биринчидан, таълим олувчиларга ўзининг ва бошқа шахсларнинг хатти-ҳаракатларини баҳолашда амалий фаолиятда олинган ҳуқуқий билимларни мустақил татбиқ қилиш кўникмаларини ҳосил қилиш;
иккинчидан, қонун ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ фақат қонуний хатти-ҳаракатларни амалга ошириш йўл-йўриқларини шакллантириш;
учинчидан, ҳар қандай ҳуқуқбузарликка нисбатан қатъий муросасиз муносабатда бўлиш фазилатини тарбиялаш. Ана шундагина олинган ҳуқуқий таълим ҳар қандай шароитда фақат қонунга асосан ҳаракат қилишга қатъий одатланиш тизимини яратиш, ҳуқуқбузарликка қарши жадал кураш олиб боришга хизмат қилади.
Ҳуқуқий онгни шакллантириш шахсни умумий тарбиялаш билан бирга уни ҳуқуқий тарбиялаш жараёнлари билан узвий боғлиқ экан, бугунги кунда ҳуқуқий таълим-тарбия жараёнини такомиллаштиришга бўлган эҳтиёж ортиб бормоқда.
Ҳуқуқий тарбиянинг мақсад ва вазифаси
Ҳуқуқий тарбия олдига қўйилган умумий вазифа шахсга қонунларни ва унга амал қилиш йўлларини ўргатиш. Ҳуқуқий тарбиянинг юридик вазифаси шахсда муайян ҳолатларда зарур ҳуқуқий нормаларни қўллай олиш қобилиятини тарбиялашдир.
Ҳуқуқий тарбиянинг муҳим вазифаларидан бири шахсда ҳуқуқ нормаларини ўрганишга эҳтиёж ўйғотиш, яни ўзини мустақил равишда ҳуқуқий тарбиялашга одатлантиришдир. Ҳуқуқий нормаларга ҳурмат рухида тарбияланган шахс қонун-қоидаларга мунтазам равишда ўрганиб боради ва бошқаларни ҳам шундай қилишга дават этади.
Шахс ва жамият ўртасида вужудга келадиган муносабатларнинг ривожланиш принципларига мос бўлиши шахс фаолиятини йўналтириб турувчи ҳаётий позицияга боғлиқ. Ҳаётий позиция эсатарбия жараёнида шаклланади. Шу сабабдан ибтидоий жамоа тузуми давридаёқ шахс тарбиясини жамият ўз наoзоратига олган ва бу вазифани бажаришга энг доно кишиларга топширган. Шахсни яшашга ўргатиш жамият фаолиятининг муҳим соҳаларидан бири бўлиб келган. Тарбиянинг ижтимоий вазифаси шахсни бирор –бир фойдали ишга, фаолиятга ўргатиш демакдир. Масалан, ёшларни бирор ҳунарга, муомалага, санатга, юриш туришга ва бошқаларга ўргатиш.
Ҳуқуқий тарбия бошқа турдаги тарбия билан ўзаро яқин. Масалан, шахсда меҳнатга бўлган муносабатни шакллантиришда кўр-кўрона итоаткорликка эмас, балки жамият ва давлат манфаатларига, давлатнинг тартиб ва қонунларини ҳурмат қилишга ўргатиш лозим.
Ахлоқ нормалари билан ҳуқуқий нормалар бир бирига жуда яқин туради. Шахс ахлоқсиз бўлса, у қонунлар талабига риоя қилмайди. Бинобарин, бундай шахсни ҳуқуқий тарбиялаш самарасиз бўлади, ҳатто жазо чораларини ҳам тўғри йўлга солиш қийин.
Ҳуқуқий тарбия тизими уч таркибий қисмдан ташкил топади: давлат белгиланган қонун қоидаларини ўқитиш; уларни жамият аoзолари ўртасида ташвиқот қилиш; ўқувчи ёшларни қонун қоидалар ижросида бевосита иштирок этишга ўргатиш.
Ҳуқуқ нормаларини ўқитиш дейилганда давлат органлари томонидан тасдиқланган дастур асосида шахсга билим бериш тушунилади. Юридик билим бериш умумий ва махсус йўналишларда бўлиш мумкин. Масалан, юридик институтлар, факултетларида, «юрист оператив ходим» малакаси берилади. Халқ маорифи тизимининг барча буғинларида аниқ дастур асосида умумий ҳуқуқий билим берилади.
Ҳуқуқий нормаларни ташвиқот қилишда жамият аoзолари билиши лозим бўлган қонун қоидаларни, қарорлар, фармонлар, фармойишлар, буйруқ ва йўлланмаларни турли воситалар ёрдамида аҳолии орасида ташвиқот қилишдир. Ҳуқуқий нормаларни аҳолига тушунтириш муҳим қонунчилик принципи бўлиб ҳисобланади. Қонунчилик талабига кўра ҳар бир янги қонун қоида матбуотда элон қилингандан кейин маoлум вақт утгач амал қила бошлайди. Янги тартиб қачондан бошлаб жорий қилиниши ҳуқуқий норманинг ўзида кўрсатилади.
Ҳуқуқий тарбиянинг мақсади маoлум воситалар, шакл ва методлар ёрдамида шахснинг онгига таoсир кўрсатиб, унда давлат белгиланган қонун қоидаларга итоаткорликни, давлат сиёсатини ижро этиш ҳамда ўз ҳатти ҳаракатини давлат талабига мувофиқ ҳолда танлай олиш қобилиятини шакллантиришдан иборатдир.
Ҳуқуқий тарбиянинг асосий мақсади шахсда ҳуқуқий онгни шакллантириш, яни ҳуқуқий нормаларга ҳурматни, уларга ихтиёрий, онгли равишда риоя қилишни тарбиялашдир. Ҳуқуқий тарбия шахснинг болалик чогидан йетуклик давригача ўтказиладиган тарбиявий жараённиўз ичига олади. Бу жараён даврида шахс оилада, мактабгача тарбия муассасаларида, мактабда, мактабдан ташқари муассасаларда, олий таълимда, ўрта махсус, касб-ҳунар таълимида, кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш идораларида ҳуқуқий тарбия олади. Демак ҳуқуқий тарбия босқичма- босқич берилади. Босқичли ҳуқуқий тарбия беришдан мақсад ёшларнинг ҳуқуқий билимлар ва кўникмаларини таркиб топтиришни узлуксиз таoминлашдир.
Масалан, биринчи синфларда она тили тушунчаси, тилга ҳурмат билан қараш, ўқувчиларга қонун-қоидаларни ўргатиш, мулкни асраш, унга муносабатни билдириш, давлат, қонун, давлат рамзлари тушунчаларини ўргатиш лозим.
Иккинчи синфларда «ўқиш» дарсида ҳар хил тарбия бериш мумкин. Шу дарснинг «мактаб» бўлимида муносабатларни тушунтириш. «Эртаклар ва масаллар» бўлимида жиноят тушунчасини, тулкини турна болаларини еб қўйишда, мисол қилиб бу жиноят эканлигини ва турна тулкини қилмишига яраша жазолаганини тушунтирилади. Шундай тарбия ва ҳуқуқий билимлар ҳар бир фанда синфма-синф олиб борилади.
Юқори синфларда унинг ҳуқуқий онгини шакллантирувчи ҳуқуқий тушунчалар берилади, у дастурлар асосида ҳуқуқий муносабатларга ўргатилади. Юқори синфларда ҳамма бошқа таълим тизимларида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикасининг давлат аппарати ҳақида умумий тасаввур бериш ҳуқуқий тарбиянинг аниқ мақсад қилиб қўйилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |