БОСИМНИ ЎЛЧАШ ВА РОСТЛАШ
Босимни ўлчаш асбоблари ўлчанаѐтган катталикнинг турига ва ишлаш
усулига кўра таснифланади. Ўлчанаѐтган катталикнинг турига кўра босимни
ва сийракланишни ўлчайдиган асбоблар қуйидагиларга бўлинади:
барометрлар - атмосфера босимини ўлчаш учун мўлжалланган;
манометрлар - ортиқча босимни ўлчаш учун мўлжалланган;
дифференсиал манометрлар - босимлар фарқини ўлчаш учун
мўлжалланган;
вакуумметрлар - сийракланган босимни ўлчаш учун мўлжалланган;
мановакуумметрлар - ортиқча ҳамда сийраклашган босимни ўлчаш учун
мўлжалланган.
Кичик ҳажмдаги (40 кПа гача) босим, сийракланиш ва босимлар
фарқини ўлчаш учун мўлжалланган
асбоблар напоромерлар, тягомерлар ва
тягонапоромерлар дейилади.
Ишлаш усулига кўра босимни ўлчаш учун мўлжалланган асбоблар тўрт
гуруҳга бўлинади:
1.
Суюқликли манометрлар, уларда ўлчанаѐтган босим суюқлик устуни
ҳосил қилган босим билан мувозанатлашиб, унинг баландлиги бўйича босим
қиймати аниқланади.
2. Деформатсион (пружинали) манометрлар, бу асбобларда ўлча-
наѐтган босим турли конструксиядаги
эгилувчан элементларнинг
деформатсияланиш қиймати ѐки уларда ҳосил бўладиган куч қиймати билан
аниқланади.
3.
Юк поршенли манометрлар, уларда ўлчанаѐтган босим поршен
массаси ѐки қўшимча юклар ҳосил қиладиган босим билан мувозанатлашади.
4. ЭлЭектрик маномЭетрларнинг ишлаши
маълум материалларнинг
уларга ташқи босим таъсир этганда электрик хусусиятларининг ўзгаришига
асосланган.
СУЮҚЛИКЛИ МАНОМЕТРЛАР
Суюқликли манометрлар тузилишининг оддийлиги ва юқори аниқликда
ўлчаши билан ажралиб туради. Уларнинг ишлаши ишчи суюқлик сифатида
қўлланиладиган симоб, сув, трансформатор мойи ѐки спирт устуни ҳосил
қилган ташқи босим билан мувозанатлашишга асосланган.
расм. Суюқликли манометрлар: а) У симон; б) косали;
д) қия трубали махсус косали.
У симон манометр (40-
а расм) У шаклида
букланган шиша трубкадан
иборат бўлиб, шиша трубка ишчи суюқлик билан сатҳи иккала трубкада ҳам
бир хил баландликка эга бўлади (яъни даража кўрсаткичининг 0 белгисида
бўлади). Шиша трубканинг бир учи босими
П ўлчаниши керак бўлган
муҳитга уланади, иккинчи учи эса атмосфера билан туташади. Кўрсатиш
даражаси бўйича ҳисоб бажарилади.
Трубкалардаги сатҳлар фарқи
ҳ,
ишчи суюқликнинг зичлиги ρ ҳамда
атмосфра босими билан биргаликда суюқликнинг баландлиги ҳосил қилган
куч ѐрдамида ортиқча босим
П
орт
аниқланади:
(5.4)
У симон манометрларнинг юқори ўлчаш чегараси 10 кПа гача бўлиб,
ўлчаш хатолиги 2 % дан ошмайди. У симон
манометрлар сийракланиш ва
босимлар фарқини ўлчаш учун ҳам қўлланилади. Ҳар бир ўлчашда икки
марта (икки шкалада) ҳисоб олиб борилиши уларнинг камчилиги
ҳисобланади. Юқоридаги камчилик икки хил турли диаметрли идишдан
иборат косали манометрларда (40-
б расм) қисман бартараф этилади.
Ўлчанаѐтган босим П таъсирида косада суюқлик сатҳи
ҳ баландликка
камаяди,
трубкада эса ҳ баландликка кўтарилади (трубканинг диаметри
косанинг диаметрига қараганда бир неча марта кичик). Сатҳлар фарқи
ҳ
косали манометрларда асосан ингичка трубкада ишчи суюқлик
ҳ
1
> ҳ
2
ҳолатни таъминлайдиган даражада сўриш натижасида эришилади.
Косали манометрларнинг юқори ўлчаш чегараси 10 кПа бўлиб, ўлчаш
хатолиги 0,4...0,25 % ни ташкил қилади.
Кичик ҳажмдаги ортиқча босим ва сийракланишларни аниқ ўлчашда қия
трубкали махсус косали манометрлар ишлатилади (40-
д расм). Трубка
бурилиш бурчагининг ўзгариши
ҳ баландликнинг кичик қийматларида ҳам
кўпроқ аниқликда ўлчаш имконини яратади.
Шишали суюқликли манометрлар кўрсатишини ѐзиш ва
уни масофага
узатишга мосланмаган. Шунинг учун ҳам улардан фақат маҳаллий