ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТЛАРИ ДИРЕКТОР ВА МУТАХАССИСЛАРИНИ ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ВА МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ ИНСТИТУТИ Мавзу:“Мактабгача таълим ташкилотларида маънавий-маърифий тадбирларни режалаштириш”
КУРСНИ ТУГАТИШ ИШИ
Курс иши бажарувчиси: “Мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиси” йўналиши 18-гуруҳ тингловчиси Джураева Камола Курс иши раҳбари:катта ўқитувчи Матчанов Б. О. РЕЖA: Кириш I боб. Мактабгача таълим такилотларида маънавий тарбияни амалга оши-риш талаблари 1.1 Маънавий тарбия ва унинг мактабгача таълим ташкилотларидаги ўрни
1.2 Мактабгача таълим ташкилотларида маънавий тарбияни ташкил этишнинг усул ва воситалари
II боб. Маънавий-маърифий тадбирларни ташкил қилиш орқали тарбияла-нувчиларнинг маънавий фазилатларини шакллантириш 2.1 Маънавий- маърифий тадбирларнинг тарбиявий аҳамияти
2.2 Мактабгача таълим ташкилотларида ўтказиладиган маърифий тадбирлар режасини ишлаб чиқиш
2.3 Мактабгача таълим ташкилотларида маънавий-маърифий тадбирларнинг самарадорлигини белгилаш
Хулоса ва тавсиялар Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
КИРИШ Маънавий тарбия ҳар қандай жамият ва мамлакат ҳаётида ҳал қилувчи аҳамият касб этади. Чунки унинг ўсиши ва тараққиёт учун моддий ва маънавий бойликлар ишлаб чиқариш тўхтовсиз равишда юксалиб бориши лозим. Бунинг учун ёш авлод ушбу бойликларни яратишда ўз аждодларидан юқори даражага кўтарилмоғи даркор.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 майдаги “Маънавий-маърифий ишлар самарадор-лигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ- 4307-сон қарорида “Жаҳолатга қарши маърифат” ғояси асосида жамиятда узлуксиз маънавий-маърифий тарбия ва тарғибот-ташвиқот ишларини самарали ташкил этиш белгиланган.
Ҳар бир миллатнинг ўз маънавиятини чуқур англаши, онгини таркибий қисмига айлантириши миллатнинг келажакка бўлган ишончини мустаҳкамлайди. Шу сабабдан ҳам маънавий тарбияни шакллантиришни мактабгача ёшдан бошлаш – ёш авлодни келажакни қуришида тамал тоши бўлиб хизмат қилади. Юртимизда маънавий-маърифий муҳитини янада яхшилаш, минг йиллар мобайнида унинг бағрида сайқалланиб келаётган ибратли анъана ва қадриятларни тарғиб-ташвиқ этиш борасида кўплаб тадбирлар ташкил этилмоқда. Буни яққол мисоли сифатида мактабгача таълим ташкилотларида олиб борилаётган маънавий-маърифий ишлар, тадбирларни айтиб ўтиш мумкин. Ёш авлодни юксак маънавиятли бўлиб етишишларини таъминлаш мақсадида мактабгача таълим ташкилотларида маънавий-маърифий ишлар - маънавият соатлари, тадбирлар, семинарлар, спорт мусобақалари ташкиллаштирилади.
Ушбу курсни тугатиш ишининг мақсади ҳам айнан шу долзарб масалага қаратилга бўлиб, ДМТТларда ташкиллаштириладиган маънавий-маърифий ишларни тарбияланувчилар таълим-тарбиясидаги ўрни, аҳамиятини ҳисобга олган ҳолда тарбиячи-педагогларни маънавият-маърифат ишларни тўғри ташкиллаштириш ва режалаштиришларини йўлга қўйишни таъминлашдан иборат.