Мавзу: «тарбия психологияси»



Download 23,21 Kb.
bet1/7
Sana12.05.2023
Hajmi23,21 Kb.
#937716
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
3-мавзу


Мавзу: «ТАРБИЯ ПСИХОЛОГИЯСИ»

Режа:


1. Хулк - атвор ва одатни шакллантириши шахсни тарбиялашнинг асосий йўналиши сифатида.
2. Шахс шаклланишига таъсир этувчи омиллар, психологик шарт-шароитлари.
3. «Тарбия кийин» болалар.
4. Тарбия жараёнининг самарадорлигини оширувчи психологик механизмлар.

Тарбия психологияси максадга мувофик равишда ташкил этилган педагогик жараён шароитида инсон шахси шаклланишининг конуниятларини ўрганади. Тарбия хар кандай жамиятини мухим вазифасидир.
Тарбия – бу шахснинг ижтимоий маънавий ва ишлаб чикариш фаолиятига тайёрлаш максадида унинг маънавий, жисмоний камолотига мунтазам равишда таъсир кўрсатиш жараёнидир.
1. «ХУЛҚ АТВОР ВА ОДАТНИ ШАКЛЛАНТИРИШ».
Маълумки, одам онгининг юксак белгиларидан бири унинг ўзини англашидир. Одамнинг ўзини англаш ўз навбатида шахснинг мухим белгиси хисобланади. Одам ўз теварак-атрофидаги оламни билувчи ва шу оламга таъсир этувчи субъектдир. Одамнинг идрок этадиган, тасаввур киладиган нарсалари учунг учун объектдир. Ана шу нуктаи-назардан олганда, одамнинг ўзини англаши субъектив равишда ўзини «мен» деб хис килишида ифодаланади.
Одам ижтимоий зот бўлганлигидан унга ўзлигини англаш кобилияти хосдир. Факат ижтимоий хаётда, ўзга кишилар билан киладиган хар турли муносабатларда одамнинг ўзини англаши, ўзини «мен» деб дилиши вужудга келади ва тараккий этади. Одам ўзини алохида шахс сифатида ким деб билиши, ўзининг ўтмиши ва келажагини англаши, ўз хукук ва бурчини англаши ва нихоят ўзининг фазилат хамда камчиликларини англаши ўзини англашига киради.
Инсоннинг табиатини ўзгартирадиган, унинг шахсини таркиб топишига таъсир киладиган куч ижтимоий омиллар ёки бошкачарок килиб айтганда, жамият ишлаб чикариш кучлари, хамда ишлаб чикариш муносабатларининг ўсиши ва ўзгаришидир.
Бундан ташкари яна инсон шахсининг таркиб топишига таъсир килувчи кучли омил - инсон орттирган тажрибаларнинг тарбия воситаси оркали болаларга берилишидир. Шундай килиб, инсон шахси жуда мураккаб психологик категория бўлиб, у кишининг индивидуал хаёти давомида маълум конкрет омилларнинг таъсири остида секин-аста таркиб топади.
Илмий манбаларга караганда инсон шахси учта факторлар таъсирида таркиб топади.
Улардан биринчиси одам тугилиб ўсадиган ташки ижтимоий мухитнинг таъсири бўлса, иккинчиси одамга узок муддат давомида системали бериладиган ижтимоий таълим-тарбиянинг таъсиридир ва нихоят, учинчиси одамга наслий йўл билан берадиган ирсий омилларнинг таъсиридир.
Шундай килиб, инсоннинг психик тараккиётида ва шахсий сифатларининг таркиб топишида ташки ижтимоий мухит ва тарбиянинг роли хал килувчи ахамиятга эгадир. Лекин, инсон шахсининг таркиб топиши, юкорида айтиб ўтганимиздек, факат шу иккита факторга эмас, балки учинчи бир факторга хам богликдир.

Download 23,21 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish