# 4, 2020 PEDAGOGIK MAHORAT*ПЕДАГОГИЧЕСКОЕ МАСТЕРСТВО*PEDAGOGICAL SKILL
127
-
тарбияси оғир ўқувчиларда миллий ғояни шакллантиришда мактаб, оила, маҳалла
ҳамкорлигида 5-9-синф ўқувчиларининг ғоявий-мафкуравий, амалий фаолиятларини ташкил этиш
борасида кўникма, малака ва компетенцияларни ҳосил қилиш.
Тарбияси оғир ўқувчиларда мактаб, оила, маҳалла ҳамкорлигида 5-9-синф ўқувчилари онгида
миллий ғояни шакллантиришда қуйидаги илмий концепцияга асосландик:
-
5-9-синф ўқувчиларининг онг даражаси ижтимоий муносабатлар жараёнида, уларнинг
жамият, атроф-муҳитга бўлган ёндашувида намоён бўлади;
-
5-9-синф ўқувчиларининг камолоти улар яшаётган жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий
тараққиётига боғлиқ;
-
ёшлар онгида миллий ғояни маънавий-мафкуравий, объектив ва субъектив шарт-
шароитларнинг ўзаро уйғунлашуви асосида ташкил этиладиган, узлуксиз тизимли таълим-тарбияни
йўлга қўйиш натижасида вужудга келади;
-
5-9-синф ўқувчиларининг ғоявий жиҳатдан ривожланиши давлат ва жамият манфаатларини
ифодалайди.
Ёшлар онгида миллий ғояни шакллантиришга доир педагогик, фалсафий, психологик
адабиётларни ўрганиш натижасида қуйидаги ишларни амалга ошириш зарурияти пайдо бўлди:
- 5-9-синф ўқувчилари ҳаётида кенг кўламли ижтимоий, маънавий соғлом муҳит яратиш
- ўқувчилар онгига миллий ғояни сингдириш асосида миллий дунёқарашни кенгайтириш
- 5-9-синф ўқувчиларининг билим ва тафаккурлари асосида ижтимоий фаоллигини ошириш.
Тарбияси оғир ўқувчиларда мактаб, оила, маҳалла ҳамкорлигида 5-9-синф ўқувчилари онгида
миллий ғояни шакллантиришда қўйидаги устувор йўналишлар белгилаб олинди:
- 5-9-синф ўқувчиларининг миллий ғояни ўзлаштиришга бўлган эҳтиёж ва қизиқишларини
қарор топтириш, шахс камолотини таъминлашга эришиш
- ёшларнинг сиёсий дунёқарашини шакллантириш ва ривожлантиришга қаратилган таълим-
тарбиявий ишларни ташкил этиш жараёнида миллий ғоя мафкурасининг бош ва асосий ғояларига
таяниш
- тарбияси оғир ўқувчиларда мактаб, оила, маҳалла ҳамкорлигида 5-9 синф ўқувчилари онгида
миллий ғояни шакллантиришга хизмат қиладиган таълим-тарбия шакл, метод ва усулларини
белгилаб бериш ҳамда уларни татбиқ этиш
- тарбияси оғир ўқувчиларда мактаб, оила, маҳалла ҳамкорлигида 5-9 синф ўқувчилари онгида
миллий ғояни шакллантиришда маҳалла, олий ва ўрта махсус ўқув юртлари, корхона ва
ташкилотлардаги маънавий-маърифий ишлар билан уйғунлаштириш.
Тарбияси оғир ўқувчиларда мактаб, оила, маҳалла ҳамкорлигида миллий ғояни
шакллантиришда 5-9 синф ўқувчиларининг ўзига хос характер, қобилият ва лаёқати каби шахсий
хусусиятларидан келиб чиқиб, мафкуравий таълим-тарбиянинг мезонларини ташкил этувчи
масъулият, эътиқод, иймон каби маънавий сифатларни мукаммал тизимда улар онги ва қалбида собит
ўрин эгаллашига қаратилган фаолиятни ташкил этиш муҳимдир. Бизга маълумки, инсоннинг
мафкуравий етуклигини белгиловчи сифатлардан бири унинг онги ва қалбидаги ғояларнинг барқарор
ўрин олганлигидадир. Қалб, шахсий онг ва ғоявий узвийлик асосида инсоннинг мафкуравий
иммунитети шаклланади ва унинг мустаҳкамлиги эътиқод ҳамда иймон билан белгиланади.
Тарбияси оғир ўқувчиларда мактаб, оила, маҳалла ҳамкорлигида 5-9 синф ўқувчилари онгида
миллий ғояни шакллантиришда, унинг ижтимоий муносабатлар жараёнидаги иштироки даражаси ва
сифатига боғлиқ равишда мақсадли ҳамда режали тарздаги муносабатлар кўриниши шахсда
мафкуравий иммунитетнинг сифатларини шаклланишига олиб келади. Шу боис жамият ҳаёти,
ижтимоий тузумда қарор топган мафкуравий муносабатлар мазмуни унинг ғоялари 5-9 синф
ўқувчиларида миллий ғояни шакллантиришда етакчи ўрин тутади.
Do'stlaringiz bilan baham: |