Курс иши Мавзу: Ишлаб чиқариш харажатларини ҳисобга олишда технологиянинг ўрни.
Режа. Кириш. 1. Ишлаб чиқариш харажатлари ҳақида тушунча. 2. Ишлаб чиқариш харажатларини ҳисобга олиш тартиби. 3. Ишлаб чикариш тенологиясининг махсулот таннархини калькулация килиш усулларига богликлиги.. Хулоса. Фойдаланилган адабиётлар роʻйхати.
Кириш Мамлакатимизда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар жахон молиявий – иқтисодий инқирози салбий оқибатларини четлаб ўтишга қаратилган бўлиб, бу ўз ижобий натижасини кўрсатмокда. Айниқса кейинги вақтларда ишлаб чиқаришни техник ва технологик янгилашга алоҳида эътибор қаратилмокда. Президентимиз Ш.М.Мирзиёйев таъкидлаганларидек: «Мамлакатимиз ялпи ички маҳсулоти 8 фоизга ўсди, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 8,8 фоизга, қишлоқ хўжалиги – 6,8 фоизга, чакана савдо айланмаси – 14,8 фоизга ошди. Инфляция даражаси прогноз кўрсаткичидан паст бўлди ва 6,8 фоизни ташкил этди».1
Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида кичик бизнес корхоналарининг фаолият юритиш самарадорлиги, молиявий барқарорлиги ва ривожланиш истиқболлари кўп жиҳатдан хўжалик жараёнида ишлаб чиқариш ва унинг ҳисобини ташкил этишга боғлиқ бўлмоқда. Кейинги вақтларда кичик бизнес корхоналар хўжалик фаолиятида ишлаб чиқариш ҳисобини ташкил этишни миллий ҳамда халқаро стандартлар асосида такомиллиштириш зарурияти вужудга келмоқда. Яъни ишлаб чиқариш ҳисобини илмий асосланган ҳолда ташкил этиш асосида бевосита корхона молиявий натижаларига таъсир этувчи маҳсулот ишлаб чиқариш харажатларини тўғри шаклланиши, ишлаб чиқариш жараёни натижаларини иқтисодий таҳлил усуллари ёрдамида баҳолаш ва самарадорликни ошириш йўналишларини белгилаш муҳим аҳамият касб этади.
Иқтисодиётни модернизациялаш даврида маҳсулотларни ишлаб чиқариш таннархи бевосита харажатлар, ресурслардан самарали фойдаланишни талаб қилади. Корхонада ишлаб чиқариш жараёнида моддий, молиявий ва меҳнат
1 Ш.М.Мирзиёйев. 2019 йил юқори ўсиш суръатлари билан ривожланиш, барча мавжуд имкониятларни сафарбар этиш, ўзини оқлаган ислоҳотлар стратегиясини изчил давом эттириш йили бўлади.Тошкент: “Ўзбекистон”. 2019. 5 бет.
ресурсларидан оқилона фойдаланиш ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг таннархини пасайтириш имконини беради. Ҳозирги иқтисодиётни модернизациялаш шароитида корхоналар фаолияти самарадорлиги ва молиявий барқарорлигини таъминлашда кичик бизнес корхоналарида ишлаб чиқариш харажатлари ҳисобини ташкил этиш ва уни такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқиш бугунги кунда долзарб ва амалий аҳамиятга эга муаммо ҳисобланади.
Иқтисодиётни модернизасиялаш ва ишлаб чиқаришни диверсификасиялаш шароитида корхоналарнинг барқарор ривожланишини таъминлаш учун уларнинг рақобатбардошлигини оширишга тўсиқ бўлаётган мавжуд муаммолар, турли хил техника номутаносибликларни аниқлаш ва уларни ҳал етишнинг мажмуавий чора-тадбирларини чуқур тадқиқ етиш муҳим аҳамиятга ега. Зотан, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш жараёнида шаклланаётган рақобат муҳити шароитида уларнинг рақобатбардошлигини ошириш, маҳсулот етиштиришда талаб ва таклиф мувозанатига еришиш, ички ва ташқи бозорда самарали фаолият юритишга кенг имкониятлар яратувчи механизмларни такомиллаш-тириш ва татбиқ етиш йўлларини илмий-амалий жиҳатдан асослаб бериш долзарб муаммолардан ҳисобланади. Чунки, қишлоқ хўжалигининг барқарор иқтисодий ўсишини таъминлаш ишлаб чиқариш харажатларини камайтириш махсулот рақобатбардошлигини оширишга бевосита боғлиқдир.
Корхоналар қанчалик иқтисодий ривожланиш ва барқарорликни таминлаб берсалар ўз навбатида давлат бюджетига тушадиган тушум хажмини кўпайиши аҳоли дарамодларини ошиши провардида ижтимоий соҳа талим, соғлиқни сақлаш, мудофаа ижтимоий обектларни қуриш сингари ижтимоий юналтирилган сохалар ва хизматларни ўсишини таминлайди.
Мамлакат иқтисодиётни модернизасиялаш шароитида маҳсулотларни ишлаб чиқаришда қатий тежамкорлик тизимини жорий етиш. Ишлаб чиқариш харажатлари ва махсулот таннархини камайтиришни рағбатлантириш ҳисобидан корхоналарнинг рақобатбардошлигини ошириш муҳим хисобланади.
Ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиёти шароитида ишлаб чиқариш технолигияларидан самарали фойдаланишни такомиллаштириш асосида маҳсулот ишлаб чиқариш ни миқдор ва сифат жиҳатдан кўпайтириш, маҳсулот таннархини пасайтириб, маҳсулот ишлаб чиқариш орқали фойдани кўпайтиришдан иборатдир.