Мавзу: Ҳаракатларга ўргатиш методикаси ва назарий асослари Режа



Download 137,34 Kb.
bet5/7
Sana01.03.2022
Hajmi137,34 Kb.
#476748
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Очик дарс мавзуси

1. Дастлабки ўргатиш. Бу ўргатиш жараёнида ҳаракатнинг асосий вариантини умумий тарзда бажариш малакаси таркиб топади.
2. Чуқурроқ ўрганиш. Бунда ҳаракатни зарур даражада аниқ бажариш малакаси ҳосил бўлади.
3. Ҳаракатларни бажариш малакасини мустаҳкамлаш ва янада такомиллаштириш. Бу ҳаракат кўникмасининг пайдо бўлиши, шунингдек, ундан ҳар хил шароитларда фойдалана олиш билан боғлиқдир.


6. Дастлабки ўргатиш босқичи
Ўргатишнинг бу босқичида мақсад ҳаракат фаолиятини унинг асосий вариантида умумий тарзда бажариш малакасини таркиб топтиришдир. Ўрганувчилар янги ҳаракат техникасининг негизини ўзлаштириб олиши керак. Айрим ҳолларда, бундай малакалар умумий жисмоний тайёргарлик жараёнида ҳосил қилинганда, мустақил аҳамиятга эга бўлиши ва техника батафсил такомиллаштирилмаган ҳолда кўникмага айланиши мумкин. Бошқа ҳолларда бу малакалар ҳаракатларни бажаришнинг устаси бўлиш йўлида дастлабки босқич ҳисобланади, бу спортчилар учун, айниқса, хосдир.
Дастлабки малакани таркиб топтириш босқичи физиология механизми жиҳатидан шу билан характерлики, бу босқич давомида мия пўстлоғидаги динамик стереотипнинг асоси яратилади. Бунда яроқли туғма ва орттирилган рефлексларни танлаш, шунингдек, ўрганувчиларнинг ҳаракатларни бажариш тажрибаларида бўлмаган рефлексларнинг янгиларини барқарор этиш содир бўлади. Натижада босқич охирида ўрганиладиган фаолият техникасининг асосига мос келувчи ҳаракат рефлекслари тизими таркиб топади. Бу босқичнинг ўзига хос хусусиятлари: а) ҳаракатларнинг фазо ва вақт жиҳатидан етарли даражада аниқ бўлмаслиги, мушак ҳаракатларининг аниқ эмаслиги; б) ҳаракат акти ритмининг барқарор эмаслиги; в) кераксиз қўшимча ҳаракатларнинг мавжудлиги; г) мураккаб ҳаракат фазалари ўртасида яқинликнинг йўқлигидир.
Ҳаракатларнинг фазо ва вақт жиҳатидан аниқ бўлмаслиги, шунингдек, мушакларни зўр бериб ҳаракат қилдиришнинг номутаносиблиги, биринчидан, асаб жараёнларининг бош мия пўстлоғида иррадиацияланишидан, иккинчидан эса, ички тормозланишнинг етарли эмаслигидандир. Асаб жараёнларининг бош мия пўстлоғининг ҳаракат анализаторида иррадиация қилиниши ишда қатнашиши керак бўлган функсионал ҳаракат бирликлари билан бир қаторда, бу бирликка уларнинг марказида қўзғалишни иррадиация қилувчи жараёни тақсимланган бошқа бирликларни ҳам жалб этади. Ташқаридан бу ҳаракатнинг керакли йўналиши амплитудадан четга чиқишида намоён бўлади. қўзғалиш жараёнини иррадиация қилиш мушакларнинг зўр бериб ҳаракат этишининг номутаносиб бўлишига олиб келади: ўрганувчи керагидан кўп куч сарфлайди ва ҳаракатларни гавданинг бутун ёки бир қисм мушакларини куч билан ишга солиб бажаради. Бунинг ҳаммаси мазкур босқичда ўта даражада чарчаш, толиқиш ва ишчанлик қобилияти пасайишининг сабабларини ташкил этади. Ҳаракат акти ритмининг қатъий бўлмаслиги, одатда, ўрганувчиларнинг ҳаракат актларининг айрим фазаларини вақтидан олдин бажаришга ҳаракат қилишларида кўринади: булар кўп куч сарфлаш билан боғлиқ бўлган асосий фазалардир. Бу асосий фазадан олдин пауза қилинадиган ҳаракатлар учун, айниқса, хосдир.
Дастлабки ҳаракат малакаларини таркиб топтиришнинг кўрсатилган хусусиятларини ҳисобга олиб, ўргатишнинг биринчи босқичида қуйидаги вазифалар қўйилади:
1. Ҳаракат акти ҳақида бу актнинг мақсадини тушунишга асосланган бир бутун тасаввур пайдо қилиш.
2. Шуғулланувчиларнинг ҳаракатларни бажариш тажрибаларини янги ҳаракатларни ўзлаштириш учун керак бўлган элементлар билан тўлдириш.
3. Ҳаракатларни тўла бажаришга эришиш.
4. Кераксиз ҳаракатларни, мушакларнинг кераксиз даражада кучланишини йўқ қилиш.
Мазкур босқичда ўргатиш методикаси дидактик тамойилларни ёйишда, ўргатишнинг шу босқичи учун мувофиқ метод ва усуллардан фойдаланишда қатор хусусиятларга эгадир.
Ҳаракатларни ўргатишнинг бошланғич пайти шу ҳаракатлар билан олдиндан таништириб чиқиш ҳисобланади. Бунга ҳаракатларнинг аҳамияти ва хусусиятини сўзлаб бериш, намойиш этиш, ҳаракат техникасининг асосини қисқача тушунтириб бериш, шунингдек, амалда бажариб кўрсатиш орқали эришилади.
Сўзлаб берилганда, ўрганувчилар ҳаракатлардан кўзда тутилган мақсадни, ҳаракатларнинг аҳамиятини тушуниб олишлари керак, суҳбат уларда ҳаракатларни бажаришга қизиқиш уйғотиши ва ҳаракатларни ўзлаштириш учун зарур рағбат, иродавий куч ҳосил қилишга ёрдам бериши зарур.
Намойиш икки кўринишда амалга оширилади. Биринчидан, ҳаракат табиий мукаммаллашган кўринишда намойиш қилинади. Ҳаракатни аниқ, чиройли намойиш қилиш бу ҳаракатга бўлган қизиқишни ва уни ўзлаштиришга бўлган истакни янада оширади. Иккинчи кўриниш фақат ўргатиш хусусиятига эга бўлиб, ўргатилаётган ҳаракат техникаси асосини шуғулланувчилар онгига сингдириш мақсадини кўзлайди. Ҳаракатни бажариш техникасининг асоси дастлаб максимал даражада умумий ва қисқа қилиб, усул ва унинг қисмларининг аниқ атама номларини айтган ҳолда тушунтирилиши керак. Бу босқичда ҳаракатни бажариш техникасини батафсил равишда тушунтириш мақсадга мувофиқдир, чунки ўрганувчилар янги ахборотларнинг кўплигидан бутун тафсилотларни эслаб, ҳаракат амалларини тўла билиб олишлари мумкин эмас. Янги шартли ҳаракат рефлекслари биринчи навбатда ҳис этиш асосида пайдо бўлади, лекин улар ўша заҳотиёқ тушуниб олинса, бу рефлексларнинг пайдо бўлиш жараёни тезлашади. Ҳаракатнинг тўғри бажарилаётганлигини билиш рефлексни мустаҳкамлайди, нотўғри ҳаракат қилинаётганини билиш эса кераксиз ҳаракат таъсирининг сўнишига ёрдам беради.
Ўқитувчи онглилик ва фаоллик тамойилига амал қилиб, биринчидан, ўрганувчилар олдига ҳаракат вазифаларини асосли равишда қўйиши ва уларнинг бажарилиши керак бўлган нарсани аниқ тушунишларига эришиши, иккинчидан, берилган ҳаракатни қандай бажариш кераклиги ҳақида тасаввур яратиши керак. Ҳаракатни дастлабки ўргатишнинг кўргазмали бўлиши ҳаракатнинг асосий фазалари ҳақида ҳис ва тасаввур ҳосил қилиш имконини берувчи хилма-хил метод ва усуллар ёрдами билан таъминланади.
Дастлабки ўргатиш босқичида топшириқнинг бажариб бўлиш ёки бўлмаслиги: а) ўқувчиларда ҳаракат тажрибасининг қанчалик катталиги; б) ўрганиладиган ҳаракат тузилишининг қай даражада мураккаблиги; в) ўрганувчиларнинг жисмоний имкониятларига тузилишнинг қанчалик мувофиқлиги билан белгиланади. Дастлабки малаканинг тез ҳосил бўлиши ва сифати ўрганувчидаги ҳаракат тажрибасининг қанчалик бойлигига кўп жиҳатдан боғлиқдир. Мураккаб тузилишли ҳаракатли машқни у ҳақда яхлит тасаввур яратилганидан кейин, қоидага кўра бўлиб ташлаш методи билан қисмлар бўйича амалий ўзлаштира бошлаш мақсадга мувофиқдир.



Download 137,34 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish