2. ШАХС ШАКЛЛАНИШИГА ТАЪСИР ЭТУВЧИ ОМИЛЛАР,ПСИХОЛОГИК ШАРТ-ШАРОИТЛАР
Шахс шаклланиши хакида гапирар эканмиз, албатта у яшаётган мухит, кишилар, жамиятнинг роли жуда каттадир. Мана масалан, бирон махамада инсон шахсининг таркиб топишига актив таъсир кўрсатувчи без юзта ўзига хос ижтимоий мухит бор деган маънони билдиради. Бу ерда шундай бир савол туғилади. Ташки мухит инсон шахсининг таркиб топишига кандай таъсир килади?
Биринчидан, ижтимоий мухитдаги турли хрдисалар одамнинг онгига бевосита таъсир килибг унда чукур из колдиради. Иккинчидан, ташки ижтимоий мухит таъсирининг чукуррок ва мустахкамрок бўлишига одамнинг ўзи ёрдам беради. Маълумки, болалар ўз табиатларига кўра, илк ёшлик чо\ларидан бошлаб нихоят даражада таклидчан бўладилар. Болалар катта одамларнинг барча хатти-харакатларига бевосита таклид килиш оркали бу хатти-харакатларни, яхши-ёмон фазилатларни ўзларига сингдириб борадилар. Шунинг учун болалар оилада, кўча - куйда катта одамларнинг хар бир харакатларини, ўзаро муносабатларини зимдан кузатиб турадилар.
Инсон шахсининг таркиб топишида ташки ижтимоий мухитнинг роли хакида гап борара экан, шуни хам таъкидлаб ўтиш зарурки, айрим гайри табиий ходисалар инсон шахсининг таркиб топишида ташки мухит таъсирининг хал килувчи ахамиятга эга эканлигини тўла тасдиклайди. Биз айрим тасодифий холларда одам болаларининг ёввойи хайвонлар мухитига тушиб колиш ходисасини назарда тутаяпмиз. Хаётда бундай ходисалар жуда сийрак бўлса хам хар холда учраб туради. Масалан, Хиндистонли доктор Синг Калькутта якинидаги ўрмонзорда бўри болалари билан бирга иккита одам боласининг хам тўрт оёклаб югуриб юрганини кўриб колади. Кейин уларни пойлаб, кароргохларини топиб болаларни олиб кетади. Улардан бирига Амала, иккинчисига Камала деб ном куяди. Шу нарса характерлики, болалар ёшликдан бўри мухитига тушиб колганликлари туфайли, феъл-атворлари, хатти-харакатлари жихатидан бўрилардан фарк килмас эдилар. Нутк йўк, демак тафаккур хам нихоят даражада чекланган эди. Жуда катта кийинчиликлар билан кайта тарбияланилаётган бўри мухитидаги болалар шамоллаш натижасида ўлиб коладилар. Бу ходиса одамнинг шахс сифатида ривожланиши учун энг аввал инсоний мухит, яъни ижтимоий мухит бўлиши кераклигини тўла тасдиклайди.
Шахс ва унинг психологиясига таъсир этувчи иккинчи омил -таълим - тарбиянинг таъсиридир. Маълумки, таълим-тарбия инсон онгини шакллантиради, уни дунёкараши, эътикоди, хаётта бўлган муносабатини таркиб топтиради. Агар болаларнинг рухий тараккиётлари ва шахсий хусусиятларининг таркиб топиши факат ташки ижтимоий мухит билан таълим тарбиянинг ўзигагина бо\лик булганда эди, ундай пайтда биз бир хилда сунъий ва айнан бир хил таълим тарбия системасини ташкил килиб, хар томондан баб -баравар тараккий этган ва деярли бир хил шахсий хусусиятларга эга кишиларни етиштириб чикарар эдик. Бахоланки, бундай бўлиши мумкин эмас. Шуни айтиб ўтиш керакки, бола шахсининг таркиб топишига таълим-тарбиянинг таъсири деганда албатта биринчи навбатда тарбия муассасаларида, яъни богча, мактаб, интернат, лицей ва коллежларда бериладиган таълим тарбия тушунилади. Бирок бундан оилада болага бериладиган таълим-тарбия мутлако мустасно эмас! Оиладаги умумий ижтиммоий мухитдан ташкари оилада бериладиган таълим-тарбиянинг роли каттадир. Бола тарбияси билан системани шугулланадиган ва умуман шугулланмайдиган оилаларга мисоллар келтириш мумкин.
Юкорида айтиб ўтилган иккита омилдан ташкари учинчи омил хам мавжуд - бу наслий хусусиятлардир. Одамга нималар наслий берилади? Одамга наслий йўл билан айрим анотомик ва биологик хусусиятлари берилади. Масалан, тана тузилиши, сочи ва кўзларини ранги, овози, гапириш услублари, айрим харкатлари тугма берилиши мумкин. Лекин шунр! хеч качон эсдан чикармаслик керакки, одамга хеч вакт унинг психик хусусиятлари, яъни унинг аклий томонлари билан боглик бўлган сифатлари наслий йўл билан, яъни тугма равишда берилмайди. Нихоятда нодир холларда айрим кобилиятлар, масалан, мусика, математик кобилиятларига наслий йўл билан берилиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |