Режа: 1. Коррекцион педагогика педагогик фанларнинг тармоғи сифатида. 2. Коррекцион (махсус)педагогиканинг асосий вазифалари, тамойиллари ва методлари. 3. Аномал болалар ва уларнинг умумий тавсифи. 4. Ақлий ривожланишида нуқсони бор болалар. 5. Бошқа камчиликлар(эшитиш, кўриш, нутқ). 6. Ўзбекистон Республикасида аномал болаларниниг ижтимоий ҳолати. 1. Ривожланишида турли нуқсон (камчилик)лар бўлган ўқувчиларни коррекцион ўқитиш ва тарбиялаш билан коррекцион педагогика (дефектология) шуғулланади. Коррекцион (махсус) педагогика (дефектология - юнонча defectus – нуқсон, камчилик, logos – фан, таълимот) – ривожланишда жисмоний ёки психик камчиликка эга, махсус, индивидуал тарбиялаш ва ўқитиш методларига асосланган, саломатлик имкониятлари чекланган боланинг индивидуаллиги ҳамда шахсини ривожлантириш жараёнини бошқариш моҳияти, қонуниятларини ўрганувчи фан саналади. Илмий тушунча сифатида коррекцион педагогика замонавий педагогика фанида расман эътироф этилганига у қадар кўп вақт бўлмади. Узоқ вақт давомида педагогикада «дефектология» тушунчаси қўлланиб келинган.
Махсус педагогика (дефектология) соҳалари
Сурдопедагогика ва сурдопсихология эшитиш қобилияти бузилган
болаларни ривожлантириш, ўқитиш ва тарбиялашни ўрганади
Тифлопедагогика ва тифлопсихология кўриш қобилияти бузилган
болаларни ўқитиш, тарбиялаш ва ривожлантиришни ўрганади
Олигофренопедагогика ва олигофренопсихология ақли заиф болаларни
ўқитиш, тарбиялаш ва ривожлантиришни ўрганади
Логопедия ва нутқий бузилишлар психологияси нутқида нуқсонлар
бўлган болаларни ўқитиш, тарбиялаш ва ривожлантиришни ўрганади
Таянч-ҳаракат аппаратнинг мураккаб нуқсонларини
ўрганувчи махсус педагогика ва махсус психология
Педагогик луғатда «коррекция» тушунчаси (юнонча «correctiio» - тузатиш) педагогик услуб ва тадбирлардан иборат махсус тизими ёрдамида аномал болаларнинг психик ва жисмоний ривожланиш камчиликларини тузатиш (қисман ёки тўлиқ) сифатида тушунилиши таъкидлаб ўтилади. Ана шу луғатда «коррекцион педагогика»нинг жисмоний ёки психик камчиликка эга, махсус, индивидуал тарбиялаш ва ўқитиш методларига муҳтож бўлган, соғлиғи имкониятлари чекланган боланинг индивидуаллиги ва шахсини ривожлантириш жараёнини бошқариш моҳияти, қонуниятларини ўрганувчи фан эканлиги қайд этилади. Коррекцион-педагогик фаолият яхлит таълим жараёнини қамраб олувчи ҳамда мураккаб психофизиологик ва ижтимоий-педагогик чора-тадбирларнинг амалга оширилишини назарда тутувчи педагогик тизим. Коррекцион-педагогик фаолият махсус таълим дастурига мувофиқ мутахассислар ёрдамида аномал ўқувчиларни ўқитиш, тарбиялаш ва ривожлантиришга йўналтирилган яхлит жараён.
Do'stlaringiz bilan baham: |