О‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI OLIY VA О‘RTA MAXSUS VAZIRLIGI QARSHI DAVLAT UNIVERSITETI “Iqtisodiyot va servis” kafedrasi
Rо‘yxatga olindi: “TASDIQLAYMAN” №________________ О‘quv ishlari bо‘yicha prorektor
____________ Xolmurodov A.
2022 yil “___” ____ “____” ____________ 2022 yil
Bilim sohasi: 200000 – Xizmat soha Ta’lim sohasi: 230000 – Xizmat ko’rsatish sohasi Ta’lim yо‘nalishi: 5231600-Turizm (xalqaro va ichki turizm) Ma’ruza 30 soat Amaliy 30 soat Mustaqil ish 90 soat
Jami 115 soat
Qarshi-2022 y Фаннинг ишчи ўқув дастури Ўзбекистан Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 20_____йил ______даги №_____-сонли буйруғи билан тасдиқланган фан дастурига мувофиқ ишлаб чиқилди.
Тузувчилар: ўқитувчи Ш.Хайриддинов Тақризчилар: дотц. Ғ. Қўчқоров
Фаннинг ишчи ўқув дастури Иқтисодиёт ва сервис кафедрасининг 2021 йил _____ майдаги йиғилишида кўриб чиқилган ва тавсия этилган (баённома №1).
Кафедра мудири И.ф.н., дотц. Ғ.Қўчқоров Фаннинг ишчи ўқув дастури Ижтимоий фанлар факультети услубий комиссияси томонидан кўриб чиқилган ва тавсия этилган.
УК раиси ___________________ Фаннинг ишчи ўқув дастури Ижтимоий фанлар факультети Илмий кенгашининг 2021 йил ___ ____даги ____-сонли йиғилишида тасдиқланган.
Факультет декани ________________
“Келишилди”
Ўқув-услубий бошқарма бошлиғи П.Қурбонов
КИРИШ Бугунги кунда рақамли иқтисодиётнинг дунё миқёсида тутган ўрни ва унинг ривожланиш тенденциялари тобора ортиб бормоқда. Мисол учун, маълумотлар оқими кўламининг ўзгариши интернет протоколига (IP) асосланган глобал трафик ҳажми 1992 йилда кунига 100 гигабайтни ташкил этган бўлса, 2019 йилда бу кўрсаткич секундига 89000 Гб дан ошди. Бу маълумотлар рақамли иқтисодиёт ривожланишининг дастлабки босқичига тегишли эканини ҳисобга олсак, унинг ривожланиш суръати тўғрисида тасаввур ҳосил қилиш қийин эмас. Прогнозларга кўра, 2022 йилга келиб, глобал IP-трафик ҳажми секундига 150700 Гб га етади, бу Интернет тармоғида янги фойдаланувчиларнинг кўпайиши ва Интернетнинг янада кенгайиши натижасида амалга ошади.1 Жаҳон миқёсида олиб қарайдиган бўлсак, рақамли иқтисодиётнинг ривожланиш географиясида икки мамлакат етакчи ўринни эгаллаб турибди. Булар АҚШ ва Хитой Бу мамлакатларга блокчейн технологияси билан боғлиқ бўлган барча патентларнинг 75 фоизи, “Internet of Things (буюмлар интернети)”га2 сарфланадиган харажатларнинг 50 фоизи ва булутли ҳисоблаш очиқ технологиялари глобал бозорининг 75 фоизидан ортиғи тўғри келади. Энг диққатга сазовор томони шундаки, улар дунёдаги 70 та энг йирик рақамли платформаларнинг бозор капиталлашувининг 90 фоизини назорат қилади. Технологияларда глобал устунликка интилишнинг оқибатида юзага келади АҚШ ва Хитойнинг ЯИМ ҳажми бўйича жаҳонда биринчи ва иккинчи ўринларни эгаллаб турганлигини эътиборга олсак, рақамли технологияларнинг мамлакат иқтисодиётини ривожлантиришда стратегик аҳамиятга эга эканлигига яна бир бор ишонч ҳосил қилиш мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2020 йил 28 апрелдаги ПҚ-4699-сонли қарори асосида 2023 йилга келиб, рақамли иқтисодиётнинг мамлакат ялпи ички маҳсулотидаги улушини 2 бараварга кўпайтириш назарда тутилган. Иқтисодиётни ривожлантириш стратегияси саноат, хизмат кўрсатиш соҳаси ва қишлоқ хўжалигини равнақ топтириш, тадбиркорда ташаббускорликни кучайтириш, молиявий ресурслар билан таъминлаш каби омилларга асосланади. Иқтисодиётда чуқур таркибий ўзгаришларни амалга ошириш ҳисобига 2035 йилга бориб, мамлакат ялпи ички маҳсулоти 122 миллиард АҚШ долларига етказилади. Ўсиш суръатининг бундай кўламини белгилашда ЯИМнинг номинал ўсиши, иқтисодиёт самарадорлиги, аҳоли жон бошига даромадлар ошиши ҳисобга олинган.