Жисмоний машқлар билан шуғулланишга одатлантириш. Бу одат, айниқса, ҳозирги замондошларимиз учун зарур. У кам ҳаракат қилиш, организмга жисмоний юкнинг камлиги, ҳаракат танқислигини енгиш муаммосини ҳал қилади, мустақил жисмоний машқ билан шуғулланиш машғулоти учун вақт топишга ўргатади.
Жисмоний қийинчиликларни енгиш қобилиятини тарбиялаш. Кўпчилик ҳаракат фаолиятларини ўзлаштириш маълум даражадаги таваккалчиликни, максимал жисмоний ва психик зўриқишни талаб қилади, катта юкламани организм сарфлаган қувватини тиклаб улгурмаган шароитда бажара олишга – чидашга ўргатади.
Гигиеник малака ва одатларни тарбиялаш. Жисмоний машқларнинг самарадорлиги асосан гигиеник омиллардан тўғри фойдаланиш билан боғлиқ. Ҳаракат фаолиятларини ўргатиш жараёни иш тартибига, овқатланиш, уйқу тартибига риоя қилишни тарбиялаш, баданни парваришлаш ва бошқаларни ўз ичига олади.
Ўқувчилар орасида ўзаро муносабатларни тўғри шакллантиришга эришиш, ҳаракат фаолиятлари давомида мустақилликни тарбиялашда умумий ва алоҳида тарбиявий вазифаларни ҳал қилиш ўқитувчи билан ўқувчининг юқори даражадаги ва хусусий алоқаси шароитида амалга оширилади.
Тарбиявий вазифаларни таълим жараёнида тўлақонли амалга ошириш учун уни тизимли равишда билим олиш вазифаларини ҳал қилиш билан қўшиб олиб борилмаса, кутилган натижага эриша олмаслик амалиётда исботланган.
Соғломлаштириш вазифалари ҳаракат фаолиятларини ўргатишда жисмоний тарбиянинг барча воситаларини мажмуали равишда қўллаш орқали ҳал этилади.
Таълимнинг самарасига ташқи омиллар (спорт анжомлари ва жиҳозларнинг соз бўлиши), соғломлаштириш вазифаларининг ҳал қилиниши (машғулот жойининг тозалиги, ҳаво ва бошқалар) аҳамиятли даражада таъсир қилади.
Ҳаракат фаолиятларини ўқитишнинг юқорида қайд қилинган хусусиятлари ўқитувчидан психолого-физиологик билимларнигина талаб қилиб қолмай, юқори даражадаги анатомо-физиологик тайёргарликка оид билимларга эга бўлишни тақозо этади.
5. Ўргатиш жараёнининг тузилиши ва ундаги босқичлар хусусияти
Ўргатиш жараёнининг умумий йўналиши машқ техникаси негизини ва унинг вариантларини (машқ негизи пухта эгаллангандан кейин) мустаҳкам ўзлаштиришдан иборатдир. Ўргатиш жисмоний сифатларнинг, аввало, чаққонликнинг ривожланиб бориши билан бир вақтда давом этади.
Ҳаракатли машқларга ўргатишнинг узоқ давом этиши ва қийинлиги кўп жиҳатдан машқ тузилишининг қай даражада мураккаблигига боғлиқдир. Машқ тузилишининг мураккаблиги, ўз навбатида, уни ташкил этувчи ҳаракатларнинг миқдорига, уларнинг масофа ҳамда вақт жиҳатидан аниқ бажарилишига, мушакларнинг зўр бериб аниқ ҳаракат қилишига, шунингдек, уларнинг ўзаро алоқада бўлишига ва ҳаракат актининг умумий ритмига ҳам боғлиқ бўлади.
Ўргатиш вақтида мураккаб ҳаракат актлари – тайёргарлик, асосий ва якунловчи фазалар ўртасидаги ўзаро алоқаларнинг хусусиятлари ҳам ҳисобга олинади. Машқни бўлакларга бўлиб ўргатиш методидан фойдаланиш ҳаракатни ўрганишнинг изчиллигини белгилаш учун, шунингдек, тайёргарлик машқларини танлаш учун муҳимдир. Ўрганишни баъзи ҳолларда, асосий фазадан – ҳаракат фаолиятининг асосий механизмидан бошлаш мумкин (масалан, граната улоқтиришдан, югуриб келиб сакрашдан ва б. Бошқа ҳолларда, асосий фазани бажариш тайёргарлик фазасига, айниқса, кучли боғлиқ бўлганда, биринчи навбатда, тайёргарлик фазасини ўзлаштириш мақсадга мувофиқдир (маслан, қўшпояда силтаниб орқага кўтарилишдан аввал гавдани қўл бармоқлари томон силтаб тортиш); баъзида шикастланишнинг олдини олиш мақсадида аввал якунловчи фазани ўрганиш маъқулдир (масалан, сакрашда тўғри тушиш).
Айрим ҳаракат фаолиятига ўргатиш жараёни қуйидаги босқичлардан иборатдир:
Do'stlaringiz bilan baham: |