АБУ АЛИ ИБН СИНОНИНГ “ДОНИШНОМА” АСАРИ ҲАҚИДА
Мақолада Абу Али Ибн Сино (Авиценна)нинг “Билимлар китоби” (Донишнома) асари, унинг ёзилиш
тарихи ва ўрганилиши ҳақида сўз боради. Асарни ташкил этувчи боблари, унда кўтарилган масалар ҳақида
қисқача маълумот берилган.
Калит сўзлар: “Донишнома”, геометрия, астрономия, арифметика, мусиқа, дискрет ва узлуксиз
миқдорлар.
В статье рассматривается вопрос о истории возникновения и степень изученности произведения Абу
Али ибн Сина (Авиценна) “Донишнома” – “Книга знаний”. Приведены данные о главах и их содержание.
Ключевые слова: “Донишнома”, геометрия, астрономия, арифметика, музыка, дискретные и
непрерывные величины.
The article examines the history of the origin and the degree of study of the work of Abu Ali ibn Sina (Avicenna)
“Donishnoma” - “The Book of Knowledge”. The data on the chapters and their contents are given.
Keywords: Donishnoma, geometry, astronomy, arithmetic, music, discrete and continuous quantities.
Ўрта асрларда яшаб ижод этган буюк олим Абу Али Ибн Сино (Авиценна)нинг “Билимлар
китоби” (Донишнома) фалсафий, мантиқий, физик ва математик билимларнинг қисқача қомусини
ташкил этади. Бу ва худди шундай араб тилида ёзилган ва “Қутқариш китоби” (Китоб ан-нажот) деб
номланган китобнинг математик боблари Ибн Синонинг “Даволаш китоби” (Китоб аш-шифо) деб
номланган кўп томлик илмий ишларининг қисқартирилган шакли ҳисобланади.
“Билимлар китоби”нинг биринчи учта боби мантиқ, фалсафа ва физикага бағишланган бўлиб,
1957 йилда А.М.Богоутдинов томонидан русча таржимада Ибн Синонинг ҳаёти ва илмий фаолияти
ҳақидаги мақола билан бирга чоп қилинган.
С.У.Умаров ва Б.А.Розенфельд томонидан нашр этилган китобнинг русча таржимасида
“Донишнома” – “Билимлар китоби”нинг математик боблари Муҳаммад Ашен ва Анри Массе
томонидан француз тилига ўгирилган таржимаси ётади.
Бу таржима Лондондаги Британия музейи (қўлёзма Оµ. 2361) ва Теҳрондаги Мажлис
кутубхонасида сақланаётган форс қўлёзмалари асосида бажарилган. Қўлёзмадаги бўш жойлар
Истамбулдаги Аҳмад III кутубхонасида сақланаётган “Қутқариш китоби”нинг арабча қўлёзмаси
(қўлёзма №34481) ва Коҳира миллий кутубхонасида сақланаётган “Даволаш китоби” (қўлёзма №331)
асосида тикланган. Ашен ва Массе математика ва астрономия масалаларида машҳур француз
математика тарихчиси Рене Татон, шунингдек француз архившуноси Эмманюэл Пуль ва ўрта аср
фанлари билимдонлари Анавати ва Борекё билан маслаҳатлашишига қарамасдан кўплаб математик
хатоликлар ва ноаниқликларга йўл қўйишган. Мазкур таржимада “Қутқариш китоби” бобларининг
арабча матни асосида тузатилган – геометрия, арифметика ва “Китоб аш-шифо”нинг математик
боблари арабча қўлёзмасига бағишланган Арманистондаги “Матенадаран” қадимий қўлёзмалар
омборхонасида сақланаётган “Қутқариш китоби” қўлёзмасининг фотонусхаси (араб-форс фонди
қўлёзма №45, 108-125 варақ) ётади.
Эслатиб ўтиш жоизки, “Китоб ан-нажот”нинг мусиқага бағишланган арабча матни Маҳмуд ал-
Ҳафний томонидан немис тилига ўгирилиб, нашр қилинган.
“Китоб аш-шифо”нинг математикага оид боблари таржимасида Леден университети
кутубхонаси (қўлёзма Codo №84/3, микрофильм) қўлёзмасидан фойдаланилган. Бу қўлёзманинг
мусиқага бағишланган боби французча таржимада Рудольф д’Эрланже томонидан чоп қилинган.
Астрономияга оид бобларни чоп қилишда Г.И.Поподько (Коломна), мусиқа назариясига
бағишланган бобларни таҳлил қилишда профессор И.И.Дубовский
Do'stlaringiz bilan baham: |