Ўзбекистонда 1 майдан оммавий тадбирларда чекловлар кучга киради
17 апрел куни бош вазир Абдулла Арипов раислигида ўтказилган йиғилишда эълон қилинган янги чеклов чораларининг бир қисми 1 майдан кучга киради. Унга кўра, эртадан концерт-томошаларни ёпиқ маданият саройларида ўтказиш чекланади.
«Коронавирус бўрони» Ҳиндистонни ларзага солмоқда
Ҳиндистон қарийб ўн кундан буён суткалик коронавирус ҳолатлари аниқланиши бўйича дунё рекордини янгиламоқда. Ўтган суткада мамлакатда 400 мингдан ортиқ ҳолат аниқланди. Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди таъбири билан айтганда, «ҳиндистонликларни коронавирус бўрони ларзага солмоқда».
Тўрт сценарий. АҚШ Афғонистонни тарк этса нималар бўлиши мумкин?
АҚШ президенти Жо Байденнинг администрацияси Афғонистон ҳудудидаги ҳарбийларни олиб чиқиб кетишни 1 майда бошлаб, 11 сентябрда якунламоқчи.
АҚШ Ўзбекистонда ўз ҳарбий базасини қайта очиши мумкинми?
Американинг икки нуфузли нашри Wall Street Journal ва The New York Times’да жорий йилнинг 15 апрелида чоп этилган мақолаларда АҚШ ва НАТО кучлари қўшинлари Афғонистондан олиб чиқиб кетилиши ёки улар сонининг кескин қисқартирилиши муносабати билан минтақада келгусидаги ҳарбий амалиётларни ўтказиш ҳуқуқини олиш учун Пентагон расмийлари теварак-атрофдаги қўшни давлатлар бўлмиш Тожикистон, Ўзбекистон ва Қозоғистон билан музокаралар олиб бораётгани ҳақида маълум қилинган.
АҚШ президенти Жозеф Байден 14 апрелда қилган нутқида Американинг Афғонистонга интервенциясидан кўзланган бирламчи мақсад бўлмиш Усама бин Лодин 2011 йилда йўқ қилинишидан кейин ўтган сўнгги 10 йил мобайнида америкаликларнинг Афғонистонда ортиқ қолиш сабаблари борган сари мавҳум бўлиб бораётганини таъкидлаган. Байденнинг сўзларига кўра, 2001 йил 7 октябрда президент кенжа Жорж Буш томонидан бошланган «Маҳв этилмас озодлик» ҳарбий амалиётидан бери 2,448 нафар америкалик ҳарбий ва фуқаро ҳалок бўлиб, 20,772 киши ярадор бўлган.
24 та туман қурилиш материаллари ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилади
Бу 24 та туманда инфратузилмани яхшилаш учун бюджетдан қўшимча 400 миллиард сўм, геология ишларини амалга оширишга 100 миллиард сўм маблағ ажратилади.
Тошкент метросида яна фавқулодда ҳолат юзага келди
«Новза» метро бекати яқинида поезд ҳаракати тўхтаб қолди, бекатларда йўловчилар тўпланди.
Тошкент метрополитенининг «Новза» бекати яқинида поезд вагони техник носозлик оқибатида тўхтаб қолди. Ижтимоий тармоқларда метро йўловчилари туннел бўйлаб пиёда кетаётгани
акс этган видео ва фотолар тарқалмоқда.
“Сен ўзбекистонликмассан...” – россиялик влогер Қарши шаҳри яқинидаги чиқинди полигонини ёлғиз тозаламоқчи бўлди
Россиялик таниқли видеоблогер Константин Ткачёв турли мамлакатларга саёҳат қилиб, маҳаллий муаммоларни ёритади. Унинг объективи Ўзбекистонни ҳам четлаб ўтмади. Влогернинг бир неча кун олдин эълон қилган влоги ҳам Ўзбекистон ҳақида.
ССВ статистикаси: Ўзбекистон аҳолиси қайси вакцина билан кўпроқ эмланмоқда?
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистон аҳолиси қайси вакцина билан кўпроқ эмланаётгани ҳақида маълумот берди.
Вазирлик маълумотларига кўра, вакцинациянинг дастлабки ўн кунида AstraZeneca билан эмланиш 68 фоиз, ўзбек-хитой вакцинаси ZF-UZ-VAC2001 билан эмланиш 32 фоиз бўлган. Иккинчи ўн кунликда эса AstraZeneca билан эмланиш 10 фоиз камайиб, 58 фоизга тушган, ўзбек-хитой вакцинаси билан эмланиш эса 42 фоизга етган. 28 апрелга келиб мамлакат аҳолиси учун «Спутник V»дан ҳам фойдаланиш бошланди.
Ой охирига келиб вакцинадан фойдаланиш кўрсаткичи AstraZeneca’да 40,9 фоиз, ZF-UZ-VAC2001’да 58,4 фоиз, «Спутник V»да 0,7 фоизни ташкил қилган.
30 апрелдаги кунлик ҳолатга кўра, мамлакат бўйлаб 2181 киши AstraZeneca билан , 74 773 киши ZF-UZ-VAC2001 билан, 2356 киши «Спутник V» билан эмланган.
Атлантика океани тубида илк автомобил чорраҳаси пайдо бўлди
Фото: Estunlar.fo
Фарер оролларида ғаройиб сувости автомобил туннели барпо этилди – 187 метр чуқурликда Атлантика океанидаги илк айланма чорраҳа пайдо бўлди.
Ороллар кичик – муваффақиятлар катта
Фарер ороллари 18 оролдан иборат архипелаг бўлиб, Исландия ва Шотландия орасида жойлашган автоном субъект. Аҳолиси 51000 киши. Оролларнинг 17тасида одам яшайди. Расман Дания қироллиги таркибига киради, лекин 1948 йилдан бери Фарер ороллари давлат масалалари маҳаллий даражада мустақил ҳал қилиб келинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |