2- мавзу Ахлоқий фазилатларнинг маънавий моҳияти Режа



Download 321,91 Kb.
bet7/9
Sana09.12.2022
Hajmi321,91 Kb.
#882670
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
2 axloq

Ватанпарварлик. Энг маълум ва машҳур тамойил, бу - ватанпарварлик. У инсоннинг ўз Ватанига муҳаббатини, уни асраб-авайлашга бўлган иштиёқини англатувчи ахлоқий тушунча. Ватанпарварлик – бир ижтимоий гуруҳга мансуб бўлган инсонларнинг ўз тарихини, тили, маданияти, урф – одатларини, миллий обрўси, қадр – қимматини билиш, ҳурмат қилиши, уларга таяниши, бошқа халқларнинг ҳам обрў – эътиборини, манфаатларини ҳурмат қила билишини ифодаловчи маънавий фазилатдир.
Уни кўпинча Ватан душманларига қарши маънавий-мафкуравий қурол сифатидагина талқин этадилар. Аслида эса бу тамойилнинг қамрови анча кенг - у инсонпарварликнинг нисбатан муайянлашган шакли. У, энг аввало, ўз ватандошлари эркини асраш учун кураш, инсон озодлиги йўлидаги хатти-ҳаракатлардир. Ватан ҳимояси, бу - инсон ҳимояси, миллат ҳимояси. Лекин бу ҳимоя, юқорида айтганимиздек, фақат жанг майдонида эмас, балки барча соҳаларда ҳам намоён бўлиши мумкин. Ҳар жабҳада Ватан эришган муваффақиятлардан қувонч, муваффақиятсизликлардан қайғу ҳиссини туюш, Ватан билан ғурурланиш, унинг ҳар бир қарич эрига, биносининг ҳар бир ғиштига, қадимий обидаларига, илм-фан ва санъатдаги ютуқларига меҳр билан қараш, уларни кўз қорачиғидек асраб-авайлаш булар ҳаммаси ватанпарварликдир. Чин маънодаги ватанпарварлик туйғуси фақат мустақиллик ва истиқлол шароитидагина вужудга келиши мумкин, хақиқатдан ҳам амалда шундай намоён бўлмоқда. Мазкур ҳис бизинг мамлакатимизда ёрқин яққол ва ибратли тарзда халқимиз ҳулқида, фаолиятида, муомаласида иродавий хусусиятларида табиий кўринишда ўз аксини топмоқда.Миллий ватанпарварлик ҳисси – бу сиёсий, хўжалик ва маданий турмушнинг ҳамма соаҳаларида биз эришишга муваффақ бўлган ва эришилаётган барча улуғвор муваффақиятлар билан ҳақли равишда фахрланиш туйғусидир. Шунингдек, бу юксак ҳис-мамлакатимиздаги эркинлик, мустақиллик ва осойишталикка ҳасад кўзи билан боқаётган ғанимларга нисбатан нафрат билан қарашдан иборат юксак кечинмадир. Ватанпарварлик туйғусини ҳар бир фуқаро мустақил юртимизнинг ва уни халқининг тақдири учун ўзининг шахсий масъулияти сифатидаги кечинма тарзида мужассамлаштиради. Ватанпарварлик ҳисси мамлакатимизниг фуқароларини жипс, тотув, мустаҳкам ягона оила сингари бирлаштиради, илиқ руҳий муҳит яратади, шахслараро ҳамкорлик фаолиятининг бошқарув вазифасини бажаради.
Ватанпарварлик ҳиссининг манбалари, бизнингча қуйидагилардан ташкил топиши мумкин: фуқароларни туғилиб ўсган эрлари, воҳалари; турмуш лаззатини илк тотиб кўрган гўша; шахс ўсиб ўнган, ўқиб камол топган манзил; ота-оналаримиз, ака-укаларимиз, қариндош-уруғларимиз, дўст-ўртокларимиз яшаган ва ишлаб турган жойларининг ўзи ва бошқалар. Озод, эркин халқимиз ўз мамлакатига назар ташлаб, унинг бепаён дала ва қирларини, эр ости, эр усти бойликларини, қадимий обидаларини, маънавий сарчашмаларини, гўзалликларини тасаввур этганда, уларда ўз Ватанига тасаннолар айтиш ва меҳр-мухаббат билан нигоҳ ташлаш, асраш, авайлаш ҳислари туғилади. Ўз она юрти учун фахрланиши ва унинг улуғворлигидан, келажаги буюклигидан, меҳнатсевар, дили пок, салоҳиятли фарзандлари бор эканлигидан қувонч, роҳатланиш, ҳавас, иштиёқ кечинмалари беихтиёр намоён бўлади.
Ўтмишдаги маданият, фан ютуқлари ҳам мамлакатимиз кишилари учун ватанпарварлик ҳисларининг манбаидир. Жумладан, Ал-Хоразмий, Ал-Беруний, Ал-Фаробий, Ибн Сино, Ал-Фарғоний, Ат-Термизий, Ал-Бухорий, Мирзо Улуғбек, Камолиддин Беҳзод, Хондамир, Навоий, Нақшбандий, Хўжа Ахрор Вале сингари алломалар тараққиётни ҳаракатлантирувчи кучлари бўлиб ҳисобланадилар.
Умуман олганда, ватанпарварлик инсоннинг ўз Ватанига муҳаббатини, уни асраб-авайлашга бўлган иштиёқини англатувчи ахлоқий тушунча. Уни кўпинча Ватан душманларига қарши маънавий-мафкуравий қурол сифатидагина талқин этадилар. Аслида эса бу тамойилнинг қамрови анча кенг - у инсонпарварликнинг нисбатан муайянлашган шакли. У, энг аввало, ўз ватандошлари эркини асраш учун кураш, инсон озодлиги йўлидаги хатти-ҳаракатлардир. Ватан ҳимояси, бу - инсон ҳимояси, миллат ҳимояси. Лекин бу ҳимоя, юқорида айтганимиздек, фақат жанг майдонида эмас, балки барча соҳаларда ҳам намоён бўлиши мумкин. Ҳар жабҳада Ватан эришган муваффақиятлардан қувонч, муваффақиятсизликлардан қайғу ҳиссини туюш, Ватан билан ғурурланиш, унинг ҳар бир қарич эрига, биносининг ҳар бир ғиштига, қадимий обидаларига, илм-фан ва санъатдаги ютуқларига меҳр билан қараш, уларни кўз қорачиғидек асраб-авайлаш булар ҳаммаси ватанпарварликдир.
Ватанпарварлик тамойили Ватан тушунчасини фидойиларча идрок этиш, муайян ҳудуд ва халққа муҳаббат ҳисси сингари омиллар билан боғлиқ. Зотан, маълум бир мамлакат фуқароси ўша мамлакатдаги асосий этник гуруҳ вакили бўлмаслиги ҳам мумкин. Турли шарт-шароит тақозоси билан бошқа бир ҳудудга, мамлакатга келиб қолиб кетган фуқаролар, ўз тарихий ватанидан олисда туғилганлар кам эмас. Уларнинг кўпчилигида «тарихий Ватан» тушунчаси хаёлий бир қўмсаш, ширин ғусса, ўткинчи интилиш тарзида ифода топади. Аслида эса бу - мазкур Ватанга муҳаббат эмас, балки ўз аждодларига, олис хотирага ҳурматдан, экзотик ҳиссиётлардан келиб чиқади; ҳақиқий муҳаббат эса, шароит ҳар икки Ватандан бирини танлашни тақозо этганда, ҳозир яшаб турган Ватани ва ватандошларига нисбатангина мавжуд экани аниқ-равшан аён бўлади.
Аждодларимиз орасида бирор бир зот йўқки, ватан ҳақида қайғурмаган, унинг ташвиши билан нафас олмаган бўлсин. Абдурауф Фитратнинг ўлкада ҳукмронлик қилаётган мустамлакачилик зулмидан, халқнинг тарқоқлиги ва парокандалигидан куйиб ёзган асарлари ватанга бўлган чексиз ҳурмат, муҳаббат, унинг ХХ аср бошидаги оғир аҳволидан куйинишнинг ифодасидир. Унинг 1917 йилда эълон қилинган “Юрт қайғуси Темур олдинда” деган сочма шеърида буюк соҳибқирон Амир Темурни ижтимоий - ахлоқий идеал сифатида олиб қараб, унга шундай деб мурожаат қилади:
“Сенинг зиёратингга келдим султоним! Эзилган бошим, қисилган виждоним, куйган қоним, ўртанган жоним учун бусағангдан даво излаб келдим, хоқоним!..
Қоронғуликлар ичра ёғдусиз қолган ўзбек кўзлари учун тупроғингдан сурма олғоли келдим....
Эй арслонлар арслони!
Менинг ёзуқларимдан ўт,
Менинг қўлимни тут,
Белимни боғла, муқаддас фотиҳангни бер!
Сенинг дунёга сиғмаган ғайратингга онт ичаманки, Туроннинг эски шараф ва улуғлиғини қайтармасдан бурун оёғларингда ўтирмасман.” 13
Инсонлар ватанни она ватан деб атайдилар. Ватан инсон учун она каби қадрдон ва мўътабардир. Инсон учун она битта бўлади. Иймонли, эътиқодли кишилар учун ватан она каби муқаддас ва биттадир. Ватанга бўлган муҳаббат инсонларни хар қандай ғоялардан кучлироқ асосда бирлаштиради, улуғ ишларни бажаришга сафарбар этади.
Ватанпарварлик – этук маънавиятдир. Маънавияти заиф бўлган халқда ватанпарварлик туйғуси ҳам кучли бўлмайди. Ватанпарварлик ҳақида файласуф олим Э. Юсупов шундай дейди: “Ватанпарварлик муайн миллий маданият, мафкура, эътиқодлар асосида шаклланади ва ривожланади. Шу маънода ҳозирги миллий истиқлол мафкураси мустақил Ўзбекистон ватанпарварлигининг назарий аосисни ташкил этади. Шу мафкура асосида шаклланган ватанпарварлик умуммиллий фазилат сифатида шаклланади ва сақланади.”14
Халқимизнинг ватанпарварлик эътиқоди мустақил мамлакатимиз истиқлоли ва истиқболи билан боғлиқ бўлган сиёсий иқтисодий, ижтимоий мафкуравий муаммоларни чуқур англаб этиш асосида шаклланади.
Инсон ҳаётида ахлоқий меъёрлар ҳам катта аҳамиятга эга. Улар тамойилларга нисбатан анча содда, умумлашмаган, тор қамровли. Уларни кундалик ҳаётимизда маълум ахлоқшунослик тушунчаларини ва ахлоқий тамойилларнинг амалга ошиш муруватлари ҳам дейиш мумкин, улар ахлоқий талабларнинг энг оддий, лекин кенг тарқалган шакли сифатида рўёбга чиқади. Ҳалоллик, ростгўйлик, ҳаёлилик, инсофлилик, хушмуомалалик, боодоблик, камтарлик сингари меъёрлар айниқса диққатга сазовор.

Download 321,91 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish