1-мавзу: ҲУҚУҚий маданият ва ҳУҚУҚий тарбия тушунчаси режа



Download 37,84 Kb.
bet1/5
Sana09.07.2022
Hajmi37,84 Kb.
#759458
  1   2   3   4   5
Bog'liq
Huquqiy tarbiya ma\'ruza -2021


1-МАВЗУ: ҲУҚУҚИЙ МАДАНИЯТ ВА ҲУҚУҚИЙ ТАРБИЯ ТУШУНЧАСИ
Режа.

  1. Ҳуқуқий маданият тушунчаси , тизими, вазифалари ва турлари.

  2. Ҳуқуқий тарбия тушунчаси мақсад ва вазифалари.

  3. Ҳуқуқий тарбия фанининг бошқа фанлар билан алоқадорлиги.

  4. Ҳуқуқий тарбия фанининг манбалари.



1.Ҳуқуқий маданият тушунчаси , тизими, вазифалари ва турлари.
Ҳуқуқий маданият-бу
Ҳуқуқий фаолият юритишда ҳуқуқий устуворлик таркибий қисимларининг тўплами, муайян одамлар жамоатчилиги , уни амалга ошириш, давлат органлари , мансабдор шахслар фаолияти тўғрисидаги ғоялар мажмуи;
Ҳуқуқий онгга асосланган, ҳуқуқ соҳасидаги хатти-ҳаракатларнинг қабул қилинган эҳтиёж ва ички эҳтиёж сифатида қабул қилинган материаллаштирилган ғоялар, ҳис-туйғулар, ҳиссиётлар тўплами.
Жамиятнинг ҳуқуқий маданияти ҳуқуқ соҳасида яратилган барча қадриятларни, шу жумладан
-аниқ қонунлар,
-мукаммал қонунчилик тeхникаси,
-ривожланган юридик фан
-юқори ташкил этилган юридик амалиёт ва юридик фаолият соҳасидаги бошқа сифат ютуқлари.
Ҳуқуқий маданиятнинг таркиби:
-Ҳуқуқни билиш,
-қонунга муносабат,
-Ҳуқуқга (қонунга) риоя қилиш одати,
-қонуний фаолият.


Ҳуқуқий тарбия предмети
Педагогик жараёнларда амалга ошириладиган вазифалар, эришилиши зарур бўлган натижалар ҳуқуқий таълим-тарбия жараёни иштирокчиларида ҳуқуқий онгни шакллантириш ва ривожлантиришни назарда тутиши зарур ҳисобланади. Шахс ҳуқуқий онгини шакллантириш ва ривожлантиришда уларнинг ўз олдига қўйган мақсади ва орзу-истакларини, маълум бир йўналишдаги тасаввури ва тушунчаларини ўрганиш, таҳлил қилиш зарур ҳисобланади. Шундагина ҳуқуқий онг воқеликни тўғри тушунишга, давлат, ҳуқуқ, қонун, сиёсат, ахлоқ каби элементлар ҳақида тасаввурга эга бўлишга ёрдам беради. Шуни унутмаслик лозимки, ҳуқуқий онг фақат ҳуқуққа асосланиш, ҳуқуқни тушуниш, уни тасаввур қилиш, изоҳлаш, татбиқ қилиш, уни бажариш тушунчасини ифодаламайди. У анча кенг мазмунга эга. У давлат тузуми ва ҳуқуқ тизимига нисбатан фикр юритиш каби тушунчаларни ҳам ўз ичига олади. Ҳуқуқий онг шахснинг қонунчиликка ва ҳуқуққа муносабатини ифодаловчи қарашлари, мулоҳазалари ва тасаввурлари ҳамдир. Ҳуқуқий онг маълум бир мазмунга, акс эттирувчи предметга, дунёқараш, тасаввур этиш тизимига эгадир. Ҳуқуқий онг амалдаги ҳуқуқий қоидаларнинг юзага келиши, ривожланиши ва уларнинг амалда татбиқ қилиниши учун имконият беради.
Ўзбекистон ҳуқуқий давлат барпо этиш сари қадам қўйилиб, бу йўлда ҳуқуқий тарбия, ҳуқуқий онгни такомиллаштириш масалаларига катта этибор бериб келинмоқда. Бу масулиятли вазифада меҳнат жамоаларида, билим масканларида ва ҳар бир шахс билан олиб бориш борасида кўп қиррали ишлар қилинмоқда.
Республикамиз Олий Мажлиси томонидан 1997 - йил 29 - августда қабул қилинган ва қарори билан тасдиқланган : «Таълим тўғрисидаги қонун», «Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури», «Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш миллий дастур»лари фикримизнинг далили бўлади. Жамият олдида тўрган долзарб муаммоларни ҳал қилиш учун халқнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш лозим, бу эса ҳуқуқий саводхонликни, ҳуқуқий тарбияни оширишни талаб қилади.
Ҳуқуқий тарбияли бўлиш учун ҳар бир шахс умумҳуқуқ билимга, уни онгли равишда қабул қилишга ва ҳуқуқий маданиятни алоҳида бажаришга йетарли даражада ҳуқуқий сабоқ олиш керак. Лекин ҳозирги пайтгача ҳуқуқий тарбия тушунчаси, унинг тушунтириш методлари олимларимиз томонидан тўлалигича ёритилмаган.
Ҳуқуқий тарбиянинг кенг ва тор маoнода кўриш мумкин. Кенг маoнода бутун жамоанинг, кўпчиликнинг онгига таoсир кўрсатишга қаратилган тарбия, тор маoнода эса алоҳида шахсга, унинг онгига таoсир этиш йўллари тушунилади.
Ҳуқуқий тарбия натижасида кенг омма ёки шахс ўз ҳатти – ҳаракатларининг қонуний эканлигини тушунса, ҳуқуқ тартиботни бузмасликка ҳаракат қилса ўзини онгли равишда, ҳуқуқ нормаларига риоя этган ҳолда бошқара олса, мақсадга эришилган бўлиб ҳисобланади.
Демак, ҳуқуқий тарбия бу- ташкилий равишда мунтазам олиб бориладиган, аниқ мақсадни кўзлаган ва шахсга «гуруҳ шахсларига» таoсир қила оладиган, уларда ҳуқуқий онг, ҳуқуқий билим, қонунларга риоя қилиш хислатларини вужудга келтирадиган ҳаракатдир.
Маoлумки, қонунга риоя қилиш учун, энг аввало уни билиш керак. Ҳуқуқий тарбия орқали ҳар бир шахснинг онгига нима қилмоқ мумкин, нима қилмоқ мумкин эмаслигини, жамият, давлат ундан нимани талаб қилади, қонунларга риоя этиш йўллари нимадан иборат эканлигини етказмоқ лозим.
Тартиб бузувчилар орасида ўз ҳатти-ҳаракатининг ноқонунийлигини англамаслик, ноқонуний экан деб ҳам уйламаслик ва бундай ҳаракатни жазога лойик эмас деб тушуниш кўп учрайди. Шундай тушунча ҳосил бўлмаслиги учун ҳуқуқий тарбия жараёнида ҳар бир жамоада ўрнатилган тартибни бузиш, қонун нормаларига риоя этмаслик натижасида интизомий, мамурий, моддий ёки жиноий жазо келиб чиқишини тушунтириш, уқтириш зарур.
Ҳуқуқий тарбияни кучайтиришга олтмишинчи йиллардан бошлаб алоҳида аҳамият берилла бошланди. Шу даврга айтиш керакки, ҳозирда ҳам ҳуқуқий тарбия билан чамбарчас боғлиқ ҳолда олиб олиб борилаяпти.
Ҳуқуқий таълим-тарбия – бу ҳуқуқий тажриба алмашиш бўйича давлат, жамоат ташкилотлари, алоҳида фуқароларнинг бир мақсадга йўналтирилган фаолияти: ҳуқуқий нормаларни ўрганиш ва унга риоя қилиш, уларни бажариш ва бу нормалардан фойдаланишни таъминловчи муайян ижобий тасаввур, тушунча, билим, кўникма, малака, қарашлар ва қадрият­ларни тушуниш, йўл-йўриқларни шакллантириш мақсадида одам онги ва хулқ-атворига доимий таъсир ўтказиб боришдир.
Ҳуқуқий таълим-тарбия мураккаб ва серқирра фаолият тизими ҳисоб­ланади. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қонунлари, Президент фармонлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида баён қилинган давлат ислоҳотларининг асосий тамойиллари демократик нормалар ва ижтимоий кафолатларни қарор топтиришнинг зарур ҳуқуқий заминини яратади.
Бироқ вазифа фақат ҳозирги шароитларга мос қонунларни иш­лаб чиқишдангина иборат бўлмай, балки уларга оғишмай амал қи­лишни таъминлашдан ҳам иборат. Эндиликда шундай ҳуқуқий тартибни ишлаб чиқиш, ҳуқуқий маданиятнинг шундай даражасига эришиш керакки, унда қонунларга риоя этиш ҳамма учун мажбурий бўлиб, уларни бузиш эса мутлақо мумкин бўлмай қолсин. Бу эса ҳуқуқий таълим-тарбиянинг мазмунига боғлиқдир.
Ҳуқуқий тарғибот, ҳуқуқий таълим, юридик амалиёт ва ўзини ўзи тарбиялаш ҳуқуқий тарбия воситаларига киради. Юқорида кўрсатиб ўтилган барча воситаларни қўллаш асосида ҳуқуқ ҳақи­даги ахборотларни етказиш, қабул қилиш, ўзгартириш ва ундан фойдаланиш ҳамда уни амалда рўёбга чиқаришни кўзда тутувчи ҳуқуқий хабардорликни амалга ошириш масалалари ётади.
Мамлакатимизда ҳуқуқий давлат барпо этиш жараёнида ҳар бир фуқаро ҳуқуқ асосларини, унинг амал қилиш тамойилларини, асосий ҳуқуқий норма ва қоидаларини билиши зарур, деб ҳисоблаймиз. Бу жараён, айниқса, давлат томонидан таълим муассасаларида амалга ошириладиган ҳуқуқий билим беришнинг пировард мақсадини ташкил этади. Ҳуқуқий таълим-тарбияда қуйидаги мураккаб вазифалар мавжуд:

Download 37,84 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish