Ўктамжон сатторов, доцент (Тожикистон)



Download 66 Kb.
Sana09.04.2023
Hajmi66 Kb.
#926307
Bog'liq
Навоий пандномалари


НАВОИЙ ПАНДНОМАЛАРИДА САЪДИЙ АНЪАНАЛАРИ
Сатторов Ў. А.
педагогика фанлари номзоди, доцент
Хужанд давлат университети (Тожикистон)
Алишер Навоий ўзбек адабиётида пандноманавислик тараќќиётига улкан њисса ќўшган буюк адибдир. Унинг ќаламига мансуб «Њайрат ул-аброр», «Мањбуб ул-ќулуб», «Назм ул-жавоњир», «Арбаин» асарлари, панд-њикматга йўѓрилган кўпгина ѓазал, рубоий ва ќитъалари етук пандномалардир. Навоий пандномаларида ўзбек салафлари Ањмад Югнакий, Хожа Ањмад Яссавий, тожик салафлари Низомий Ганжавий, Фаридиддин Аттор, Амир Хусрав Дењлавий, Мавлоно Абдурањмон Жомий ва бошќа буюк шоирларнинг анъаналари изчил давом эттирилган. Шу жињатдан олиб ќараганда, Навоийнинг пандноманавислик фаолиятига улуѓ тожик пандноманависи Саъдий Шерозий (1204-1284)нинг таъсири ѓоят самарали бўлганини кўриш мумкин.
Маълумки, Саъдийнинг икки етук асари – «Бўстон» ва «Гулистон» жањон панднома адабиётининг гултожи њисобланади. Бу асарлар ўтмишда бошланѓич синфлардаёќ ўќитилган. Буни Навоий њам махсус таъкидлайди. Воќеан, улуѓ шоир «Лисон ут-тайр» достонининг «Бу китоб назмида ўз муносабатининг таќриби» («Бу китобни назмга солишда ўз муносабатини билдириш») бобида мактабнинг бошланѓич синфларида ўќиб юрган пайтларидаги тањсил жараёнини хотирлаб ёзади:
Ёдима мундоќ келур бу можаро,
Ким туфулият чоѓи мактаб аро…
Истабон ташхиси хотир устод,
Назм ўќутурким равон бўлсун савод.
Насрдин баъзи ўќур њам достон,
Бу «Гулистон» янглиѓу ул «Бўстон»(1,293).
(Бу њодиса њамон ёдимдан кўтарилмайди: болалик чоѓимда мактабга ќатнаб юрган кезларим эди… Устод хотирани мустањкамлаш, зењнни ўткирлаш ва саводимиз равон бўлсин учун шеър ўќитар эди. Баъзан насрдан «Гулистон»ни мутолаа ќилсак, гоњо «Бўстон» каби шеърий асарларни ўќир эдик).
Навоийнинг «Њайрат ул-аброр» маснавийсида Саъдий «Бўстон»идаги кўпгина тарбиявий масалалар ривожлантирилган.Чунончи, «Бўстон»нинг 1-бобидаги «Адлу инсоф хусусида»ги фикрлар «Њайрат ул-аброр»нинг 26-бобида (учинчи маќолат), 2-бобидаги «Хайру эњсон хусусида»ги мулоњазалар 30-бобда (бешинчи маќолат), 4-бобидаги «Тавозуъ ва камтарлик хусусида»ги ќарашлар 32-бобда (олтинчи маќолат), 6-бобидаги «Сабру ќаноат хусусида»ги андишалар 34-бобда (еттинчи маќолат) донишмандона ижодийлик билан ривожлантирилганини кўриш мумкин. Масалан, Саъдий «Бўстон»нинг 6-бобида кишиларни сабру ќаноатга чорлаб, ќуйидагича ўгит беради:
Ќаноат ќудратли ќилур инсонни,
Огоњлантириб ќўй оч кўз нодонни…
Одамлик хислатин ким ќўйса устун,
Аввал ўз нафс итин айлагай забун…
Ким нафс бандаси – эс-њушдан йироќ,
Њикматдан бўш ќолар ул тўла ќурсоќ.
Ќорин ва икки кўз њеч тўймас ковак,
Бўш юргани яхши ўрама ичак (2, 62-63).
(Устоз Ш.Шомуњамедов таржимаси)
Навоий устозининг бу пандларини ривожлантириб, «Њайрат ул-аброр»нинг еттинчи маќолатида ќаноатни янада кенг бадиий тадќиќ этадики, унда шундай таъсирли мисралар мавжуд:
Кимгаки иш бўлди ќаноат фани,
Билки, ани ќилди ќаноат ѓани.
Ганжу тажаммулни ѓино билмагил,
Балки ѓино ганжи ќаноатни бил.
Наќди ќаноатѓа чу ўќдур фано,
Жањд эту бу наќд ила топѓил ѓино.
Кулбада дарвешки, ќонеъ дурур,
Фойиќ эрур шањѓаки, томеъ дурур.
Чунки тамаъ бўлди гадолар иши,
Билки гадодур тамаъ этган киши (3,165).
(Кимки ќаноатни ўзига касб ќилган бўлса, билки, ќаноат уни бой ќилади. Олтин, кумуш билан зебу зийнатларни бойлик деб билма, балки њаќиќий бойлик ќаноат гўшасидир. Ќаноат олтини њеч ќачон йўќолмайди. Ана шу олтинни ќўлга киритиб, шу орќали бойишга њаракат ќил. Кулбада ќаноат ќилиб ўлтирган дарвеш тамагир подшоњдан афзалдир. Чунки тама ќилиш гадойларнинг ишидир.Билки, тама этган киши гадодир).
Саъдий сабру ќаноат борасидаги ўз панд-ўгитларини ѓоятда ибратли њикоятлар билан далиллаганидек, Навоий њам ќаноат њаќидаги фикрларини њикоят билан далиллайди.
Саъдийнинг ќаноат тўѓрисидаги панд-ўгитлари унинг насрий йўлда (асарда шеърий парчалар њам бор) ёзилган «Гулистон» пандномасида њам берилган(4). «Гулистон»нинг учинчи боби «Ќаноатнинг фазилати баёни»дадир. Унда йигирмадан ортиќ њикоятлар келтирилиб, уларда ќаноат улуѓланади ва тамагирлик њамда очкўзлик ќаттиќ ќораланади. Навоий њам насрда ёзилган «Мањбуб ул-ќулуб» пандномасининг тўртинчи бобини «Ќаноат зикрида» деб номлаб, унда Саъдийнинг ќаноат бобидаги фикрларини ривожлантирган ва мулоњазаларини њикоят билан асослаган. Бундан ташќари, Навоий «Мањбуб ул-ќулуб»нинг танбењлар ќисмида њам ќаноатга тўхталиб, уни саъдиёна тањлил ќилади ва фойдали ўгит беради: «Ќаноат истиѓно сармоясидур ва шараф ва иззат пироясидур. Муфлиси ќонеъ – ѓаний ва шоњу гадодин мустаѓний. Тамаъ мазаллатѓа далил ва ѓанийи томеъ – хору залил».(Ќаноат эњтиёжсизлик негизидир, иззат ва шараф унинг тантанасидир. Ќаноатли камбаѓал давлатманддир; унинг шоњу гадога иши тушмайди) (5,103).
Навоийнинг шеърларида њам Саъдий пандномаларидан илњомланиш, унинг панд-ўгитларига ижодий ёндашиб, уларни янги њикматлар билан тўлдириш ва кенг талќин этиш кўзга ташланади. Дарвоќе, Саъдийнинг «Бўстон»ида берилган тавозуъ-камтарликнинг фойдалилиги њаќидаги «Тавозуъ кўтарар бошингни баланд, Такаббур тупроќќа тиќар бериб панд» (2,44), «Њикматлар»ида келтирилган кечиримли бўлишнинг яхшилиги борасидаги «Кимки кечирмаса ўзини ўзи, Кечирмас ўзга њам келганда кези» (2,161), «Гулистон»ида ифодаланган сахийликнинг афзаллиги тўѓрисидаги «Ќўли очиќ кишиларнинг кафтида мол-ку турмас, Севган дилда чидам турмас ва ѓалвирда сув турмас»(4,37) каби панд-ўгитлар таъсирида Навоий ќуйидаги панднома ќитъасини яратганга ўхшайди:
Тавозуъ яхши, аммо яхшироќдур,
Агар даъб этса они ањли давлат.
Эрур њам афв хўбу хўброќ ул-
Ки, зоњир бўлѓай эл топќанда ќудрат.
Ато њам турфа ишдур турфароќ бил,
Агар йўќдур анинг ёнида миннат.
Њаким инсони комил дебтур они-
Ки, бўлѓай зотида бу неча хислат (6,523).
Навоий талќинича, тавозуъ-камтарлик--яхши фазилат. Агар уни амалдорлар ва бадавлат кишилар одатга айлантирса янада яхшироќдир. Афв, яъни кечириш, кечиримлилик њам маъќул иш бўлиб, одамлар ќудратга етган пайтларида унга риоя этсалар, у ёќимли намоён бўлади. Шунингдек, ато, яъни саховат њам нодир нарса бўлиб, агар унинг ёнига миннат ќўшилмаса, у янада нодирроќ эканлигини билиш мумкин. Навоий охирги байтда инсон учун зарур бўлган бу уч олижаноб фазилатни умумлаштириб хулосалар экан, кимда шундай хислатлар жамулжам бўлса, донишмандлар уни комил инсон деб атайдилар дейдики, бу жуда тўѓридир.
Навоийнинг «Фавойид ул-кибар» девонидаги «Улки, санга элдин эрур айбгў, Элга доѓи сендин ўлур айбжў» (7,532) фарди Саъдий «Гулистон»идаги «Кимки бировлар айбин келиб айтаркан сенга, Сенинг айбларингни њам айтади бировларга» (4, 66) фардини эсга туширади. Ёки Навоийнинг «Мањбуб ул-ќулуб» пандномасидаги «Илм ўќуб амал ќилмаѓон, ерни шиёр ќилиб, тухум солмоѓонѓа ўхшар ё тухум солиб, мањсулидин бањра олмоѓонѓа» (Илм ўќиб,унга амал ќилмаган – ерни њайдаб, уруѓ сепмаганга ёки уруѓ сепиб, њосилидан бањра олмаганга ўхшайди) (5,106-107) танбењи Саъдий «Гулистон»идаги «Илм олиб, амал ќилмаган одам – ерни шудгорлаб, уруѓ сочмаган дењќонга ўхшайди» (4, 167) њикмати таъсирида яратилганлиги сезилади.
Навоийнинг тарбиявий мазмундаги айрим њикоятларида њам Саъдий њикоятлари анъаналари кўзга ташланади. Масалан, Навоийнинг «Њайрат ул-аброр» маснавийсидаги «Њотами Тойи њикояти»(3,152-154)га Саъдий «Гулистон»идаги «Њотами Тойи њикояти»(4,99) асос бўлган. Њар иккала њикоятда њам Њотами Тойи ва ўтинчи образлари берилган. Аммо Саъдий њикоятида Њотамдан «Ўзингдан кўра сахийроќ бирор одамни кўрганмисан?» деб сўралса, Навоий њикоятида Њотамдан «Сахийлик сенга одат бўлгандан буён ўзингга ўхшаган кишини кўрдингми?» деб сўралади. Шунингдек, Саъдий њикоятида Њотам чўп-чумак териб дасталаётган ёши номаълум ўтинчини кўрган бўлса, Навоий њикоятида Њотам ўтин кўтарган ва њар ќадамда тўхтаб, дам олаётган бўлса-да, ќийналиб ќадам ташлаётган ќари чолни кўради. Саъдий њикоятида Њотам ўтинчини уйидаги зиёфатга таклиф этганда, у ќабул ќилмай шундай дейди:
Ўз мењнатидан нон еган киши,
Њотам миннатидан озод ёз-ќиши (4,99).
(Устоз Ш.Шомуњамедов таржимаси)
Навоий њикоятида њам ўтинчи чол Њотамнинг таклифини ќабул ќилмаса-да, унга дашном бергудек гапиради:
К-эй солибон њирс аёѓингѓа банд,
Озу тамаъ бўйнуѓа боѓлаб каманд.
Водийи ѓайратѓа ќадам урмаѓон,
Кунгури њимматѓа алам урмаѓон.
Сен доѓи чеккил бу тикан мењнатин,
Тортмаѓил ЊотамиТой миннатин.
Бир дирам олмоќ чекибон даст ранж,
Яхшироќ андинки биров берса ганж(2,153).
(Эй, оёѓини очкўзлик банд этган, бўйнига ѓараз ва ќизѓончиќлик сиртмоќ бойлаган. Ѓайрат водийсида ќадам босмай, њиммат ќалъасига байроќ тикмаган, сен њам бу тикан ташиш азобини тортиб кўр. Њотами Тойи миннатини тортмагин.Ќийналиб, машаќќат билан бир дирам топиш биров берган хазинадан яхшироќдир).
Саъдий њикоятида Њотам «Ана шу ўтинчини мен ўзимдан кўра саховатлироќ деб билдим» деса, Навоий њикоятида эса «Улки бу янглиѓ сўзи мавзун эди, Мендин анинг њиммати афзун эди», яъни унинг сўзлари шундай ўринли эдики, шунинг учун њам унинг њиммати меникидан ортиќ эди, дейди.Саъдий Њотамнинг эътирофи билан њикоятни якунлайди. Навоий эса Њотамнинг иќроридан кейин ўзига мурожаат ќилган њолда њимматга чорловчи фикрлари билан њикоятини хулосалайди:
Њиммат агар бўлса Навоий санга,
Банда дурур Њотами Тойи санга.
Соќий, аёќ тут, карам изњор ќил,
Базлни Њотамѓа намудор ќил.
Бизда чу май важњиѓа камдур дирам,
Камлиќ эрур биздину сендин карам(3,153-154).
Юќоридаги тањлиллар асосида ќуйидаги хулосаларга келиш мумкин:
1.Амир Алишер Навоий ўзбек адабиётида пандноманависликка улкан њисса ќўшган буюк адибдир.
2.Навоий ўзининг адабий-ижодий фаолиятида ўзбек пандноманавислари ќатори тожик пандноманавислари, хусусан, улуѓ тожик пандноманависи Саъдий Шерозий пандномалари анъаналарини изчил давом эттирди.
3.Навоий мутафаккир адиб сифатида Саъдий пандномаларига ижодий ёндашиб, уларни янги фикр, образ ва тасвирий воситалар билан бойитди.
4.Навоийнинг ўзи ва анъаналар асосида яратган пандномалари Саъдий пандномаларидек юксак умумбашарий мазмун касб этиб, барча даврлар учун замонавийлик моњиятига эга бўлди.
5.Саъдий анъаналари ривожлантирилган Навоий пандномалари ўзбек адабиётидаги пандноманавислик олдинги асрлардагидек ХУ асрда њам фаол давом этиб, тожик пандноманавислиги билан зич алоќада бўлганлигини кўрсатади.

Адабиётлар:


1.Навоий,А. Лисон ут-тайр/А.Навоий.Мукаммал асарлар тўплами.20 томлик.-Т.:10.-Тошкент:Фан,1996.-328 б.
2.Саъдий шеъриятидан.-Тошкент: ЎзКПМК нашриёти, 1976.-168 б.
3.Навоий,А.Њайрат ул-аброр/А.Навоий.Мукаммал асарлар тўплами.20 томлик.-Т.:7.-Тошкент:Фан,1991.-392 б.
4.Саъдий.Гулистон.-Тошкент: Бадиий адабиёт,1968.- 184 б.
5.Навоий,А.Мањбуб ул-ќулуб/А.Навоий.Мукаммал асарлар тўплами.20 томлик.-Т.: 14.-Тошкент:Фан, 1998.- Б.5-130.
6.Навоий,А.Наводир уш-шабоб/А.Навоий.Мукаммал асарлар тўплами.20 томлик.-Т.:4.-Тошкент:Фан,1989.-560 б.
7.Навоий,А. Фавойид ул-кибар/А.Навоий.Мукаммал асарлар тўплами.20 томлик.Т.:6.-Тошкент:Фан,1990.-568 б.
Download 66 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish