Биполяр транзисторларни статик характеристикалари ва физик параметрлари



Download 183,3 Kb.
bet1/4
Sana21.02.2022
Hajmi183,3 Kb.
#42015
  1   2   3   4
Bog'liq
Bipolyar tranzistorli kuchaytirgich


Биполяр транзисторларни статик характеристикалари ва физик параметрлари

Транзистор статик характеристикалари коллектор занжирига юклама қўйилмаган ҳолда ўрнатилган кириш ва чиқиш токлари ва кучланишлар орасидаги ўзаро боғлиқликни ифодалайди. Ҳар бир уланиш учун статик характеристикалар оиласи маълумотномаларда келтирилади. Энг асосийлари бўлиб транзисторнинг кириш ва чиқиш характеристикалари ҳисобланади. Қолган характеристикалар кириш ва чиқиш характеристикаларидан ҳосил қилиниши мумкин.


УБ схемаси учун кириш статик характеристикаси бўлиб УКБ = cонст бўлгандаги ИЕ= ф (УЕБ) боғлиқлик, УЕ схемаси учун эса УКЕ = cонст бўлгандаги ИБ=ф(УБЕ) боғлиқлик ҳисобланади. Кириш характерис-тикаларининг умумий характери одатда тўғри йўналишда уланган п-н билан аниқланади. Шу сабабли ташқи кўринишига кўра кириш характеристиклари экспоненсиал характерга эга (25- расм).
Расмлардан кўриниб турибдики, чиқиш кучланишининг ўзгариши кириш характеристикларини силжишига олиб келади. Характеристиканинг силжиши эрли эффекти (база кенглигининг модулятсияси) билан аниқланади. Бунинг маъноси шундаки, коллектор ўтишдаги тескари кучланишнинг ортиши унинг кенгайишига олиб келади, бу вақтда база соҳасидаги кенгайиш унинг кенглигининг кичрайиши ҳисобига содир бўлади. База кенглигининг кичрайиши иккита эффектга олиб келади: заряд ташувчилар рекомбинатсиясининг камайиши ҳисобига база токининг камайиши ва базадаги асосий бўлмаган заряд ташувчилар консентратсия градиентининг ортиши ҳисобига эмиттер токининг ортиши.



а) б)
25 – расм.

Шу сабабли коллектор ўтишдаги тескари куланишнинг ортиши билан УБ схемадаги кириш характеристика чапга, УЕ схемада эса ўнгга силжийди.


УБ схемадаги транзисторнинг чиқиш характеристикалари оиласи бўлиб ИЕ =cонст бўлгандаги ИК= ф (УКБ) боғлиқлик, УЕ схемада эса ИБ =cонст бўлгандаги ИК= ф (УКЕ) боғлиқлик ҳисобланади.
Чиқиш характеристикалари кўринишига кўра тескари уланган диод ВАХ сига ўхшайди, чунки коллектор ўтиш тескари уланган. Характеристикаларни қуришда коллектор ўтишнинг тескари кучланишини ўнгда ўрнатиш қабул қилинган (26 – расм).



а) б)
26 – расм.

26 а - расмдан кўриниб турибдики, УБ схемадаги чиқиш характерис-тикалари икки квадрантларда жойлашган: биринчи квадрантдаги ВАХ актив иш режимига, иккинчи квадрантдагиси эса – тўйиниш иш режимига мос келади. Актив режимда чиқиш токи (3.4) нисбат билан аниқланади. Актив режимга мос келувчи характеристика соҳалари абссисса ўқига унча катта бўлмаган қияликда, деярли параллел ўтадилар. Қиялик юқорида айтиб ўтилган эрли эффекти билан тушунтирилади. ИЕ=0 бўлганда (емиттер занжири узилганда) чиқиш характеристикаси тескари силжиган коллектор ўтиш характеристикаси кўринишида бўлади. Эмиттер ўтиш тўғри йўналишда уланганда инжексия токи ҳосил бўлади ва чиқиш характеристиклари катталикка чапга силжийди ва х.з.


УЕ схемасида уланган транзисторнинг чиқиш характеристикаси УБ схемада уланган транзисторнинг чиқиш характеристикасига нисбатан катта қияликка эга. Чунки унинг кўринишига эрли эффекти катта таъсир кўрсатади. Боғлиқликларнинг умумий характери (26 б-расм) коллектор ва база токлари орасидаги қуйидаги боғлиқлик билан аниқланади:


, (3.9)

бу ерда ИКЕ0 – ИБ=0 (узилган база) бўлгандаги коллекторнинг тўғри токи. ИКЕ0 токи ИК0 токидан мартага катта бўлади, чунки УБЕ=0 бўлганда УКЕ кучланишининг бир қисми эмиттер ўтишга қўйилган бўлади ва уни тўғри йўналишда силжитади. Шундай қилиб, ИКЕ0=()ИК0 – анча катта ток бўлиб, транзистор ишининг бузилишини олдини олиш мақсадида база занжирини узиш керак.


База токи ортиши билан коллектор токи катталикка ортади ва х.з., ва характеристика юқорига силжийди. УЕ схемадаги чиқиш ВАХларининг асосий хоссаси шундаки, ҳам актив ва ҳам тўйиниш режимларида бир квадрантда жойлашади. Яъни, электродларнинг берилган кучланиш ишораларида ҳам актив режим, ҳам тўйиниш режимида бўлиши мумкин. Режимлар алмашиниши коллектор ўтишдаги кучланишлар нолга тенг бўлганда содир бўлади. Коллектор соҳа қаршилигини ҳисобга олмаган ҳолда УКЕ = УКБ + УБЕ бўлгани учун, талаб қилинаётган бўсағавий кучланиш қиймати У*КЕ = УБЕ бўлади. УБЕ қиймати берилган база токида кириш характеристикасидан аниқланади.



Download 183,3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish