Мавзу: Ҳаракатларга ўргатиш методикаси ва назарий асослари
Режа:
Ўргатиш жисмоний тарбия жараёнининг бир томони эканлиги
Ҳаракатларга ўргатишнинг ўзига хос хусусиятлари
Ўргатиш жараёнининг тузилиши ва ундаги босқичлар хусусияти
Дастлабки ўргатиш босқичи
Мукаммал ўргатиш босқичи
Ҳаракатларни мустаҳкамлаш ва янада такомиллаштириш босқичи
Фойдаланиланиш учун адабиётлар:
А.Абдуллаев. “Жисмоний маданият назарияси ва методикаси. Дарслик. (1-жилд)/Тошкент/ “Наврўз” нашриёти, 2017. – 392 бет.
Р.С.Саломов Жисмоний тарбия назарияси ва услубияти. Дарслик. Т.: «ИТА-ПРЭСС», 2014. – 296 бет.
А.Д.Новиков. Жисмоний тарбия назарияси ва методикаси. Дарслик. 1-том. Тошкент. “Ўқитувчи” нашриёти. 1975. – 389 бет.
Матвеев Л.Р. Теории методика физического воспитание - Учебник Моcква «Физкультура и спорт» - 2005 г.
Thomas H. Sawer, Lawrence W. Judge The Management of fitness, Physikal Activity, Recreation, and Sport © 2012 Sagamore Publishing LLC AII ringhts reserved.
1. Ўргатиш жисмоний тарбия жараёнининг бир томони эканлиги
Жисмоний тарбия жараёнида ўргатишнинг асосий хусусияти - бу ўргатишнинг ҳаракат малакалари ва махсус билимларни эгаллашга қаратилганидир. Ўргатиш шуғулланувчиларнинг жисмоний ривожланиши билан узвий боғлиқ бўлади. Таълим-тарбия амалиётининг ҳар қандай соҳасида бўлганидек, жисмоний тарбия жараёнида ҳам ўқитиш ўқитувчи ва ўқувчиларнинг биргаликдаги ижодий фаолиятларидан ташкил топади ва бунда, албатта, ўқитувчи етакчи рол ўйнайди.
Ҳаракатларга ўргатиш умумий ўқитиш тамойилларига асосланади, бу тамойиллар жисмоний тарбия соҳасида ўз махсус ифодасини топади. Бу махсуслик ҳаракат кўникмалари ва малакаларини ҳосил қилиш қонуниятларидан келиб чиқади.
Жисмоний маданият таълими ва тарбияси жараёнида «ҳаракат фаолияти таълими», «ҳаракатга ўргатиш», «ҳаракат малакасини шакллантириш», «ҳаракат кўникмаси», «олиий тартибдаги ҳаракат малакаси” «қила билиш - уддалаш», «тарбиялаш», «ривожлантириш»га оид назарий билимлар ва бошқа атамалардан фойдаланилади.
Мамлакатимиз жисмоний маданияти тизимининг ҳар бир бўлимлари (звенолари)да - мактабгача ёшдагилар, мактаб ёшидагилар, касб - ҳунар таълими, академик лицейлар, гимназиялар ҳамда олий таълим тизими ўқувчи, талаба ёшларини мувофиқ ҳолда ижодий меҳнат ва ҳарбий амалиётга тайёрлашдек ягона умумий мақсад, билим бериш, тарбиялаш ва соғломлаштиришдек таълим ва тарбия жараёнининг умумий вазифалари ҳал қилинади.
Демак жамият аъзоларининг эгаллашлари лозим бўлган, кўламига кўра кенг умумий, ўрта давлат таълими ва олий таълимининг назарий ва амалий билимлари захирасида жисмоний маданият таълими ва тарбияси жараёнига оид билимлари учун ҳам ўрин ажратилишига зарурият мавжуд бўлиб, бундай билимлар, хаётий - зарурий ҳаракат фаолиятлари ёки унинг маълум бўлагини мақсадли бажаришни ўқитиш, машқ қилиш - такрорлашлар орқали амалга оширилади. Оқибати шуғулланувчида ҳаракатлар ҳақидаги назарий билимлари ва амалий малакаларининг шаклланиши, ҳаракат сифатларни ривожланиши, тарбияланиши содир бўлади.
Таълим жараёни хорижий адабиётларда тренинг тушунчаси билан боғлик. Оксфорд университетининг профессори Смирити Чанд “тренинг” атамасига “таълим жараёни” деб таъриф беради.
Таълимнинг моҳияти, таърифи ва унинг ҳиллари.
Таълим жараёни областининг асосий концепцияси инсон ресурсларини ривожлантиришдан иборат деб ёзади профессор. Бу ўқитиш ва амалиёт орқали (йўли билан) аниқ бир малакани зарур бўлган стандартгача ривожлантиришни ўз ичига олади. Таълим жараёни жуда фойдали инструмент бўлиб, ишчини (тарбиячини, ўқитувчини) ўз фаолиятини тўғри, самарали ва виждонан бажарадиган ҳолатигача олиб келади. Таълим аниқ бир ишни бажариш учун ишчини (мутахасисни) билим ва малакаларини ошириш акти деб қараш лозимлигини уқтиради.
Кембридж университети профессори Дале С. Беач “тренинг” бу таълим, яъни “уюштирилган жараён бўлиб, уни ёрдами билан одамлар билим оладилар, ёки белгиланган мақсад учун керакли малакаларга эга бўладилар” деб ёзади. Таълим билим бериш, ўқитиш фаолиятига мансуб бўлиб, муассаса, корхона аъзоларига билим малака ва кўникмаларни эгаллаш, қўллаш мақсадини амалга оширишга ёрдам берувчи омил деб қаралиши лозимлигини тавсия қилади.
Тренинг - аниқ иш ёки фаолиятни бажариш, қилишда керак бўладиган малакаларга ўкитиш жараёни: кўп нарсани амалга ошириш ва ўзини мусобақаларга тайёрлаш билан уларни ёйиш жараёни деб қаралиши лозим деб ёзади Гарвард университетининг профессори Алберто Алесина.
Демак, жисмоний маданият таълими жараёни - ҳаракатларга оид махсус назарий билимларни бериш, амалий ҳаракат малакаларни мақсадли шакллантириш машғулотларини уюштириш, ташкиллаш ва ўтказишни йўлга қўйишдан иборатдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |