Гулистон давлат университети “ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда маҳаллий археологик материалларнинг роли”


Жиззах воҳасининг IV- VI асрларга оид ошхона идишлари



Download 1,55 Mb.
bet45/78
Sana25.02.2022
Hajmi1,55 Mb.
#272502
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   78
Bog'liq
КОНФЕРЕНЦИЯ материали

Жиззах воҳасининг IV- VI асрларга оид ошхона идишлари
Пардаев М.Ҳ. -ЎзРФА МАМ, Самарқанд археология институти
Мўминова Г.И.Жиззах Давлат педагогика институти


Кириш. Ўрта Осиёнинг қадимий маданиятлари, ибтидоий жамоалари даври ҳаёт тарзи, полиметаллардан фойдаланиш бошланган уруғ – жамоалар босқичида асос солинган цивилизациялар, илк шаҳар маданияти, дастлабки давлатчилик асослари, тарихий - маданий воҳаларни вужудга келиши ва тараққий этиши каби имловий ёзув тизимлари ҳали яратилмаган, яратилсада, суст ривожланган даврлари тарихини ўрганишда кулоллик ҳунармандчилиги намуналари бўлмиш сопол идишларнинг ўрни ва аҳамияти беқиёс даражада муҳимдир. Бу аҳамиятни қиёсан англаш учун қуйидаги мисолни келтириш мумкин, яъни, бир неча ўн, ҳатто юз минг йилликлар билан даврланган қадимги тош – палеолит даврининг барча жиҳатлари ва айниқса, хронологияси масалаларини ҳал қилишда тош индустриясининг техник, типологик хусусиятлари, асосий, ҳал қилувчи ролни қандай ўйнаган бўлса, неолит даври ва ундан кейинги даврлар ижтимоий, иқтисодий, маданий турмуш тарзини ўрганиш ва йилномаларини белгилашда кулоллик идишлари шундай устувор, беқиёс аҳамиятга эга бўлган. Бунинг асл сабаби, кулоллик маҳсулотлари ҳар қандай жамиятнинг юксалиш ёки таназзулини, маданиятлар генезиси ва соҳаларини, миграциялар тўлқинини ўзида деярли тўлиқ акс эттирган, кўплаб учрайдиган, оммавий археологик топилмалардир. Шу нуқтаи – назардан Ўрта Осиёнинг бир қатор, тарихий- маданий ўлкалари, хусусан, Хоразм, Суғд, Фарғона, Чоч– Илоқ, Бақтрия–Тоҳаристоннинг қадим ва ўрта асрларга тааллуқли кулоллик ҳунармандчилиги ва сопол идишлар намуналари тарихий тадқиқ қилинган. Зотан, М.Л.Левина, Н.Ф.Вактурская, Ю.Якубов, Г.В.Шишкина. Е.М.Пещерева, А.П.Столярова, Т.Ж.Аннаев, М.Ҳ.Исомиддинов, Ж.К.Мирзааҳмедов каби мутахассислар Ўрта Осиёнинг кулоллик ҳунармандчилиги тарихи, сопол идишларнинг даврма – давр, босқичма – босқич ривожланиш жараёнлари бўйича махсус изланишлар олиб боришган. Пировард натижада, муайян тарихий –маданий воҳаларнинг ўзига хос сопол идишлари, уларнинг техника –типологик жиҳатлари, ассортиментдаги хусусиятлари асосида даврий сана шкалалари ишлаб чиқилган. Лекин, бугунги кунда кулоллик ҳунармандчилиги тарихи, сопол идишларнинг ўзига хос хусусиятлари махсус илмий режа асосида ўрганилмаган ёки атрофлича ўрганилган тарихий – маданий воҳалар қаторидан Уструшона ва уни шимолий –ғарбий, ғарбий вилоятлари бўлмиш Жиззах воҳаси ҳам ўрин олган.
Зеро, ХХ асрнинг 50–йилларидан Уструшонанинг марказий, жанубий ва шарқий (ҳозирги Тожикистоннинг Суғд вилояти) ҳудудларида, 1970 йиллар иккинчи ярмидан эса шимолий, шимоли – ғарбий ва ғарбий (ҳозирги Ўзбекистоннинг Сирдарё ва Жиззах вилоятлари) сарҳадларида изчил археологик қидирув, қазув тадқиқотлари бошланган ва бу изланишлар айни пайтга қадар давом эттирилмоқда. Таъкидлаш жоизки, шу кунга қадар умумий ҳолатда Уструшонанинг барча ҳудудларида, жумладан, унинг тарихий таркибий қисми бўлмиш Сангзор, Зоминсув, Хўжамушкентсой, Шўрбулоқсой ҳавзаларидаги мавжуд археология ёдгорликларида олиб борилган қазув тадқиқотлари давомида топилган сопол идишлар наъмуналаридан фақат маданий комплекслар даврий санасини аниқловчи материал сифатида фойдаланилган, уларнинг тавсифи асосан, илмий ҳисоботларда қайд этилган, қисман мақолаларда берилган.
1987 йилда Жиззах шаҳрида вилоят ўлкашунослик музейи ташкил этилгандан сўнг, воҳада ўтказилган археологик қазув тадқиқотлари давомида қайд этилган, турли даврлар, ҳусусан, илк антик даврдан шайбонийлар давригача бўлган узоқ ўтмишга тегишли 1500 дан ортиқ сопол идишларнинг бутун намуналари, шакл берадиган бўлаклари ва парчалари топширилган. Афсуски, қарийб, 35 йиллик вақт мобайнида на фаолиятдаги археологлар, на музей илмий ходимлари томонидан бу нодир топилмаларни ўрганишга рағбат бўлмаган. Бугунги барча соҳалар иш тартиби янгиланаётган Ўзбекистон шароитида, Жиззах воҳасининг илк ўрта асрлар кулоллик идишларини тубдан, махсус тадқиқотлар асосида илмий ўрганиш ишлари бошланди. Ушбу мақолада Жиззах вилоят ўлкашунослик музейи фондида сақланаётган, кўргазмага қўйилган IV–VI асрларга оид ошхона идишлари тарихий тавсифига бағишланди.

Download 1,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish