2- мавзу Ахлоқий фазилатларнинг маънавий моҳияти Режа



Download 321,91 Kb.
bet9/9
Sana09.12.2022
Hajmi321,91 Kb.
#882670
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
2 axloq

Ҳаёлилик. Бу меъёр хулқий гўзалликнинг асосий белгиларидан ҳисобланади. У, гарчанд, бир қарашда, уят ҳисси билан ўхшаш бўлса-да, аслида ўзини кўпроқ андиша ва ибога яқин фазилат тарзида намоён қилади, унда ахлоқий моҳият эстетик хусусият - нафосат билан уйғунлашиб кетади.
Хусайин Воиз Кошифий ҳаё ҳақида шундай дейди: “ Ҳаё ва андиша дунёда тартиб сақлашнинг муҳим шартларидан бири ҳисобланади. Ҳаё йўқолса, ҳеч кимда виждон ҳам қолмайди. У холда дунёда тартиб бузилади. Кишилар бир – бирига бефарқ қарайдиган бўладилар”17
Ҳаёдан одатда, инсон қизаради, бу қизариш, айниқса хотин-қизларда ички гўзалликнинг юзга тепчиб чиқишига сабаб бўлади ва алоҳида бир нафисликни, майинликни вужудга келтиради. Инсоннинг ўзи содир этган ёки бошқалар воситасида амалга оширилган ахлоқийликка зид хатти-ҳаракатлардан ноқулай вазиятга тушиши, ўнғайсизланиши, мулзам бўлиши уят ҳиссида ҳам мавжуд. Лекин бу ҳолатлар уятда ижтимоийлик касб этган бўлади, шу сабабли улар хатти-ҳаракат содир қилингандан сўнг ҳам давом этади ва кўп ҳолларда виждон азобига айланади. Ҳаётда эса мазкур ҳолатлар соф маънавий табиатга эга ва вақт доирасида чекланган бўлиб, улар хатти-ҳаракат содир этилаётган пайтдагина юзага чиқади.
“Хаё имондандир, Хаёли, одобли бўлмоқ хар вақт ҳайрли ишларга сабаб бўлади” (Ҳадисдан)
“Иффатнинг пардаси, виждоннинг ниқоби хаёдир. Хаё пардаси ила ўралмиш инсонларнинг иффат пардаси йиртилмас. (А.Авлоний)
Инсофлилик. Инсофлилик ҳам ҳалоллик каби виждон тушунчаси билан боғлиқ, маълум маънода ҳалолликка ўхшаб кетади. Лекин бу юзаки таассурот. Чунки ҳалоллик ўз ҳақи ва ҳаққини, яъни моддий ва маънавий ҳуқуқини ўзгаларнинг ҳақи ва ҳаққига хиёнат қилмаган ҳолда ажратиб яшашни англатади. Инсофлилик эса ижобийликда ҳалолликдан ҳам бир қадам олға ташланган ҳолатдир: унда киши ўз ҳалол ҳақи ва ҳаққидан ўзганинг ҳисобига кечади; «ўзга» нинг шароити ўзиникидан ниҳоятда оғир ва ёмон эканини ҳисобга олиб, ўз қонуний ҳақи ва ҳаққини ёки уларнинг бир қисмини ихтиёрий равишда ўзгага беради, мурувват кўрсатади.
Инсон мавжуд экан, унинг шахсий манфаатлари ҳам албатта мавжуд бўлади. Ҳар бир инсон жамиятдаги бошқа одамлар билан бирга умумий бўлган манфаатларга эгадир ва айни замонда, унинг ўта шахсий, фақат ўзигагина хос бўлган талаб-истаклари, қизиқишлари ҳам бор.
Жаҳон фалсафасининг таркибий қисми бўлган Шарқ фалсафасида инсонда икки қарама-қарши асос: модда ва руҳ мавжудлиги алоҳида таъкидланади. Ана шу икки асос инсон вужудида мутаносиб бўлиши, бири устуворлик қилиб, бошқаси орқада қолиб кетмаслиги керак. Агар шу тартиб бузилиб моддийлик руҳдан устун келиб, руҳ жисм қўлига айланиб, унга ҳизмат қилгудек бўлса, унда инсон амалий фазилатлари кейинга суриб ташланади. Аксинча, руҳий-маънавий томонлари тараққий этган инсонларда ақлу-заковат, инсофу-диёнат, одобу-ахлоқ, илму-маърифат, мол-дунёга берилиш, ҳайвоний нафсларга қўл бўлиш сингари хато ва нуқсонлардан устуворлик қилади. Руҳий-маънавий жиҳат - инсонни инсон қиладиган, унинг ҳаётини гузаллаштирадиган фазилатлардир.
Маънан, руҳан, аҳлоқан камол топган инсон, нафснинг қулига айланиб қолмайди, таъмагирлик қилмайди, эб-ичишни, бойлик тўплашни ҳаётнинг мазмуни, яшашдан мақсад деб тушунмайди. Бундай инсон олам сир-асрорларидан хабардор бўлади, ўзи ва ўзгаларни ҳурмат қилади, қадрлайди, ўзлигини англаб этади, миллий тили, тарихи, маданияти, урф-одатлари, қадриятларини юксак даражада эъзозлайди, улар билан фахрланади. Руҳий-маънавий бойлик инсонни беҳад гўзаллаштиради ва айни пайтда уни ёмон хислатлардан қутқаради, нотўғри йўлдан қайтариб тўғри йўлга бошлайди, адолат учун курашишига, хақ йўлида камарбаста бўлишига даъват этади.
Маънавият инсоннинг асосий фазилатларидан бўлиб ҳисобланади. Маънавият Биринчи Президентимиз айтганларидеқ «тақдирнинг эҳсони» инсоннинг тўғма хусусияти эмас. Маънавият фақат инсонга хос хусусиятдир. Маънавиятга эга бўлганлиги туфайлигина одам фарзанди инсон деган буюк ва шарафли номга муяссардир.
Инсонда маънавият асосида яшаш ва фаолият кўрсатишгина эмас, балки шу билан бирга уни эгаллаш, ривожлантириш ва такомиллаштириш қобилияти ва истеъдоди ҳам мавжуддир. Маънавият ўз-ўзидан пайдо ҳам бўлмайди, ривожланмайди ҳам. Маънавият инсонга она сути, ота намунаси, аждодлар угити билан бирга сингади. Маънавият инсон қалбида камол топиши учун у қалбан ва виждонан, ақл ва қўл билан меҳнат қилиши керак.
Маънавият инсоннинг ҳаёт тажрибаси, меҳнати, билими, ахлоқ ва одоби, авлодлар тажрибаси асосида шаклланиб боради. Маънавият инсоннинг ўз халқи тарихини, унинг маданиятива вазифаларини чуқурроқ билиш ва тушуниб этишига ёрдамлашади.
Инсон маънавиятсиз яшай олмайди. Маънавият алоҳида бир инсон учунгина эмас, жамики одамлар учун ҳам, халқ, элат ва миллат учун ҳам, жамият тараққиёти учун ҳам ўта зарур ва муҳимдир. Маънавиятсиз инсон бўлмаганидеқ маънавий этуқ ахлоқан пок ва мукаммал инсонларсиз жамият ва миллат ҳам бўлмайди.
Маънавият инсонга хос бўлган ички руҳий ҳолатгина эмас, балки жамият, давлат, миллат тараққиётининг ҳам асосий омилларидан биридир. Инсон маънавияти жамият, давлат ва миллат маънавияти билан узвий алоқадордир. Инсон ва жамият маънавияти моҳият жиҳатидан яқин бўлиб, бир-бирини ўзаро бойитса ва тўлдирсада, лекин улар айнан тенг эмас. Инсон маънавияти миллат, давлат ва жамият маънавиятининг таркибий қисмидир, холос. Инсоннинг маънавияти, шахснинг маънавий камолоти жамиятда мавжуд бўлган кўп қиррали муносабатлар, ижтимоий-иқтисодий, сиёсий имконият ва шарт-шароитлар асосида шаклланади ва амалга ошади. Миллат ва мамлакатнинг маданий-маънавий тараққиёти инсон маънавий камолотига асос бўлади. Демак ахлоқий камолот инсон маънавияти шакллантиришининг ўзаги, пойдевори ҳисобланади.



1 Арасту. Поэтика. Ахлоқи Кабир. Т., “Янги авлод асри” Б 96

2 Шарқ донишмандлари ҳикматлари. Т. “Шарқ” 2006. Б 126

3 Арасту. Поэтика. Ахлоқи Кабир. Т., “Янги авлод асри” Б 160

4.Нажот йўли.Т., «Шарқ», 2001, 19-бет.

5 Фаробий. Фозил одамлар шаҳри. Т.1993. Б.186 – 187.

6 Шарқ донишмандлари ҳикматлари. Т. “Шарқ” 2006 . Б 134.

7 Нишонова С. Маънавият дарслари. Т.”Ўқитувчи” 1994. Б 11

8 Арасту. Поэтика. Ахлоқи Кабир. Т., “Янги авлод асри” Б 128

9 Арасту. Поэтика. Ахлоқи Кабир. Т., “Янги авлод асри” Б 133



10 Абдулла Авлоний Туркий гулистон ёхуд ахлоқ.Т.Ўқитувчи. 1992 Б 27

11 Каримов И.А. Озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт – пировард мақсадимиз. 8-жилд Т., “Ўзбекистон” 2000. Б. 502

12 Ўша манба. Б. 466

13 Фитрат Абдурауф. Танланган асрлар I жилд – Т: Маънавият, 2000.- 33-35б.

14 Юсупов Э. Инсон камолотининг маънавий асослари. Т., Университет, 1998, Б. 156



15 Навоий А. Асарлар Т. X. - Б. 241

16 Навоий А. Асарлар Т XII. – Б 53

17 Шарқ донишмандлари ҳикматлари. Т. “Шарқ” 2006. Б. 159

Download 321,91 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish