Ж. Равен методикаси кириш



Download 1,07 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/4
Sana30.03.2022
Hajmi1,07 Mb.
#517633
  1   2   3   4
Bog'liq
Ж.РАВЕН Методикаси



Ж. РАВЕН МЕТОДИКАСИ 
 
КИРИШ 
Геометрик фигураларнинг кетма-кет мураккаблашадиган серияларини 
ташкил этиш қонуниятларини аниқлаш учун қобилиятни ташхис қилишга 
йўналтирилган Равеннинг машҳур методикаси — «Ўсиб борадиган 
қийинчиликлар тести» интеллектнинг новербал имкониятларини ўлчаш 
усулини топиш учун яратилган. 
Равен методикаси новербал интеллектни тадқиқ этишда башорат методика-
лардан бири бўпиб, у ўқитишнинг шакл ва уеуллари, синалувчининг ахборот 
би-лан таъминланганлик даражаси умумий билимдонлиги, унинг маълумоти 
да-ражаси орасидан «соф, яъни эркин интеллектни» кашф этиш ва ўрганиш 
имко-нини беради. Шунингдек, у синалувчининг у ёки бу тилни билишидан 
қатъий на-зар «эркин». Одатда, ташхис ўтказиш болалар ва ўсмирларда 
ижобий таъсир уй-ғотади. 
Тест топшириқларининг асосини Гештальт ва Спирменнинг интеллект 
назарияси ташкил этади. Синалувчи дастлаб вазифани яхлитлигича қабул 
қилади, деб фараз қилинади, кейин образ элементларини ўзгартириш 
қонуниятларини ажратади, ундан сўнг эса ажратилган элементлар яхлит 
образга киритилади ва тасвирнинг етишмайдиган қисми топилади. Материал 
сифатида муайян қонун бўйича ташкил этилган ички расм билан боғлиқ 
мавҳум геометрик шакллар танлаб олинган. 
МЕТОДИКАНИНГ ТАЪРИФИ
 
Қўлланилиш мақсади ва соҳаси 
Методика мантиқий тафаккурни текширишга мўлжалланган. Синалувчига 
ўзаро муайян нисбатда боғланган шаклли расмлар кўрсатилади. Битта шакл 
етишмай-ди, у эса пастда 6-8 та бошқа шаклларнинг ичида берилади. 
Синалувчининг вазифаси расмдаги ўзаро боғлиқ бўлган шаклнинг 
қонуниятини ўрнатиш ва саволнома варағида таклиф қилинаётган 
вариантлардан изланаётган шаклнинг рақамини кўрсатиш. Вазифани 
максимал тезликда бажариш керак. Бажариш вақти 30 дақиқа билан 
чегараланади, вазифани ҳал қилишнинг вақтинчалик таҳлил кўрсаткичи 
хусусиятини сал кейинроқ келтирамиз. 
Болалар билан ишлашда Ж.Равен методикасининг кўрсатмаси тубдан 
ўзгаришини белгилаш муҳим. Мазкур методика болалар учун «Ямоқ 
солинган гиламча» деб номланади. Болага матрицани кўрсатишдан олдин 
шундай дейилади, ушбу расмда гиламча ҳамда фойдаланиш мумкин бўлган 
мато бўлаклар] вирланган, гиламчадаги тешикларни шундай ямаш керакки
гиламчага ямс лингани билинмасин. Вазифани бажариш учун расмнинг 
пастки қисмида бир нечта мато бўлаклари келтирилган бўлади, уларнинг 
орасидан гиламчага кўпроқ мос келадигани танлаб олинади ва тешикка 
мослаб бичилади. 


Тест ўтказиш тартиби жуда ҳам содда. Кўпгина тестлардан фарқли ўлароқ, 
бу ерда махсус оғзаки кўрсатмага қатъий риоя қилиш зарурати йўқ. Асосий 
талаблар шундан иборат, биринчидан, синалувчилар нимани қандай қилса 
тушунганликларига ишонч ҳосил қилинади. Иккинчидан, текширувнинг 
ҳамма иштирокчилари учун тест ўтказиш тартибининг бир хиллигини 
таъминлаш керак ҳамда умум қабул қилинган стандартларга ушбу текширув 
тартиби мослиги олинган маълумотларнинг қоидадагиси билан солиштириш 
имкониятини беради. 

Download 1,07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish