Ключевые слова: язык, речь, общение, потребность, чувство, эмоция.
The article gives an idea of how to prepare a child for school. It is assumed that the child’s speech is related to
the development of his thinking and that the attitude of his parents can influence the thinking of their child.
Key words: language, speech, communication, need, emotion.
Президентимиз Ш.М.Мирзиёев айтганларидек:
“
Биз ёшларга доир давлат сиёсатини ҳеч
оғишмасдан, қатъият билан давом эттирамиз. Нафақат давом эттирамиз, балки бу сиёсатни энг
устувор вазифамиз сифатида бугун замон талаб қилаётган юксак интеллектуал ва маънавий
салоҳиятга эга бўлиб, дунё миқёсида ўз тенгдошларига ҳеч қайси соҳада бўш келмайдиган инсонлар
бўлиб камол топиши, бахтли бўлиши учун давлатимиз ва жамиятимизнинг бор куч ва
имкониятларини сафарбар этамиз” [1].
Дарҳақиқат, бизнинг асримизда электрон ахборот воситалари ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ;
жамият бизнинг хар биримиздан тил маҳоратлари - ўқиб, ёзиб, эшитиб ва мулоқотга кириша олиш
қобилиятини самарали ривожлантиришни талаб қилмоқда. Инсон мулоқотга муҳтож бўлади, шунинг
учун ҳам унда бир-бирига боғлиқ бўлган маҳоратлар вужудга келади. Бевосита таълим ва доимий тил
маҳоратлари уларни мустаҳкамлайди ва ривожлантиради. Ҳатто қандайдир бир тил соҳасидаги
маҳоратларнинг ривожланишига олиб келиши ҳам умумий тафаккур жараёнига ижобий таъсир
кўрсатади.
Бугунги кунда Ж.Пиаже, Б.Блум ва Э.Эриксоннинг тадқиқотлари шарофати билан биз ỹқишни
ỹрганиш учун зарур бỹлган билимни бола мактабгача бўлган вақтда олади. Кичкина бола катталар
билан мулоқотда бўлганида тил маҳоратини такомиллаштиради ва боланинг эски тажрибаси нутқ
махоратининг ривожланишига, эшитиш ва ўйлаш қобилиятига олиб келадиган муҳитни яратади ва
болани сўзларнинг маъносини ажрата билишга тайёрлайди. Болаликнинг биринчи йилларида ота-
оналар учун ваҳимали кунлар бошланади ва “Яна ниманидир ўргатиш учун қандай қилиб вақт топиш
мумкин?” дея тушкунликка тушишади. Лекин унутмаслик керакки, фарзандлар ва ота-оналар
орасидаги
алоқани мустаҳкамлаши
ва
ижобий муносабатларнинг
, ота ва она ўргатган малакани
қабул қилиш қобилиятининг пайдо бўлишига имкон яратиши мумкин.
Қачонки инсоннинг ривожланиши генетик қонуниятлар билан белгиланиши аҳамиятлилиги ўз
кучини тўлиқ йўқотса, ўқитиш бошланади. Ва, айниқса, мактабгача бўлган йилларда болалардаги
туғма истеъдод ва салоҳиятини аниқлаш ва ривожлантириш муҳим ҳисобланади. Айнан шу давр ота-
она фарзанди ҳаётида энг муҳим ўрин эгаллайдиган пайт ҳисобланади. Ушбу давр мобайнида бола
фақат бошқалар билан муомала қилишнинг одатий усулларини ўрганар экан, унда ўзи ҳақидаги
тасаввурлар пайдо бўла бошлайди.
Ота-она ва фарзандининг келажагини ҳал қилади. Фарзандини энг қулай шароитлар билан
таъминлашга ҳаракат қилади (албатта, турмуш тарзи ва тажрибадан келиб чиққан ҳолда) ёки
фарзандининг ривожланишига бефарқлик қилиб уни ўз ҳолига қўйиб беради. Иккинчи ҳолатда
фарзанди ички салоҳиятининг ривожланиши ва максимал даражада уни ошкор қилишга йўналтириш
имкониятини бутунлай бой берган бўлади.
• Фарзанд учун ота-она тил ва нутқ намунаси ҳисобланади. Чунки болалар тилни ва гапиришни
эшитиб, кузатиб, тақлид қилиб ҳамда қўл билан ушлаб кўриб ўрганади.
• Фарзанд албатта уйингиздаги ёки қўшниларингиздек гапиради. Эҳтимол фарзанд ҳақидаги
“Худди отаси ёки онасидек гапиради” деган фикрларни эшитгансиз. Халқимиз орасида “қуш уясида
кўрганини қилади” деган гап бекорга айтилмаган, ахир.
1
Мақола “Ўзбекистон ёшларида психологик етуклик кўрсаткичларини ўрганишнинг психодиагностика воситаларини ишлаб чиқиш, илмий
асослаш ва амалиётга тадбиқ этиш” мавзусидаги ОТ-Ф1-126 рақамли фундаментал тадқиқот лойиҳаси асосида бажарилди.
https://buxdu.uz
Do'stlaringiz bilan baham: |