А режимда сокинлик режимида ишчи нуқта узатиш характеристикаси квазичизиқ соҳа ўртасида жойлашади (41 - расм).
а) б)
41 - расм
Кириш сигналининг иккала ярим даври узатиш характеристикасининг квазичизиқ соҳасида жойлашганлиги сабабли ночизиқли бузилишлар энг кичик (КГ1%) бўлади. Расмдан кўриниб турибдики, агар ;бўлса, у ҳолда (3.22)ни ўрнига қўйиб, қуйидагини оламиз
, (яъни 25 %).
В режимда сокинлик режимидаги ишчи нуқта транзисторнинг берк ҳолатига мос келувчи квазичизиқ соҳа чегарасида жойлашади. Транзистор фақат мусбат ярим давр мобайнида очиқ ҳолатда бўлади (42 – расм).
В режимда КГ 70 % атрофида бўлади. (3.22) ифодага ЕМ ва ларни қўйиб, қуйидагини ҳосил қиламиз
(яъни 78 %).
В режимда ночизиқли бузилишларни камайтириш мақсадида мусбат ярим даврни, иккинчиси – манфий ярим даврни кучайтирадиган, иккита кучайтиргичдан ташкил топган икки тактли схема қўлланилади.
а) б)
42 – расм.
АВ синфи А ва В синфлари оралиғидаги ҳолатни эгаллайди ва икки тактли қурилмаларда қўлланилади. Бу ерда сокинлик режимида бир транзистор берк бўлганда, иккинчиси очилиш арафасида бўлади, лекин бу ҳолат асосий ишчи ярим даврни кичик инерсияга эга бўлган ВАХ соҳасига олиб чиқишга имкон яратади. коеффисиент А синфига нисбатан юқори, КГ3 % бўлади.
Емиттер қайтаргич. Кучланиш бўйича кучайтириш коеффисиенти бирга яқин бўлган, кириш сигнал қутбини ўзгартирмайдиган ва катта кириш ва кичик чиқиш дифференсиал қаршиликка эга бўлган кучайтиргичлар – қайтаргич деб аталади.
Емиттер қайтаргич классик схемаси 43 – расмда келтирилган. Транзисторга ўзгармас кириш кучланиши берилганда (А режим), эмиттер занжирида РЕ резисторда кучланиш пасайишини юзага келтирувчи ўзгармас ток оқиб ўтади. Чиқиш кучланиш Учиқ шундай ўрнатиладики, база – эмиттер кучланиши га тенг бўлсин.
Укир кириш сигнали катталикка ортади (камаяди) ва эмиттер токини ортишига (камайишига) олиб келади. Натижада УЧИҚ чиқиш кучланиши қийматга ортади (камаяди). Бу вақтда чиқиш кучланиши кириш кучланиши каби ортади, кучланиш бўйича кучайтириш коеффисиенти эса қуйидагига тенг бўлади
.
43 – расм.
Емиттер қайтаргичнинг кириш қаршилиги УЕ схема ва ток бўйича МТА схемалари кириш қаршилигидан фарқ қилмайди ва қуйидагига тенг бўлади
.
Чиқиш қаршилиги рЧИҚ (РЕ орқали амалга оширилган) 100 % манфий тескари алоқа ҳисобига камаяди. Бу ҳолат шу сабабли содир бўладики, чиқиш кучланишининг ҳар бир кучайиши эмиттер токини оширади, демак база токи ҳам ортади. Унга эса РГ қаршилик кўрсатади. Лекин база занжиридаги ток эмиттер занжиридаги токка нисбатан марта кичик бўлади, шу сабабли чиқиш қаршилиги
.
Емиттер – база соҳа қаршилигини ҳам ҳисобга олсак, у ҳолда
.
Микроелектроникада ФИК жуда кичик бўлганлиги сабабли А синфи қўлланилмайди. В ва АВ синфига мансуб икки тактли кучайтиригичлар анча оммабоп ҳисобланади. Ва биз уларни ўрганишга ўтамиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |