Ж. Равен методикаси кириш


Рағбатлантирувчи материал тавсифи



Download 1,07 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/4
Sana30.03.2022
Hajmi1,07 Mb.
#517633
1   2   3   4
Bog'liq
Ж.РАВЕН Методикаси

 
Рағбатлантирувчи материал тавсифи 
Тестнинг рангли вариантида ўзаро мураккаблик даражаси билан фарқланад 
учта серия (А, В, С дан фойдаланилади. Ҳар бир серияда мураккабликнинг 
бориши бўйича жойлаштирилган 12 та матрица бор. Вазифанинг 
мураккаблиги А сериядан С серияга қараб ўсиб боради. 
Равеннинг тахминича, синалувчи тестни бажариш жараёнида кўп нарсани 
ўрганади ва дастлабки вазифаларни бажариш уни кейинги, биринчисига 
нисбатан анча мураккаб бўлган вазифаларни бажаришга тайёрлайди. 
А серияда синалувчи тасвирнинг етишмайдиган қисмини тўлдириши керак. 
У ўзидаги элементларни фарқлай олиш кўникмаларини намоён қилиши ва 
гештальт белгилари ўртасидаги алоқани кўрсатиши ҳамда тузилманинг 
етишмайдиган қисмини намуна билан солиштирган ҳолда тўлдириши керак. 
В серияда синалувчи А сериядаги вазифаларни ҳал қилиши учун зарур 
кўникмага, уларнинг элементларини даражаларга бўлиб жуфт шакллар 
ўртасидаги фарқликни топиш қобилиятига эга бўлиши керак. 
С сериядаги вазифаларни бажаришда синалувчи (А ва С сериядаги) 
вазифаларни бажариши учун зарур кўникмадан ташқари шаклларнинг веркал 
ва горизонтал йўналиш бўйича ўзгаришини аниқлаш қобилиятидан иборат 
бўладиган янги кўникмаларни орттиради. 
Шу тариқа, матрицанинг ҳар бир серияси ортиб борадиган 
мураккабликдаги вазифаларни ўз ичига олади. Шу билан бирга вазифа 
турларининг сериядан серияга мураккаблашиб бориши ўзига хос 
хусусиятдир. 
Шунингдек ҳар бир серияда матрицанинг мураккаблашиш тамойилини 
кўрсатиш мумкин. Масалан, А серияда 1 рақамли карточкада сииалувчига 
аслида 6 та танлов кўрсатилади (6 та кичкина карточка орасидан), 5 та кичик 
карточка бир-бирига ўхшашлиги учун танлаш варианти 2 та бўлади. А2 
рақамли карточкада 3 та танлов таклиф қилинади. АЗ рақамли карточкадан 
бошлаб, 6 та танлов таклиф қилинади. 
Методикани яратишга олиб келадиган тажриба ишига мувофиқ унинг 
муаллифлари интеллектуал қобилият ривожланишининг бешта сифатли 
босқичини ажратиб оладилар. Аввал болалар бир хил ва турли шаклларни, 
сўнгра ўхшаш ва ўхшамайдиган шаклларни ажратиш қобилиятига эга 
бўладилар. Бирмунча вақт ўтгач, улар идрок майдонида шаклларнинг ўзга ва 
бошқа объектларга нисбатан муносабатини мўлжаллашни баҳолай оладилар. 


Кейинроқ улар кўринаётган белгилардаги ўхшаш ўзгаришларни 
солиштиришни бошлайдилар ва бунинг асосига ўз мантиқий мулоҳазаларини 
қурадилар. Натижада болалар ўзлаштирилган яхлитликни қисмлар ёки 
«белгилар»га ажратиб юборишга қодир бўлади, улар ўзлари киритганларини 
уларга берилганлардан ажрата оладилар. Улар икки ёки ундан ортиқ алоҳида 
шаклларни 
яхлит 
бир 
нарсани 
ташкил 
этувчи 
қисмлар 
ёки 
ташкиллаштирилган бирлик сифатида қабул қилиш имконига эга бўладилар. 
Одам анологияни шу даражада муваффақиятли муҳокама қилишни 
бошлайдики, натижада фикрлашнинг бу усули мантиқий ақлий хулоса 
чиқариш учун асос бўлиб хизмат қилади. Бу босқичгача бўлган ақлий 
ривожланиш жараёнини баҳолашга қаратилган топшириқларгина мазкур 
усул таркибига киритилган. Боланинг мантиқий хулоса чиқариш қобилияти 
интеллектуал баркамоллик тараққиётининг якунловчи босқичи ҳисобланади. 
Бирор бир предмет доирасида таълим амалиёти учун ўқувчиларнинг 
мантиқий 
хулоса 
чиқара 
олмаслик 
қобилияти 
анъанавий 
мураккабликҳисобланади. Гап шундаки, қай тарзда ва қандай таъсир остида 
болани қобилиятсизлик вазиятидан мантиқий хулоса чиқариш қобилияти 
вазиятига «ўтказиш, кузатиш» мумкин. 
Албатта, бу жараён секин-аста мураккаблашиб борадиган, босқичма-
босқич амалга ошадиган жараён саналади. Ж. Равен методикасининг 
афзаллиги шундаки, рағбатлантирувчи материалнинг ҳар бир сериясида аста-
секин вазифалар босқичма-босқич мураккаблашиб боради. Лекин вазифадаги 
ҳар бир қийинчиликка бола уни осонгина ўзлаштириб, яна юқорига ҳаракат 
қиладиган зинапоянинг кейинги пиллапояси сифатида қараши керак. 
Равен тестининг ишончлилиги 0,70 дан 0,89 атрофида ўзгаради; тестдаги 
вазифанинг ўртача қийинлиги 0,32; мактабда муваффақиятли ўқитишнинг 
(ўзлаштиришни баҳолаш) корреляцияси — 0,72. Д. Векслер (WAIS) тести 
бўйича IQ билан корреляцияни 0,70-0,74 (катталар) ва 0,91 (9-10 ёшдаги 
болалар), арифметик тестлар билан — 0,87 гача ташкил қилади. 

Download 1,07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish