Айтиш керакки, гарчи травматология ва ортопедияда жар


КОМПРЕССИОН - ДИСТРАКЦИОН ОСТЕОСИНТЕЗ УСУЛИ



Download 373,7 Kb.
bet11/11
Sana30.04.2022
Hajmi373,7 Kb.
#598857
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
2. ГИПС БОҒЛАМИ

КОМПРЕССИОН - ДИСТРАКЦИОН ОСТЕОСИНТЕЗ УСУЛИ
Хозирги пайтда ёпиқ ва очиқ синишларни даволашнинг кенг тарқалган усулларидан суяк орқали (жароҳатланган жойдан узоқроқ-дан) ва иликка қоқиладиган компрессион усуллар кенг ишлатилмоқда.
Компрессион остеосинтезнинг афзаллиги аввало оралиқ қадоқ пайдо бўлиб, синган суякнинг бирламчи битиб кетиши хисобланади.
Иликка металл штифтларни қоқиш очиқ усулда бажарилиб, суяк бўлаклари бир-бирига махкам босилади. Компрессион остеосинтез усулида бўлакларнинг бир-бирига махкам сиқилиб туриши ва унинг ушланиб туриши махсус мосламалар ёрдамида бажарилади. Иликка ўрнатилган (интрамедулляр) остеосинтез бажарилганда гипс боғламини қўйиш керак
Интрамедулляр остеосинтез консерватив даволаш наф бермаганда, репозиция муваффақиятсиз чиққанда ва суяк бўлаклари иккиламчи кўзғалганда қилинади.
Синган соҳадан узоқроқда компрессион остеосинтез бажариш кенг тарқалган усуллардан саналиб, шу мақсадда Илизаров, Гудушаури, Волков-Оганесян, Калнберз ва бошқаларнинг аппаратлари ишлатилади (48-расм).
Компрессион аппарат бир неча асосий талабларга жавоб бериши керак: а) суяк бўлакларини ёпик холда тўлиқ репозиция қилиши; б) суяк бўлакларини мустахкам қотириши; в) синишнинг ўрни, характери, юмшоқ тўкималарнинг қандай шикастланганини инобатга олган холда аппаратни индивидуал ишлатиш имконияти;
г) фиксациядан кейин бўғимларда харакатнинг сақланиб қолиши;
д) аппарат ўрнатилгандан кейин беморни транспортировка қилиш
мумкинлиги ва унинг харакатчанлиги.

48-расм. Компреесион-дистракцион аппаратлар. а - Илизаров; б —Гудушаури; в — Демьянов; г — Калнберз; д - Ткаченко; е - Волков-Ога­несян шарнир-дистракцион аппарати.

Суяк орқали қилинадиган компрессион остеосинтезга, асосий кўрсатмалар: а) болдир ва елка суякларининг ёпиқ синиши ва узун найсимон суякларнинг сохта бўғими; б) йирик бўримларни артродез қилиш; в) суяклар диафизини узайтириш; г) ингичкалашган найсимон суякларни қалинлаштириш; д) инфекция билан асоратланган синишлар.
Волков-Оганесяннинг компрессион-дистракцион шарнирли аппаратини ўрнатишга кўрсатмаларга метафизар, метаэпифизар ва бўғим ичидан парчаланиб синишлар киради.
Илизаровнинг компрессион-дистракцион аппарата иккита ва бундан ортиқ ҳалқалардан ва яна 2-3 та тортувчи стерженлардан иборат бўлиб, икки томонида гайка бураладиган резбаси бор, унга гайка ва контргайка буралади. Аппаратни стерилизация кшшш кайнатиш билан таъминланади. Суяклардан хочсимон ўтказиладиган кегайлар найсимон суякларнинг исталган жойидан ўтказилиши мумкин, бундан кон томирлар ва нервларнинг топографияси инобатга олинади, холос. Кегайларни ўтказишда терини тешишдан олдин уни 1-1,5 см га суриш керак Кегайлар ўтказилгач, икки томонидан этил спиртига бўктирилган

дока салфеткалар кийдирилади ва тикинлар ёрдамида тери томонга зич кисиб кўйилади ва кегайларнинг ортикча қисми кесиб ташланади. Кегайларни халқаларга қотириб қўйиш учун кискич кегай асосига кўйилиб, букилади. Кегайларни қотиришда суяк бўлакларининг жойлашиши иккала халқада хам бир хил бўлиши керак Иккита халқани улайдиган стерженлар халқалардаги симметрик тешикларга бир-бирига параллел қилиб кўйилади. Стержендаги гайкаларни тортиш репозиция имкониятини яратади. Аппарат ўрнатилгандан кейин назорат рент-генографияси қилинади, агар зарурият бўлса, суяк бўлаклари кор­рекция қилинади. Компрессион остеосинтез фиксациясини маркам ушлаб туриш учун дар бир стержен гайкаси ҳар 5-7 кунда 1/4 га айланага тенг буралиб (2мм гача) туради.
Суяк орқали кўйиладиган компрессион аппаратларни дистракцион аппаратлар деб хам аталади, чунки компрессиядан (кисишдан) ташқари, у билан чўзиш (дистракция) хам мумкин. Чўзиш операциядан 5-7 кун ўтгач, суткасига 1 мм дан бажарилади. Бу усул билан оёқ ёки қўлни 10-15 см га узайтириш мумкин.
Download 373,7 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish