8. Ҳаракатларни мустаҳкамлаш ва янада такомиллаштириш босқичи
Ўргатишнинг бу босқичи вазифаси олинган кўникмани малакага айлантириш, шунингдек, ўргатилган ҳаракатни ҳар хил шароитларда қўллашнинг қўшимча кўникма ва малакасини ҳосил қилишдан иборатдир. Жисмоний тарбия жараёнининг умумий йўналишига қараб бу босқичга ажратилган вақт ҳар хилдир. Ихтисослаштирилган тайёргарликнинг спорт машғулоти ва бошқа шакллари бир неча йил давом этиши мумкин.
Мазкур босқичда ўргатиш жараёни ҳаракат малакасини ривожлантиришнинг икки стадиясини ўз ичига олади: а) ҳаракатнинг асосий вариантида кўникмани мустаҳкамлаш; б) бу ҳаракатнинг қўшимча вариантларида кўникма ва малакаларни таркиб топтириш.
Биринчи стадияда ўргатиладиган ҳаракат техникасининг асосий вариантига мос келувчи динамик стереотип мустаҳкамланади. Иккинчисида бу асосий стереотипга қўшимча равишда ҳаракат техникасининг ҳар хил вариантларига мос келувчи тўлдирувчи ҳаракат реаксияси ишлаб чиқилади ва мустаҳкамланади.
Ўргатишнинг бу босқичидаги хусусий топшириқлар:
1) ҳаракатли машқ техникасини мустаҳкамлаш билан бирга унинг қисмларини яна ҳам аниқ бажаришга ўргатиш;
2) ҳаракат техникаси индивидуал хусусиятининг зарур даражада такомиллашишига эришиш;
3) ўзлаштирилган ҳаракатни ҳар хил ташқи шароитларда ва бошқа ҳаракатлар билан қўшилган ҳолда мақсадга мувофиқ равишда қўллашни таъминлаш;
4) ҳаракатли машқларни максимал даражада жисмоний куч сарф этган ҳолда мукаммал эгаллашни таъминлашдан иборатдир.
Мазкур босқичда ўргатиш усулияти уларни бажаришнинг юқорида кўрсатилган вазифалари ва шароитларига мувофиқ равишда қурилади.
Ҳаркат малакаси қандай бўлишидан қатъий назар – у жуда оддийми ёки мураккабми – ҳаракат элементлари комплекси шартли рефлекслардан иборат бўлади. Одамларнинг меҳнат ёки спорт фаолиятида ҳаракат элементларининг маълум тартиб билан бир неча марта такрорлаши ҳаракат рефлексларининг маълум шаклдаги занжирини юзага келтиради, бу рефлекслар занжири ҳаракатнинг динамик стереотипи деб юритилади. Ҳаракатнинг динамик стереотипи юзага келиши учун ҳаракат бир хилда, бир шаклда кўп марта такрорланиши керак.
Экстрополясия организмнинг ҳаракат функцияси бошқарилаётганда юзага келган вазифаларни асаб тизимида орттирилган тажрибалар асосида ҳал этиш қобилиятидир. Ҳаракат кўникма ва малакаларининг шаклланиши 23-чизмада келтирилган.
Bilim
Faoliyat motivi
Harakat tajribasi
Fikrlash
Harakat ta’sirini takrorlab bajarish tizimi
Harakat ko’nikmasi
Turg’un emas
O’zgaruvchan
Takomillashmagan
Harakatni korreksiyalovchi va aniqlovchi mashqlar tizimi
Harakar malakasi
Jipslashgan
Avtomatlashgan
Turg’un (bajarish mustahkamligi)
23-чизма. Ҳаракат кўникмаси ва малакасининг шаклланиши.
Ҳаракатни ўрганаётиб, одатдагидек, ўқувчилар машқларни кўпроқ мукаммал эгаллашга интиладилар. Мукаммал эгаллаш қўйилган мақсадга энг кам куч сарфлаш билан эришишдир.
Ҳаракатни ўзлаштириш даражалари 24-чизмада келтирилган.
Ўқувчи
Ўқитувчи
Ўқувcҳига ўргатисҳ предмети сифатида билимларни тайёрлайди.
Масҳқлар тўғрисида билимларни ўзласҳтиради, олдин тусҳунcҳа ҳосил қилади, кейин кўникма ва малакага эрисҳади.
Уни фаол ўзласҳтиради
Уни ўрганисҳ предметига айлантиради
Топсҳириқларни фикрлайди
Ўқувcҳига тусҳунарли сҳаклда тайёрлайди
Мақсадга мувофиқ материалларни кетма-кет қўйиб cҳиқади
Нимани ўргатисҳ кераклигини аниқлайди
Ҳаракат фаолиятини шакллантириш тизими.
1-даража 2-даража 3-даража 4-даража
Ikkinchi tartibdagi malaka
Malaka
Ko’nikma
Bilim
Ҳаракатни кўп марта такрорлаш асосида ташкил топади
Фаолият тўғрисидаги ахборот асосида таркиб топади
Ўзлаштирилган билим ва фаолиятниамалий бажариш асосида ташкил топади
Ҳаракатни кўп марта такрорлаш ва ҳар ҳил шароитда бажара олиш асосида ташкил топади
24-чизмада ҳаракатни ўзлаштиришнинг тўртта даражада шаклланиши кетма-кетлиги кўрсатилган (билимлар орқали кўникмага ўтиш, кўникмадан малаканинг ташкил топиши, малакадан иккинчи тартибдаги малакага айланиши).
Ўз - ўзини текшириш учун саволлар
1. Жисмоний тарбияда таълим жараёни қандай амалга оширилади?
2. Ҳаракат кўникма ва малакалар қандай ташкил топади?
3. Таълимнинг босқичлари бир-биридан нима билан фарқланади?
Do'stlaringiz bilan baham: |