Айтиш керакки, гарчи травматология ва ортопедияда жар



Download 373,7 Kb.
bet5/11
Sana30.04.2022
Hajmi373,7 Kb.
#598857
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
2. ГИПС БОҒЛАМИ

36-расм. Товон суягидан ўтказиш нукталари. Изоҳи матнда.







37-расм. Кафт суяклари
ва фаланглар синганда
Клапп усулида скелет
тортма.
Товон суяги синганда тортиш йўналиши товон ўки бўйлаб, яъни болдир ва панжа ўқига нисбатан 45° бурчак остида бўлиши керак Оёқ ва қўл кафт суяклари ва бармоқлар фалангалари синганда скелет тортма мосламасини ўрнатиш. Бу холда йўғон сим — ёйидан фойдаланилади (Клапп усулвда чўзиш). Оёқ, панжаси ёки кафт олди-билак бўғими ва билакнинг пастки қисми шпсли бинт билан ўралади, хал-ка гипс билан қотирилади, у бармоқлар учидан 8-10 см узоқрокда бўлиши керак Халқага ре­зина найчалар ёки 1-1,5 см ошкрзон зондидан тайёрланган бўлакчалар ишлатилади. Бармоқлар тирнок фалангасидан йўғон игна ёрдамида инак иплар ўгказилади ва бу иплар резина торт-қичлар ёки пружиналарга қотирилади (37-расм).
Камдан-кам холларда скелет тортма сон ёки болдир ампутациясидан сўнг синиш дара-жасидан катьий назар типик бўлмаган жойлар-дан кегай ўтказилади.
Елкада скелет тортма. Кегайни тирсак ўсиги асосидан ва махсус кўрсатмалар бўлгандагина елка суяги дўнгларидан ўтказилади.
Кегайни тирсак ўсигидан ўтказишда қўл тирсак бўғимида тўғри бурчак остида букилади, тирсак ўсиги юқори нуқтаси пайпаслаб кўрилгач, 2-3 см дистал қисмидан кегай ўтказилади. Шуни унутмаслик керакки, бу анатомик сохада тирсак ва билак нервлари жойлашган (38-расм).
Скелет тортма ўрнатиш техникаси. Скелет тортма мосламасини жаррохлик муолажа хонасида асептика қоидаларига риоя қилинган холда ўрнатилади. Оёқ ёки қўл функционал шинага ўрнатилади. Жаррохлик майдони тайёрланади, уни стерил чойшаб билан


38-расм. Тирсак ўсигидан кегай ўтказиш нуқталарини хисоблаш.

ўралади. Кегайни кириш ва чиқиш жойлари аниқланади ва 1% новокаин (10-15 мл дан хар томонга) эритмаси билан махаллий оғриқсизлан-тирилади. Аввалига тери анестезия қилинади, кейин юмшоқ тўқималар ва охирида долган анестетик суяк пўстлоги остига юборилади. Жаррох. ёрдамчиси қўл ёки оёқни ушлаб туради, жарроҳ эса парма ёрдамида кегайни суякдан ўтказади. Жаррохлик муолажаси тугагач, кегайнинг теридан чиккан жойлари спиртли стерил салфетка ёрдамида беркитилиб, кегай атрофи клеол билан ёпиштирилади. Кегайга симметрик холда пўлат ярим халқа қотирилади ва кегай таранглаштирилади. Кегайнинг кўзғалишининг олдини олиш учун кегайни теридан чиққан жойига ЦИТО фиксатори қотирилади.
Скелет тортмада юкни белгилаш. Оёқдан скелет мосламаси билан чўзишда оёқнинг умумий вазнини хисобга олиш керак бу тахминан гавда оғирлигининг 15% ёки 1/7 қисмини ташкил этади. Шунга тенг юкни сон суяги синганда осилади. Болдир суяклари синганда бу вазннинг ярмига тенг юк осилади, яъни тананинг 1/14 қисмига тўғри келади. Мавжуд кўрсатмалар борлигига қарамай, тортиш учун умумий окирлик танлашда (1/17 тана вазни, оёқнинг умумий вазнини инобатга олган холда оёқда 11,6 кг ва кулга 5 кг юк тўғри келади), тўпланган тажрибага кўра сон суяги синганда 6-12 кг, бол-дирлар синганда 4-7 кг ва елка диафизи синганда 3-5 кг юк билан скелетдан чўзиш кифоядир.
Синган суяк листал қисмидан юк билан тортганда (масалан, сон суяги синганда катта болдир суяги ғадир-будур дўмбоғидан) юк вазни анча ошади, шунингдек юк вазни (15-20 кг гача) эскирган чиқиш ёки синишларда ошади.
Юк вазнини танлаганда куйидагиларни хисобга олиш шарт, яъни скелетдан чўзишда суякка таъсир этувчи юк вазни осилган юкдан хамиша кам бўлади, чунки бу холда у блок ва тортиш мосламасига боғлиқ.. Чунончи, скелетдан чўзиш пахта толасидан тайёрланган чизимча, пўлат сим ва бинтлар билан амалга оширилса, юк вазни 60% гача йўқотилади. Агар скелет тортма системасига шарико­подшипник блоки ва капрон иплари ишлатилса, унда вазннинг бор-йўғи 5% йўқотилади.
Ишлатиладиган юк хажми микдори қуйидаги кўрсакичларга: а) суяк бўлакларининг узунасига силжиш даражасига; б) синиш муддатига; в) беморнинг ёши ва мушакларининг ривожланганлигига боғлиқ.
Тавсия қилинадиган юк микдори катъий эмас, аммо ҳар бир аниқ, холатда скелетдан чўзишда индивидуал юк хажми белгиланади. Кекса одамларга, болаларга ва мушаклари суст беморларга скелетдан чўзишда ўртача хисобланган юкнинг ярим миқдори ишлатилади. Мускулатураси бақувват ва кучли тараққкий этган беморларга юк микдори кўпайтирилади.
Мўлжалланган юк бир йўла осилмайди, чунки мушаклар кучли қитиқланиб, бирданига чўзилиши натижасида доимий қисқариб
қолиши мумкин. Аввалига юкнинг 1/3-1/2 мўлжалланган микдори кўйилиб, кейин ҳар 1 -2 соатда 1 кг дан юк кўшилади. Фақат юкни аста-секин кўпайтириш билан мушакларни яхши чўзиб репозицияга эришиш мумкин. Биз юк қўйиш миқдорининг оддий хисоб-китобини келтирдик аммо бошқа хисоб-китоблардан хам фойдаланилади.
Скелет тортма билан даволаш. Операция хонасида скелет тортма учун суякдан кегай ўтказилгач, беморнинг тўшаги тагидан тахта (шит) кўйилган ўриндикда оёқ томонини ердан 40-50 см баланд қилиб ёткизилади, бунда унинг гавда оғирлиги хисобига қарама-қарши тортиш кучи яратилади, соғлом оёқни тираб туриш учун яшикка ўхшаган нарса ёки махсус мослама кўйилади (39-расм).
Даволаниш даврида хар куни шифокор пайпаслаш ва сантиметрли тортма ёрдамида ўлчаш билан суяк бўлакларини тўғри вазиятда турганини аниқлайди ва керак бўлса, қўл ёрдамида кўшимча репозиция қилади. Скелетдан чўзишнинг 3-4 кунлари палатада назорат рент-генофафияси қилинади. Репозиция амалга ошмаган бўлса, суяк бўлак­ларини кўзгалишини инобатга олган холда юкни кўпайтирилади ёки камайтирилади ва энига ёки бурчак остида кўзғалган бўлса, ён томонга тортиш мосламаси кўйилади. Бу холда кайта коррекция қилингандан 2-3 кун ўтгач яна назорат рентгенографияси қилинади. Агар репозиция амалга ошган бўлса, юкни 1-2 кг га камайтирилади ва 20-25 кунга бориб, биринчи куни кўйилган юкнинг 50-75% қолдирилади. 15-17 суткада репозиция бўлганлигига катъий ишонч ҳосил қилиш учун қайта рентгенография қилинади.





Download 373,7 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish