оширилиши зарур. Бу эса ҳар бир
шахснинг тегишли ижтимоий
хизматлардан фойдаланиши мумкинлиги ёки ижтимоий таъминотдан
фойдаланиш ҳуқуқини қўлга киритишида намоён бўлади. Тенглик, ҳуқуқ ва
ижтимоий адолат ижтимоий сиёсатнинг асосини ташкил қилади.
9
Иқтисодий таҳлил жараёнини амалга оширишда чекланган ресурслар
омилини эътиборга олиш муҳим аҳамиятга эга. Шунинг учун ҳам ҳеч ким
истаганларининг барига эгалик қила олмайди. Дефицит (ресурслар
чекланганлиги) омили билан тўқнаш келинганда
кишилар танловни амалга
оширишга мажбур бўладилар. Бунда кишининг ҳоҳиш-истагидан келиб
чиққан ҳолда у эгалик қилишни истаган нарсалари ўртасида танловни амалга
оширади. Мазкур жараён инсон маблағ, вақт ва шунга ўхшаш бошқа
омилларни эътиборга олган ҳолда товар ёки хизматлар таркибидан қайси
бирини кўпроқ ёки камроқ истеъмол қилишини танлайди. Иқтисодчилар
танлов жараёнини амалга оширишда танланган товар ёки хизматнинг
инсонга фойдалилик коэффициенти (қайтими) танловни рағбатлантиришини
таъкидлайдилар.
10
Иқтисодиётда самарадорлик муҳим аҳамият
касб этадиган категория
сифатида қаралади. Мамлакатда қанча миқдорда товар ва хизматларни ишлаб
чиқариш керак бўлади деган саволга жавоб топишда уларнинг жамиятга қай
даражада фойдалилигини, жумладан унинг самарасини эътиборга олиш зарур
бўлади. Жамият томонидан ишлаб чиқаришга ажратилган ресурслар ҳажми
ва унинг (тайёр маҳсулот, товар ва хизматлар) қиймати (нархи) қониқарли
деб баҳоланса, иқтисодчилар ушбу ҳолатни ишлаб чиқаришнинг самарали
даражаси деб белгилайдилар. Ушбу товар ва хизматларни ишлаб чиқаришга
ресурсларни йўналтириш самарали ҳисобланади.
Самарадорликни ҳисоблашда истеъмол афзаллигини инобатга олиш
зарур. Масалан, қорни оч одамнинг биринчи овқатланиш жараёнини
оладиган бўлсак. Бунда унинг биринчи қошиқдан оладиган афзаллиги юқори
даражада бўлади. Кейинги қошиқларда эса кишининг қорни тўйгани сари
унинг афзаллиги мутаносиб равишда камайиб боради. Ушбу таҳлил
жараёнини мамлакат миқёсида амалга оширилганда маълум бир товар ёки
хизматнинг истемолчи учун қай даражада афзаллигини ҳисоблаш
керак
бўлади. Бошқача қилиб айтганда мазкур жараён иқтисодчи олим Энгель
томонидан “Чекли нафлиликни камайиб бориши” қонунида ўз ифодасини
топган.
11
Танлов иқтисодчилар томонидан ҳал этувчи омил сифатида қараладиган
механизм ҳисобланади. танловни амалга ошириш орқали инсонлар товар ёки
хизматга баҳо берадилар. Товар ёки хизматга берилган баҳо орқали
уларни
қай даражада ишлаб чиқарилиши аниқлаб олинади. Танлов кўп ҳолларда
рақобат билан боғлиқ бўлади: рақобат истеъмолчиларнинг танловни амалга
оширишига ўз таъсирини кўрсатувчи ҳисобланади.
9
“Social Policy”. P. 30-31.
10
“Social Policy”. P. 45.
11
“Social Policy”. P. 41-46.
Оила кенг ёки тор даражада жамиятдаги ресурсларни авлодлар,
жумладан эркаклар ва аёллар орасидаги тақсимот тизимида муҳим аҳамият
касб этади.
Do'stlaringiz bilan baham: