2- мавзу Ахлоқий фазилатларнинг маънавий моҳияти Режа



Download 321,91 Kb.
bet4/9
Sana09.12.2022
Hajmi321,91 Kb.
#882670
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
2 axloq

Виждон - ахлоқшуносликнинг ниҳоятда таъсир доираси кенг катигорияларидан бири виждондир. У инсоннинг ўз фаолиятини, қилган ишлари ва белгилаган мақсадларини ички руҳий тахлил эта олиш имкониятидир. Инсон маънавиятининг кучи, қудрати ҳам, ўз қилмишига ўзи холисона баҳо бера олиш даражаси билан белгиланади. Виждон - Зигмунд Фройд таъбири билан айтганда, аъло мен, мен устидан назорат ўрнатиб, уни бошқариб турувчи иккинчи бир, юқори даражадаги мен. Агар уят ҳисси инсоннинг ташқи, жамиятга боғлиқлигидан келиб чиқса, виждон унинг ички ўз-ўзига боғлиқлигини намоён этади. Бу ички боғлиқлик ташқи боғлиқликка нисбатан теран ва доимийдир: уят маълум бир вақт ичида одамнинг ўз ножўя ҳаракати туфайли юзага келган ўнғайсизлиги бўлса, виждон азоби, бу оддий ўнғайсизлик эмас, балки қалбдаги, одамдаги одамийликка эътиқоднинг фарёди, талаби; уни қондирмас экансиз, ҳеч қачон азоб тўхтамайди. Уят билан виждонни, шу боис, денгиздаги муз тоғига – айсбергга ўхшатиш мумкин: юзага уят тарзида чиқиб турган қисми теранликдаги қисмидан юз, балки минг баробар кичик.
Виждон ҳам ахлоқшуносликнинг бошқа баъзи асосий тушунчалари каби баҳолаш хусусиятига эга. Лекин бу баҳолаш ҳеч қачон объектга қаратилмайди, у субъектнинг хатти-ҳаракатларини баҳолайди, яъни унда субъект ўзи учун ички объект вазифасини ўтайди. Баъзан жамият талаблари билан виждон ўртасида ихтилофлар чиқиши мумкин. Бунда виждон эмас, жамият талабларининг ўткинчилик хусусияти маълум маънода эскирганлиги айбдордир. Зеро, виждон кўзга кўринмас, лекин улкан ва мутлақ айбсиз ахлоқий ҳодисадир.
Абдулла Авлонийнинг виждон ҳақидаги мулоҳазалари ҳам диққатга созовор. Унинг викрича виждон яхши хулқларнинг манбаи. Бундай инсонлар ҳар бир ишни беғараз, ҳолис ният билан қиларлар. Аммо виждонсиз кишилар ишларида фақат манфаат кўриб, ғараз билан муносабат билдирганликлари туфайли виждон азобига гирифтор бўладилар.
Ҳар инсоннинг ҳақиқий фоили виждонидур,
Меваси яхши амалдур, ҳосили виждонидур.10
Виждон – бир шахснинг фақат ўзигагина хос бўлган руҳий таҳлил имконияти, маънавий мезонининг ифодаси эмас. Хар бир шахснинг ўзига хос бўлган хусусиятлари ҳам бор. Лекин, шахснинг виждони умуминсоний, миллий, маънавий қадриятлар заминида шаклланади., унинг ўзига хос эҳтиёжи ва манфаатлари, дунёқараши ва маданияти ҳамда маънавий камолоти даражаси билан аралашиб, фаолиятига баҳо беришга имкон яратадиган руҳий мезонга айланади. Шу сабабли виждонлилик даражаси ҳаммада бир ҳил бўлиши мумкин эмас. Виждон асосида ўз қилмишимизгагина эмас, балки бошқаларнинг фаолиятига, жамиятдаги воқеа ва ҳодисалар ва ижтимоий вазиятга ҳам бахо берамиз.
Иймон – инсон қалбидаги виждон тарозисидир. Кўпинча виждон тушунчаси ўрнида имон иборасини учратиш мумкин. Имон аслида диний тушунча. Лекин ҳаётда виждон тушунчасининг синоними тарзида ишлатилади. Масалан, кимнидир биров «имонли одам» деганида, унинг мусулмонликка имон келтирган-келтирмагани ҳақида ўйлаб ўтирмайди, бунинг устига, у одам мусулмон эмас, насроний бўлиши ҳам мумкин. Чунки гап бу эрда ўша одамнинг диндорлиги ҳақида эмас, балки виждонли, ҳалол, ростгўй эканлиги тўғрисида кетяпти. Шу маънода виждон билан имонни эгизак тушунчалар дейиш мумкин. Диний эътиқодларга муносабатларнинг расмий тилда «виждон эркинлиги» деб аталиши ҳам улар орасидаги чамбарчас боғлиқликдан далолат беради.
Виждон азоби – инсон ўзи йўл қўйган хатоларини, жамиятда бўлаётган ноҳақликлар, адолатсизликларни билиб, кўриб, руҳий қийналиш ҳолатида бўлишидир.Виждон азоби жамиятдаги ёки инсон фаолиятидаги адолатсизликларни руҳан қабул қилмаслик, уларга нисбатан ички нафратни, салбий муносабатни ифодалашдир. Виждон азоби – инсоннинг оғир ички руҳий кечинмаси ҳисобланади. Виждон билимлиликка, бой ёки камбағал бўлишликка, оддий инсон ёки машхур инсон бўлишликка боғлиқ эмас.

Download 321,91 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish