Айтиш керакки, гарчи травматология ва ортопедияда жар



Download 373,7 Kb.
bet1/11
Sana30.04.2022
Hajmi373,7 Kb.
#598857
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
2. ГИПС БОҒЛАМИ


ГИПС БОҒЛАМИ
Таянч-харакат аппаратининг касалликлари ва шикастланишларини даволашда, асосан, иккита усул ишлатилади: консерватив ва оператив. Шуни аниқ айтиш керакки, гарчи травматология ва ортопедияда жар-рохлик усуллари тараққий этаётган бўлса-да, консерватив усул асосий ўринни эгаллайди. Консерватив даволашда асосан икки омил фарқ қилади: қотириш ва тортиш. Консерватив даволашда харакатсизлан-тириш учун ишлатиладиган ашёлар мухим аҳамиятга эга (гипс боғлам-лари, турли шиналар, аппаратлар).
Гипс қ ў й и ш техникаси. Хамма қотадиган боғламлар ичида энг кенг тарқалгани гипс боғлами хисобланади. Жаррохлик муассасаларида гипс боғламини қўйиш учун махсус ажратилган хоналар мавжуд бўлиб, улар тегишли асбоб ва анжомлар билан жихозланади.
Гипс хонаси ишини таъминлаш учун у минимал жихозланган ва асбобларга эга бўлиши керак (30-расм): 1) гипс бинтлари ва лонгета-ларини тайёрлаш учун стол; 2) стол (яхшиси ортопедик типдаги, ма-салан, Хоули) гипс боғламларини қўйиш ёки оддий боғлам столи ча-ноқни ушловчи мосламаси билан; 3) гипсли корсет қўйиш учун мос-лама; 4) гипс боғламини кесиш учун қайчилар, масалан, Штилл қайчиси (30-расм, а); 5) тумшуқ-қисқичлар гипс боғламини эгиш учун, масалан, Вольф қисқичи (30-расм, в); 6) гипсни кенгайтирувчи, гипс қирраларини кенгайтириш учун, масалан, Кнорре кенгайтиргичи; 7) пичоклар (30-расм, д). Гипс хонасида хаммавакт тайёр гипс бинтлар ва лонгеталар махсус шкафда сақланиши шарт.
Гипс боғлами қуйидаги ижобий хусусиятларга эга: танада бир текисда ва қаттик ёпишиб туради, тез қотади, енгил олинади. Тўғри кўйилган гипс боғлами ўрнига кўйилган суяк бўлакларини яхши ушлаб туради ва шикастланган оёқ,-қўллар иммобилизациясини таъминлайди.
Гипс — бу 100-130°С да қуритилган кальций сульфати. Қуритил-ган гипс майда оқ кукун у гидрофил хусусиятга эга, шунинг учун махкам беркитиладиган металл қутиларда ёки шиша идишларда сақланиши шарт.


30-расм. Гипс боғламига ишлов берувчи асбоблар. а — Штилл қ,айчиси;б— арра;
в — Вольф тумшуқсимон қисқичи; г — Кнорре гипс кенгайтиргичи; д — гипс
боғламларини қирқиш учун пичоқ.

М 400 маркали гипс яхши гипс хисобланади, у 15°С сувда 10 минугда ва 40°С сувда 4 минутда қотади. Ушлаб кўрилганда гипс кукуни бир текисда майда, бўлакларсиз ва қумоқ-қумоқсиз бўлиши керак
Қотишини синаб кўриш учун тенг микдорда гипс ва сув олинади, қаймоқсимон бўтқа тайёрланиб, тарелкага юпқа қилиб суртилади. 5-6 минутдан кейин қотиши ва уни урганда қаттиқ жисм товуши чиқиши керак Хосил бўлган юпқа гипс пластинкани тарелкадан кўчирилганда у майдаланиб кетмаслиги ва бармоқ билан босилганда шакли ўзгар-маслиги керак Гипснинг қотишини тезлаштириш учун иссиқ сув иш-латилади (40-500С) ёки оқак суви кўшилади. Гипсни секин қотириш учун совуқ сув ишлатилади ва 1/2 чой қоршиқда ош тузи, сут, крахмал клейстери ёки суюқ ёғоч елими қўшилади.
Гипс бинтларни докадан ҳам тайёрлаш мумкин, унинг четлари қирқилади. Бундам юмшоқ ўралган дока бинтлар тайёрига нисбатан анча эластикдир, дока бинтлар узунлиги 3 метрдан ошмаслиги керак Бинтлар уч ўлчамда тайёрланади: 3 га бўлинган дока бўлакларидан энли бинт (23 см), 4 қисмга бўлинса — ўртача (17 см) ва 6 қисмга
бўлса — энсиз (10-11 см).


Гипс боғламларининг икки хили бўлади: пахта-докали, фланелли ёки трикотаж тагликли ва тагликсиз боғлам. Хозирги пайтда фабрикадан тайёр холда чиқадиган гипс бинтлари кўпроқ ишлатилмоқда.
Трикотаж бинт ва трикотаж пайпоқ таглик сифатида кенг тарқалди, чунки улар терини тирналишдан, қирилишдан химоя қилиш билан бир қаторда тагликсиз кўйилган гипс боғламидан катта афзаллиги бор.
Тагликсиз гипс боғлами тўғридан-тўғри тери устидан қўйилиб, терига бирор нарса суркамай, туклари қирилмай кўйилади. Гипс боғлами кўйил-ганда тананинг бўртиб турган жойларини гипс боғлами сиқиб қўйишидан ҳимоя қилиш керак (31-расм).
Гипс боғламининг камчи-лиги шундаки, у шиш пайдо бўлганда танани қаттиқ сиқи-
31-расм. Гипс боғламларини куйганда
эзилишдан химоя қилинадиган суяк
дўнгликлари.
ши мумкин, бу холда уни алмаштиришга тўғри келади, шиш кайтганда боғлам бўшаб қолиб, кам фойда бўлади. Бунинг олдини олиш учун тагликсиз айланасимон (циркуляр) кўйилган гипс боғлами олдинги -юзадан тўлиқ кесилиб, шиш қайтгач (3-5 суткада) боғлам яна гипс бинт ёрдамида қотирилади. Тагликсиз гипс боғлами лонгетали ёки лонгетали-циркуляр бўлиши мумкин.
Гипс боғламини қўйишдан олдин зарурат бўлса, синган жой оғриқсизлантирилиб, суяк бўлакларини ўрнига кўйилади. Шишни камайтириш мақсадида боғлам кўйилгандан кейин шикастланган оёқ кўтарилган қўл холатида 1-2 суткага қолдирилади.
Гипс боғламини қўйишда куйидаги қоидаларга риоя қилиш керак:

  1. Олдиндан тоғора суви билан бинтлар ва асбоблар тахт қилиб
    кўйилиши керак

  2. Шикастланган қўл ёки оёқни харакатсизлантириш ва ором бериш
    учун иккита ёки учта бўғим гипс боғлами билан қотирилади.

  3. Гипс боғламнинг юқори ва пастки қисмига 1-2 кават энли бинт
    ўралади ёки трикотаж ғилоф кийдирилади.

  4. Оёқ ёки қўлга функционал қулай холат берилади (бўғимда харакат
    тикланмаган холда).

  5. Гипс қўйишда қўл ёки оёқни қимирлатмай ушлаб туриш керак

  6. Гипсли бинт билан боғлам қўйишда хар бир ўраганда олдинги
    бинтнинг 2/3 қисмини спирал шаклида беркитиш керак Бинтларни
    перифериядан марказга караб олиб борилади. Бинтни букламаслик
    керак зарурат бўлса бинт қарама-қарши томонидан қайчиланади ва
    танага мослаштирилади.

  7. Боғлам тана контурларига тўлиқ ёпишиб туриши учун ҳар бир
    қават кўйилгач боғламни силаб-силлиқлаш — моделлаш керак Шу
    мақсадда бутун кафт билан боғлам обдон силлиқ қилинади. Тана
    контурлари, айниқса, суяк бўртиб турган жойлар ва гумбазлар кунт
    билан моделланади.

  8. Оёқ, ёки қўлни бутун кафт билан ушлаб туриш керак гипсда
    бармоқлар изи қолмаслиги шарт, чунки бунда тери ва тўқималар
    эзилиши мумкин.

  1. Шикастланган оёқ ёки қўл холатини назорат қилиш учун
    бармоқларнинг тирноқ фалангалари очиқ қолдирилади.

  2. Гипс боғлами батамом қуригунча уни эхтиётлаш керак чунки
    у синиб қолиши мумкин.

  3. Боғлам хаддан ташқари сиқмаслиги ёки ортикча бўш бўлмаслиги
    керак Боғлам кўйилгандан кейин унга белги қўйиш керак яъни
    боғлам устига қора қалам билан синган суяклар схемаси ва учта сана
    боғлам кўйган шифокорнинг фамилияси ёзилади.

Узунликда ва эни бўйича тайёрланади, олдиндан соғ оёқ ёки қўлга мўлжаллаб ва четларидан марказига томон сустроқ ўраб борилади. Лонгета хўллангач, осилиб турган холатида иккала кафт ёрдамида силлиқланади. Букилган жойларда (масалан, тирсак бўғими ёки товон) лонгета қирқилади ва ортиқча қисми устма-уст кўйилади ёки эркин бурмалари силлиқланади. Лонгета оёқ ёки қўл айланасининг 1/2-2/3 га қамраб олиши керак
Айланма гипс боғлами қўйилгач, 24-48 соат мобайнида уни назорат қилиш керак чунки шиш пайдо бўлиб, сиқиши ва оғир асоратларга олиб келиши мумкин, ҳатто ишемик контрактура, фалажлик ва қўл ёки оёқ гангренаси юз бериши эҳтимол.
Хамма турдаги гипс боғламлар (32-расм) гипсли лонгеталарга ва айланма боғламларга бўлинади. Айланма боғламлар дарчасимон ва кўприксимон бўлади.
ТОРТМА
Хозирги пайтда кўп тарқалган турларига елимли ва скелет тортмалар киради. Елимли тортмалар унинг скелет турига нисбатан кам холларда ишлатилади.


Download 373,7 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish