ўрта асрларда фалсафий маълумотларнинг асосини ташкил 
қилган. “Билимлар китоби”нинг фалсафа бобида Ибн Сино фалсафий илмларни “Олий илм”, 
математик илмларни “ўрта илм”, физикани “қуйи илм” деб атаган. Европада ўрта асрларда тўртта 
математик фан – геометрия, астрономия, арифметика, мусиқа quadrivium (тўрт йўллик) ташкил қилиб, 
олий мактабларда ўқитилган. Грамматика, диалектика (баҳс санъати) ва риторика (нотиқлик санъати) 
trivium (уч йўллик) ташкил қилиб, элементар (тривиал) мактабларда ўқитилган. Ўрта аср Шарқида 
ҳам фанларни ўқитиш шундай ташкил қилинган эди. Шунинг учун “Билимлар китоби”нинг 
математик бобларида келтирилган фанлар мажмуаси ўрта аср “квадривиум”ининг асосий мазмунини 
ташкил этади.
“Квадривиаум” ўзаро боғлиқ назарий ва амалий математик фан сифатида қадим 
пифагорчилардан келиб чиққан бўлиб, унинг асосий принципи геометрия ва арифметиканинг 
(пифагорчилар сонни бирликлар – нуқталардан маълум тарзда ташкил топган фигура сифатида 
қараганлар) ҳамда астрономия ва мусиқанинг (бу унинг самовий сфераларнинг мусиқаси ҳақидаги 
таълимоти билан боғлиқ) узвий боғлиқлигига асосланган. Ибн Сино “квадривиуми”нинг асосида 
тўртта қадим мумтоз асар – Евклиднинг “Бошланғичлар”и, Клавдий Птоломейнинг “Математик 
ясашлар”и (Алмагест), Гераслик Никомахнинг “Арифметикага кириш”и ва Клавдий Птоломейнинг 
“Гармония ҳақида таълимот”и ётади.
Ибн Сино асосан фалсафа ва тиббиёт соҳасида изланишлар олиб борган бўлса-да, математик 
фанлар соҳасида ҳам илмий тафаккур юритган. Ал-Жузжоний Ибн Синонинг биографиясида ёзади: 
“Исфаҳонда у “Китоб аш-шифо”ни якунлаш билан шуғулланди, шунингдек “Логика” ва 
“Алмагест”ни тугатди. Бунгача у Евклидга (“Бошланғич” – геометрия), арифметика ва мусиқага 
қисқача изоҳ берди ва ҳар бир китобга математик фанлар ёрдамида қўшимчалар киритди, чунки 
уларга бундай қўшимчалар киритишни қатъий зарурат деб топди. “Алмагест”га параллакс ҳақидаги 
ўнта таклифни киритди ва “Алмагест”нинг охирига астрономияга оид шундай нарсаларни қўшдики, 
булар унгача мавжуд эмас эди. Шунингдек, Евклидга арифметикага оид баъзи теоремаларни (қатор 
қизиқарли нозик томонларни) қўшди, мусиқада бир неча масалаларни киритдики, булар аввалгилар 
томонидан қаралмаган эди”. 
Энг аввало, Ибн Синонинг бу соҳага қўшган ҳиссаси шундан иборатки, “Китоб аш-шифо”нинг 
математикага оид бобларида квадратга ва кубга кўтариш амалларини тўққизлик усули билан 
текширишни ишлаб чиқди. “Китоб аш-шифо”нинг геометрияга оид бобларига Ибн Сино киритган 
қўшимчалари К.Локач ва Х.Муҳаммадиев томонидан ўрганилганига қарамасдан ҳали тўлиқ тадқиқ 
қилинган эмас. 
Янги астрономик асбоб ҳақидаги ва оддий машиналарга бағишланган “Ақл ўлчови” номли 
механикага бағишланган илмий асар ҳам Ибн Сино илмий-амалий фаолиятига мансубдир. 
“Билимлар китоби”нинг фалсафага оид бобида Аристотелнинг “Осмон ҳақида” ва “Физика” 
асарларига бағишланган Абу Райҳон ал-Беруний билан ўзаро илмий мулоқотларида кўтарилган 
математика масалалари қайд этилган. 
Ибн Сино “Билимлар китоби”нинг фалсафага оид бобларида шунингдек дискрет миқдор ва 
узлуксиз катталикнинг, нуқта, кесма, сирт ва жисмнинг таърифини беради (“Бошланғичлар” I 
китобининг 1-, 2- ва 5-таърифи ва XI китобнинг 1-таърифи), шунингдек атомистларга қарши 
қаратилган фазовий чексиз бўлинишнинг беш исботини келтиради. 
“Осмон ҳақида” китобнинг 3-масаласи бўйича Ибн Сино ал-Берунийнинг саволларига шундай
жавоб беради: жисм фақат куб бўлгандагина олтита томони мавжуд бўлади деб ҳисоблаш керакми 
ёки ҳар доим ҳам шундай бўладими, чунки ҳар қандай жисм унинг шаклидан қатъи назар фақат учта 
ўлчовга эга. Шу китобнинг 4-масаласи бўйича ал-Беруний атомистларнинг нуқтаи назарини ҳимоя 
қилиб, фазонинг чексиз бўлинишини исбот қилади. 6-масала бўйича Ибн Сино тухумсимон ёки ясси 
https://buxdu.uz



Download 4,67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   167   168   169   170   171   172   173   174   ...   299




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish