1-мавзу: ҲУҚУҚий маданият ва ҳУҚУҚий тарбия тушунчаси режа


Ҳуқуқшунослар ҳуқуқий тарбия методларини одатда икки турга бўлади



Download 37,84 Kb.
bet4/5
Sana09.07.2022
Hajmi37,84 Kb.
#759458
1   2   3   4   5
Bog'liq
Huquqiy tarbiya ma\'ruza -2021

Ҳуқуқшунослар ҳуқуқий тарбия методларини одатда икки турга бўладилар
ишонтириш ва мажбурлаш. Ҳуқуқий тарбия методи-бу бир неча муайян йўл ва усуллар йиғиндиси бўлиб, улар асосида кишилар онгига, дунёқарашига таoсир қилинади. Бунинг натижасида тарбияланувчиларда қонунга ҳурмат ҳисси уйғотилади ва қонуннинг бузилмаслиги таoминланади.
Энг асосий метод бу – ишонтириш методи. Ишонтириш орқали ижобий натижага эришилмаса, мажбурлаш методи қўлланади. Ҳуқуқий тарбияда бу икки методни бирга қўллаш ҳам мумкин.
Ҳуқуқий тарбиянинг илмий принципларидан яна бири ўрганилаётган қонун ёки қарорнинг келиб чиқиш сабабларини, унга обйектив зарурат борлигини тушунтириб беришдир. Агар тарбияланувчи қонун, қарор ва қоидаларнинг вужудга келиши, қабул қилиниши умумий асосларини тушуниб олса, айниқса, ҳозир ўрганилаётган ҳуқуқий норманинг қабул қилиниши сабабини билса, уни бажаришга онгли равишда ёндошади, ўзида ҳам ҳуқуқий нормага нисбатан эҳтиёж сезади.
Ҳуқуқий тарбияга илмий ёндошиш қуйидаги фаолиятлардан ташкил топади:
- ўргатилиши лозим бўлган қонун ва қонуний актнинг назарий ва амалий жиҳатларини пухта ўзлаштириб олиш;
- тарбия обйектларини ўрганиш, улар билан ҳуқуқий норма ўртасидаги боғланишни аниқлаш;
- мазкур минтақадаги ҳуқуқий нормага алоқадор ҳуқуқий ҳолатни (ҳуқуқ-тартиботни, қонунчиликка муносабат )ўрганиш ва таҳлил қилиш;
- ҳуқуқий нормани тушунтириш шакл ва методларини танлаб олиш;
- ҳуқуқий тарбия воситаларини тайёрлаш;
- тарбияланувчиларнинг фикрини ўрганиш ва савол – жавобга тайёрланиш;
ҳуқуқий тарбияни шаҳар, туман, вилоят, республика миқёсида ягона шакл ва методлар асосида олиб бориш ҳам илмий принципдир. Ҳуқуқ-тартибот ва қонунийликни мустаҳкамлаш бутун мамлакатда ҳуқуқий тарбияга чуқур илмий ёндошишни тақозо қилади. Ҳозир бу муҳим иш давлат органлари ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигида амалга оширилмоқда.
Тарбияга ҳар томонлама ёндошиш. Тарбияга ҳар томонлама ёндошиш деб тарбия мақсадининг шахс онгида шаклланишига кўмаклашувчи омилларни аниқлаш, тарбия шакл ва методларига уларга таяниш айтилади.
Бу вазифаларнинг зарар даражада амалга оширилиши тарбиячи билан тарбияланувчиларнинг ўзаро ҳамкорлигига боғлиқдир. Иккала томоннинг фикр алмашиши, ҳуқуқий тушунчаларга аниқлик киритилиши, якдиллик асосида ҳаётий ҳолатининг белгилаб олиниши тингловчилар ҳуқуқий онгига тегишли ўзгариш киритади ва уни бойитади.
Масалан, тарбиячи меҳнат қонунига киритилган ўзгаришлар билан тингловчиларни таништирмоқчи. Мақсад уларнинг онгига ягона қонун мазмунини акс эттирган ҳолда меҳнат муносабатларида қонундаги ўзгаришга мувофиқ иш кўра олишни тарбиялашдир. Бунинг учун тарбиячи масалага кенг ёндошиб, қонун ўзгариши сабабларини далиллар ёрдамида кўрсатиши, янги қонун моҳиятини исботлаши, уни ижро этиш тартибини ўргатиш, кўзда тўтилган мақсадни мисоллар ёрдамида тушунтириш керак.
Ҳар тамонлама йетук шахсни тарбиялаб йетиштириш мақсади умумтарбиянинг мақсади барча йўналишларини бир-бирига уйғунлаштирилган ҳолда олиб боришни тақозо қилади. Бу бир кишининг эмас, балки бутун жамоанинг бурчидир. Ҳуқуқий тарбия ҳам бир кишининг эмас, чунки шахсни ҳар томонлама шакллантириш учун бир тарбиячи барча омилларни билишга қодир эмас. Бир педагог ҳуқуқий тарбиянинг бир ёки бир неча йўналишигина шахс онгида шакллантира олиши мумкин. Педагог муайян масала бўйича ҳуқуқий тарбияга кенг ёндошиши учун шу масалага алоқадор омилларни танлаб олиши, уларни ягона бир мавзуга йиғиши, мисоллар ёрдамида уйғунлаштириши керак. Масалан, ўқувчида Ўзбекистон фуқароларига содиқлик бурчини тарбиялашда ўқитувчи-ўқувчи қандай қонунларни ўрганиши кераклигинитанлаб олиши, фуқароларга тааллуқли мисоллар топиши, фуқаролик бурчи бузилганда давлат ва жамият томонидан қуриладиган чораларни белгилаши, юридик далиллар тўплаши, сўнгра кенг тарбия мавзуларини ишлаб чиқиши ваш у мавзу бўйича иш олиб борилиши керак. Лекин шуни унутмаслик лозим, ҳуқуқий онгнинг ҳатто бирор йўналишини шакллантириш учун ҳам юридик омилларнинг ўзигина кифоя эмас: масалан, интизомсиз шахсни қайта тарбиялаш учун унинг ҳуқуқий онгида бурилиш ясаш, дунёқарашига, меҳнат муносабатига, маданият даражасига таoсир кўрсатиши керак. Агар уни қонунга кўра жазолаш билан кифоялансангиз, ахлоқий бузуқ экан, Яна эски одатини давом эттираверади.
Бинобарин, ҳуқуқий тарбияга алоқадор омиллар икки гуруҳга бўлинади: тарбиячининг ахборотли ҳужжатларига киритиладиган омиллар ва тингловчилар хусусиятига боғлиқ омиллар. Тарбия жараёнида икала гуруҳ омиллар баравар этиборга олиниши керак.
Тарбиячининг ахборотли ҳужжатларига киритилган омиллари суҳбат мавзусида қандай қонун, қонуний ишларни тушунтирмоқ, асосий мақсад нимага қаратилганлигини билиб олмоқ. Масалан, вояга йетмаганларнинг ҳуқуқбузарлигининг олдиниолиш бўйича тарбия: жиноий, моддий, интизомий, ҳуқуқбузарликда вояга йетмаганлар қандай ҳаракатлари учун жавобгар булишларига тааллуқли ҳужжатларни тўплашдан иборат.
Тингловчилар хусусиятига боғлиқ омилларда тарбиячи тингловчиларнинг қабул қилиш даражаси, ёшига, махоратига ва бошқа хусусиятларига этибор берган ҳолда тарбия усулини танлашдан иборат.



Download 37,84 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish