2- мавзу Ахлоқий фазилатларнинг маънавий моҳияти Режа



Download 321,91 Kb.
bet1/9
Sana09.12.2022
Hajmi321,91 Kb.
#882670
  1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
2 axloq


2- мавзу Ахлоқий фазилатларнинг маънавий моҳияти


Режа:

  1. Ахлоқий фазилатлар инсонийлик белгиси.

  2. Одоблилик, камтаринлик, бахт, адолат, виждон, қадр-қиммат, номус каби тушунчаларнинг моҳияти

  3. Ахлоқий тамойиллар: инсонпарварлик, миллатпарварлик, эркпарварлик, ватанпарварлик

  4. Халоллик, инсофлилик тушунчаси.



Таянч иборалар:
Фазилат, Иллат, Гўзал феъл – атвор, Камтарлик, Хушмуомалалик, Андишалилик, Шарм – ҳаёлилик, Ички ахлоқий камолот, Бахт, Адолат, Виждон, Қадр – қиммат, Номус, Ванпарварлик, Миллатпарварлик, Инсонпарварлик, Эркпарварлик, Халоллик, Инсофлилик, Фидоийлик, Зиёлилик, Меҳнатсеварлик, Тинчликпарварлик, Жўмардлик, Ўзбекчилик.

Инсон – ақлли хилқат, шунинг учун у кўп хислат, фазилатлар соҳибидир. Инсон – инсон номига хос одамий фазилатларга эга бўлиши керак. Инсоният пайдо бўлибдики ҳамиша одамлик қиёфасини, феъл – атворда ўзига ярашадиган хатти – ҳаракатларни, у ёки бу фазилатларни мужассамлаштиришга интилган.


Арасту ўзининг асарларидан бирида шундай дейди: “Фазилат нима, у нималардан ҳосил қилинади, шуни билиб олиш зарур. Чунки, фазилат қандай ҳосил қилиниши тушунмай туриб, фазилатни билиш бефойдадир. Чиндан ҳам ҳозир биз фазилат нима эканлигини билиш учун эмас, балки у қандай хосил қилинишини тушуниш учун уни ўрганишга киришамиз Яъни, биз ҳозир фазилат нималигини фақат билиш ва тушуниш билан бирга, фазилатли, яъни фозоил одам бўлишни ҳоҳлаганимиз учун уни ўрганишга киришамиз”1
Бугунги кун кишисидаги одоб, хулқ – атвор қоидалари асрлар давомида таркиб топиб, такомиллашган. Бу фазилатлар ҳар бир инсоннинг ички ва ташқи хислатларида, ўзини тута билишида, хатти – ҳаракатларида, муомала муносабатида ўз ифодасини топган. Қадимги Шарқ ва Ғарбдаги фалсафий, диний таълимотларда ахлоқнинг асосий тушунчалари орқали инсоннинг моҳияти нима, у ўзига, бошқаларга бўлган муносабатларда қандай маънавий мезонларга таянади, деган саволга жавоб топишга интилишган.
Ҳусайн Воиз Кошифий айтади: “Гўзал феъл – атворнинг нишонаси ўн нарсадир: биринчи нишонаси – яхшилик; иккинчиси – инсофли бўлиш; учинчиси – бошқа одамдан айб қидирмаслик; тўртинчиси – бирор кишида ножўя ҳаракат кўрса, уни яхши йўлга бошлаш; бешинчиси – бир одам ўз айбига иқрор бўлиб узр айтса, узрини қабул қилиш; олтинчиси – бошқалар учун машаққатни ўз устига олиш; эттинчиси – фақат ўз манфаатини кўзламаслик; саккизинчиси – очиқ юзли, ширин сўзли бўлиш; тўққизинчиси – мухтожларнинг ҳожатини чиқариш; ўнинчиси – мулойим ва тавозели бўлишдир.” 2
Буюк мутафаккирлар айтганидек, ахлоқ шундай ойнаки, унда инсоннинг ташқи қиёфасигина эмас, балки ички дунёси ҳам кўзга ташланиб туради. Инсонларни ташқаридан кузатиш мумкин бўлган камтарлиги, хушмуомалалиги, андишалилиги, шарм – ҳаёлилигида ички ахлоқий камолотининг даражаси яққол кўзга ташланиб туради.
Инсон ўз фаолиятини барчасини одатда ақл билан, ўйлаб амалга оширади. Инсон хулосалари, режаларининг моҳиятини белгилашда ахлоқий мезонларнинг ўрни ва аҳамияти каттадир. Тўғри йўл кўрсатувчи ақл фазилатли туйғулар ҳаракати билан ҳамкор, ҳамоҳанг бўлганида фазилат пайдо бўлади. Ақл ва туйғуларнинг бундай ҳамоҳанглиги вақтида доимо ақл яхшиликка буюради, тўғри ва покиза туйғулар оқилона буйруқларга осон ва тез бўйсунаверади. Арасту бу ҳусусда шундай дейди: “ Агар туйғулар покиза бўлсаю, уларга ҳукм ўтказаётган ақл йўлдан оздирувчи бўлса, фазилатга ўрин қолмайди. Чунки фазилат яхшиликка бошловчи ақл билан покиза туйғулардан келиб чиқади. Шунинг учун агар инсонда фазилат бўлса, уни ёвуз ниятда ишлатиш сира мумкин эмас”3
Ахлоқ нормалари бир халқдан бошқа халқларга, авлоддан авлодга ўтиб, бойиб, такомиллашиб боради. Мукаммал ахлоқ ва комил инсон ҳақидаги тушунчалар хар бир даврнинг имкониятлари ва мезонлари асосида белгиланади. Комил инсонликнинг барча даврлари тўла мос келаверадиган умумий мезонлари бўлмайди.
Абдурауф Фитрат ҳам ахлоқ кишларнинг бажариши лозим бўлган «ҳақиқий вазифалари»дан эканлигини шундай асослайди: «Одамзод маданий жамоа бўлганларидан, ўзларининг ҳамжинслари билан бир жойда яшашга мажбур. Улар бир-бири билан ночор муомалада ва алоқада бўладилар. Лекин ҳар ким ўз шахсий манфаатларини юқори қўяди ва алал-аскар уларнинг манфаатлари бир-бириникига тўғри келмайди, хилоф келади....
Бу манфаатларнинг бир-бирига хилоф келиши гина, адоват, ҳасад ва душманликка сабаб бўлади. Шу боисдан, одамлар бир-бирларига душман бўлиб, уруш ва жанжаллар қилишиб, икки дунё саодатига эришишдан маҳрум бўлиб қоладилар. Бас, бу эрда одамларни бу хил бемуносабатлардан ман қилиб, ижобий фазилатлардан, инсоннинг бошқа вазифалари ҳам борлигидан таълим бериш учун ... ахлоқ илми лозим»4.
Ахлоқ нормалари, ахлоқий этуклик мезонлари маълум бир тарихий даврнинг, шароитларнинг имконияти ва эхтиёжи билан белгиланади. Ахлоқлилик, ахлоқсизликнинг мезонлари хар бир муайян даврдаги кишиларнинг хатти – ҳаракатларини конкрет шароитлардан, эхтиёжлардан келиб чиққан ҳолда таъқиқлаш ёки маъқуллашдир. Ахлоқий тақиқлар жамоатчилик фикри, қонунлар турли эътиқодлар асосида белгиланади. Ахлоқий этуклик даражасини ҳам бир шахс эмас, балки жамоатчилик белгилайди. Инсонлар ўртасидаги муносабатларни ахлоқий ёки ғайриахлоқий деб баҳолаш жамият аъзоларининг иймони, эътиқоди, дунёқараши, манфаати даражасига ҳам боғлиқ бўлади.
Фаробийнинг “Фозил одамлар шаҳри” номли асарида адолатли жамият қуришга қодир бўлган инсонларнинг ахлоқий фазилатларида қуйидаги муҳим сифатлар бўлиши лозимлигини таъкидлайди:



  1. Жисмоний саломатлик ва ақлий камолотнинг бирлигини таъминлаш зарур. Бундай одамларнинг барча аъзолари шу даражада мукаммал тараққий этган бўлиши зарурки, у бу аъзолари билан бажармоқчи бўлган барча ишларни осонлик билан бажара олсин.

  2. Барча масалани, муҳокама ва мунозарани тезда ва тўғри тушуна оладиган, унинг маъносини англай оладиган, сўзловчининг мақсади, айтилган фикрларнинг чинлигини тезда пайқай оладиган бўлсин.

  3. Хотираси жуда бақувват бўлсин, кўрган – эшитган, сезган нарсаларининг бирортасини ҳам эсидан чиқармай ёдида сақлаб турадиган бўлсин.

  4. Зеҳни шу даражада ўткир бўлсинки, бирор нарсанинг аломатини сезиш билан бу аломат нимани билдиришини тездан билиб олсин.

  5. Сўзлари аниқ бўлсин, фикрини ва айтмоқчи бўлган мулохазаларини равон ва равшан баён эта олсин.

  6. Билиш ва ўқишга муҳаббати бўлсин, ўрганмоқчи бўлган билимини чарчашни билмай осонликча ўзлаштира олсин.

  7. Овқатланишда, ичимлик ичишда очкўз бўлмасин, табиати қимор ўйинлари ўйнашдан узоқ бўлсин ва улар келтирадиган хурсандчиликдан жирканадиган бўлсин.

  8. Ҳақиқатни ва ҳақиқат тарафдорларини севадиган, ёлғон ва ёлғончиларга нафрат билан қарайдиган бўлсин.

  9. Руҳнинг ғурури ва виждонини қадрлайдиган бўлсин, унинг руҳи ўз табиати билан паст ишлардан юқори ва олийжаноб ишларга ишлатиладиган бўлсин.

  10. Дирхам, динор ва шу каби туркумга қарашли буюмларга жирканч билан қарайдиган бўлсин.




  1. Ўз табиати билан адолатни севадиган ва адолат учун курашувчиларга хайрихоҳ, адолатсизлик қилиб жабр – зулм ўтказувчиларга нафрат билан қарайдиган бўлсин, ўз одамлари ва бошқаларга адолатли бўлсин, гўзал ва яхши ҳисобланган барча нарсаларни барчага тақдим этган холда одамларни адолатга тарғиб этадиган, адолатсизлик оқибатларини йўқотадиган, уларга йўл қўймайдиган бўлсин.

  2. Адолатли бўлсин, аммо қайсар бўлмасин, адолат олдида қайсарлик қилиб, ўзбилармонликка берилмасин, лекин хар қандай адолатсизлик, пасткашлик олдида лафзли бўлсин, ўзи зарур деб топган нарсасини амалга оширишда қатъийлик кўрсатсин, қўрқмас, жасур бўлсин, қўрқиш ва ожизликни билмасин. 5

Фаробийни фикридан келиб чиққан холда биз яхши одат ва фазилатларга тўхтаб ўтсак:

Download 321,91 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish