1-мавзу: Ижтимоий сиёсатнинг объекти ва предмети
Режа:
1. Ижтимоий сиёсатнинг объекти ва предмети, ривожланиш
босқичлари
2. Ижтимоий сиёсатни олиб бориш методлари
3. Ижтимоий эҳтиёжлар, ижтимоий таъминот ва ижтимоий
муаммолар тушунчаси
4. Ижтимоий адолат. Самарадорлик ва танлов
1. Ижтимоий сиёсат предмети ва ривожланиш босқичлари
Ижтимоий сиёсат фани ижтимоий фанлардан фарқли ўлароқ аҳолининг
турмуш фаровонлигини оширишга қаратилган ижтимоий муносабатлар
тизимини ўрганади. “Ижтимоий сиёсат” атамаси фақатгина
илмий
тадқиқотларни олиб бориш мақсадида қўлланилиб қолмасдан, давлатнинг
ижтимоий дастурлари мажмуасини ҳам ўзида ифодалайди. Ижтимоий сиёсат
– аҳоли фаровонлигини оширишга қаратилган қарорларни илмий асосларини
ўрганишга қаратилган фандир.
1
Ижтимоий сиёсат иборасининг хилма-ҳил таърифлари мавжуд. Бази
бир
манбаларда шунингдек, ижтимоий сиёсат бу аҳолининг турли
гуруҳларининг манфатларини амалга оширишга қаратилган давлат сиёсати
ҳисобланади. Ижтимоий сиёсат бу аҳолини эҳтиёжларни қондиришга
қаратилган хилма-хил субъектларнинг фаолиятидир. Ижтимоий сиёсат
деганда муайян давлат ҳокимиятининг ижтимоий соҳа бўйича ўз
олдига
қўйган вазифа ва мақсадларини амалга ошириш билан боғлиқ сиёсати
тушунилади. Юқоридаги таърифлардан келиб чиқиб шуни айтиб ўтиш
жоизки ижтимоий сиёсат аҳолининг турмуш даражасини оширишга
қаратилган бўлиб, унга:
– даромад сиёсати;
– ижтимоий таъминот ва меҳнат бозорларини шакллантириш;
– аҳолини бандлигини таъминлаш сиёсати;
– демографик сиёсат;
– камбағалликни олдини олишга қаратилган сиёсат;
– ижтимоий хавфсизликни таъминлаш сиёсати;
– аҳолига ижтимоий хизматлар кўрсатиш
сифатини яхшилаш кабилар
киради.
Ижтимоий сиёсатнинг объекти – ижтимоий соҳадир. Ижтимоий соҳа
иқтисодий тизимнинг алоҳида таркибий қисми ҳисобланади. Ижтимоий соҳа
нинг моҳиятини ёритишда турли ёндашувлар мавжуд. Халқ хўжалиги
таркиби нуқтаи назаридан ижтимоий соҳа аҳолининг белгиланган турмуш
даражаси ва тарзини бевосита таъминловчи тармоқ, корхона ва ташкилотлар
йиғиндиси деб тушунилади. Шундай тармоқ,
корхона ва ташкилотларга
асосан ижтимоий хизмат кўрсатиш соҳалари – таълим муассасалари,
1
Alcock P., May M. and Wright Sh. “Social Policy”. 2012. John Wiley & Sons Ltd. P. 5-6.
соғлиқни сақлаш, транспорт ташкилотлари, ижтимоий таъминлаш органлари,
маданият, спорт ва бошқа муассасалар киради
2
.
Ижтимоий соҳа тушунчасини аниқлашда тахминан шу каби ёндашув
кўплаб ўқув ва илмий адабиётларда қайд этилади. Ижтимоий соҳани
аниқлашдаги таркибий ёндашув мамлакат халқ хўжалиги
тизимидаги шу
соҳанинг ташкилот ва идораларининг ўрнини ўрганиш, уларнинг йиллар
бўйича ўсиш суръатини кўзатиш, ижтимоий соҳага
оид давлат бюджети
харажатларининг ўзгаришини ўрганишга имкон беради. Шуни таъкидлаш
лозимки, ижтимоий соҳанинг бундай тушунчасида механик ва соф статистик
ёндашув устундир. Ижтимоий сиёсат категорияси
сифатида ижтимоий
соҳанинг тўлиқ моҳияти ёритилмаган.
Мазкур ўқув қўлланмада, муаллифлар фикрича, ижтимоий соҳа, ўз
ичига ижтимоий маданий, иқтисодий, сиёсий соҳаларни қамраб олади. Чунки
мазкур соҳаларда ижтимоий соҳага бевосида ўз таъсирини кўрсатади.