Методлари Суҳбат методи. Суҳбат бола билан алоқа ўрнатиш воситаси бўлиб, аномал боланинг шахси, эмоционал-иродавий сифатлари, хулқи, шунингдек, ривожланишидаги четланишларнинг сабаблари ҳақидаги маълумотни тўплашга имкон беради. Агарда боланинг нутқида, эшитиш қобилиятида нуқсонлари бўлса, ёки муносабатга қийин киришса суҳбатни ташкил қилиш тавсия этилмайди. Бундай ҳолларда болани қизиқтирадиган кўргазмали материалдан фойдаланиш мумкин. Кузатиш методи. Кузатиш боланинг консультацияга келишидан аввал бошланади ва яхлит текширишларни ўтказиш жараёнида давом эттирилади. Кузатиш ҳар доим аниқ мақсад асосида ўтказилади. Болани ўйин фаолиятини ташкил этиш жараёнида кузатиш алоҳида аҳамиятга эга, Расмларини ўрганиш методи. Болада педагог томонидан тавсия этилган расмлар хавотир уйғотса, болага эркин расм чизишни таклиф этиш мақсадга мувофиқдир. Унинг мавзу танлай олиши, тасвирлаш хусусиятлари, расм чизиш жараёни якуний ташҳис учун қимматли маълумот ҳисобланади. Ақли заиф болалар одатда мавзуни танлашга қийналадилар, улар сюжетлар яратмай, алоҳида одатий предметларни тасвирлашга ҳаракат қиладилар. Тажриба-психологик тадқиқотлар методлари. Улар махсус ўрганилиши керак бўлган психик жараённи қўзғатувчи маълум вазиятларни яратишни кўзда тутади. Тажриба методикалари ёрдамида у ёки бу ҳолатларнинг сабаблари ва механизмларини очиб кўрсатиш мумкин бўлади. Тестлар методи. Бу метод болаларнинг психодиагностик мақсадларда текширишда қўлланилади. Д.Векслер томонидан асосланган мослаштирилган тест оммавийлашгандир. Ундан фойдаланиш индивидуал-психологик текширишларни ўтказишда бола ҳақида зарур қўшимча маълумотларни олишга имкон беради. 3. Аномал ўқувчилар билан олиб бориладиган коррекцион ишларнинг асосий йўналишлари. Психофизиологик ривожланиши ва хулқида нуқсонлар бўлган болаларни ўқитиш, тарбиялаш ва ривожлантириш – мураккаб ижтимоий-педагогик муаммо ҳисобланади. Ривожланишида нуқсони бўлган болалар билан коррекцион ишлар қуйидаги йўналишларда олиб борилади: 1. Болаларнинг ривожланиши ва хулқидаги нуқсонлар табиати ва моҳиятини аниқлаш, уларнинг юзага келиши сабаблари ва шароитларини ўрганиш. 2. Ривожланиши ва хулқида нуқсонлар бўлган болалар билан коррекцион-педагогик фаолиятнинг ташкил этиш ва ривожланиши тарихини ўрганиш. 3. Болаларнинг ривожланиш ва хулқидаги нуқсонларнинг олдини олишга хизмат қилувчи ижтимоий-педагогик шарт-шароитлар ва психофизиологик ривожланиши этимологияси (сабаб-оқибатли асослари)ни аниқлаш. 4. Ривожланишида камчилик ва хулқида нуқсонлар бўлган болаларга коррекцион-педагогик таъсир кўрсатиш технологияси, шакл, метод ва воситаларини ишлаб чиқиш. 5. Оммавий умумий ўрта таълим манбалари шароитларида ривожланиши ва хулқида нуқсонлар бўлган болаларнинг умумий ва махсус таълими мазмунини таҳлил қилиш. 6. Болаларни реабилитация қилиш ва ҳимоялаш марказлари, махсус муассасаларининг мақсади, вазифа ва асосий йўналишларини аниқлаш. 7. Аномал болалар билан корекцион-педагогик фаолиятни ташкил этувчи ўқитувчиларни тайёрлашда зарур ўқув-методик базаси яратиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |