# 4, 2020 PEDAGOGIK MAHORAT*ПЕДАГОГИЧЕСКОЕ МАСТЕРСТВО*PEDAGOGICAL SKILL
130
➢
билимни ташкил этувчи, фикрлаш қобилиятини ва хотирани ривожлантириш.
Болада нутқ ривожланиши қуйидаги тартибда юзага келади:
Боланинг тилни ўзлаштириши ижтимоий вазиятда табиий равишда пайдо бўлади. Тил ва ибора
ўзаро чамбарчас боғлиқ ва нутқнинг ривожланиши фикрлаш тараққиётига хизмат қилади. Боланинг
туғилишидан бошлаб, у мулоқот қилишни ўрганадиган ижтимоий вазияти - бу унинг ўз ота-онаси
ҳисобланади. Боланинг фикрлаш тарзи ривожланиши унинг ҳаётида иштирок этаётган объектлардан
фойдаланиши, улар ва бошқалар билан мулоқотда бўлишидан бошланади ва шу пайтдаёқ болалар
англашни ва тушунишни бошлайдилар.
Тил - болаларнинг шахслараро муносабатларни ўрнатиш, бошқаларнинг хатти-ҳаракатларига
таъсир қилиш, моддий эҳтиёжлар ёки истакларни қондириш, ўрганиш ва таснифлаш, уларнинг ён-
атрофидаги барча нарсалар, бошқа одамлар билан хабарлар ва маълумот алмашиш, ўзларининг
тасвирини яратиш воситасидир.
Таниқли психолог Ж. Пиаженинг айтишича, бола нарсаларга алоҳида эътибор бериш ёки улар
билан ўзаро алоқа қилиш орқали турли ёндашувларни ишлаб чиқарадиган билимларни эгаллайди. Ва
ушбу ҳаракатларнинг натижаси ўлароқ - объектларни биринчи марта ажратиш содир бўлади: судраш
мумкин бўлган нарсалар, ейиш мумкин бўлган нарсалар ва силкитиш мумкин бўлган нарсалар.
Болаларнинг тилни ўрганиш тезлиги, асосан, унинг тажрибаси ва онанинг педагогик қобилиятлари
билан белгиланади. Агар болага уйда ишлаш ёки ўйин давомида ташқи дунё билан мулоқот қилиш
имконияти берилса, у билиш ва билимларни ривожлантириш жараёнига ёрдам беради деган фикрни
билдиради Ж.Пиа, Д.Дю ва Л.С. Виготский.
Олтита ўзига хос билим ва ақлий жараён мавжуд:
➢
таниш;
➢
тушуниш;
➢
қисқа муддатли хотира;
➢
давомий фикрлаш;
➢
фикрлашни бўлиш;
➢
баҳолаш.
Ўтказилган тадқиқотларга қараганда бола уч ёшидан бошлаб сабаб ва натижа орасидаги
боғлиқликни топишга қодир бўлади, лекин уни ўз-ўзи билан ифодалай олмаслиги мумкин. Тажрибада
бола бундай илмоқли нарсаларни, ҳодисалар орасидаги боғлиқликни, уч ёшдан бошлаб англай
бошлайди. Ўқиш - бу фақатгина сўзлардан гап тузиш эмас, балки унданда кўпроқ. Китоб ўқиш
даврида болада қанча кўп ўқилган сўзларнинг маъносини ўзаро боғлашга ёрдам берадиган ҳаётий ва
бошидан ўтказган тажрибаси кўп бўлса, бу сўзлар бола учун шунча кўп маънога эга бўлади. Агар
бола хурмо мевасини тозаласа, уни еса, бу меванинг уруғларини экса, суғорса, парвариш қилса,
ўсишини кузатса, “хурмо” сўзини ўқиш у учун анча енгилроқ бўлади.
М. Коулнинг фикрича, уй шароитида ўқиш қобилияти худди юриш ва гапириш қобилиятлари
сингари табиий ҳолда келади. Болага қуйидаги шароитларни яратиб бериб, унинг ўқиш қобилиятини
ривожланишига ёрдам бериш мумкин:
Нутқсиз тажриба:
бола атроф
муҳитни кўриб,
харакатлар
бажаради
Онг ривожланиши:
фикрлаш, ҳотира ва
муносабат
Нутқ орқали
ўрганиш
тажрибаси:
бола нутқни
жаранглашини
тинглайди
https://buxdu.uz
Do'stlaringiz bilan baham: |