Ижтимоий маҳсулот ижтимоий соҳа ходимлари томонидан
кўрсатиладиган хизматларни (таълим, маданият, жамоатчилик озиқ-овқат,
ижтимоий таъминот, коммунал ва транспорт хизмат кўрсатиш, алоқа ва
бошқалар) ифодалайди. Расмий статистикада ижтимоий махсулотнинг
қиймати белгиланган вақт (чорак, йил) давомида сотилган хизматлар
суммаси билан аниқланади. Бу кўрсаткич камчиликка эга, яъни фақатгина
тўлов хизматларини ҳисобга олади. Ўқитувчилар, шифокорлар ва давлат
муассасаларининг бошқа ходимлар меҳнати билан яратилган ижтимоий
маҳсулотининг қиймати ҳисобга олинмай қолмоқда. Бундай камчиликнинг
асосий сабаби – ижтимоий маҳсулотнинг айнан шу қисмини ҳисобга олиш
услубиятининг ишланмаганлигидир. Ижтимоий маҳсулотни ишлаб чиқариш
ва сотишда уни яратганлар ва истеъмол қилганлар ўртасида белгиланган
ўзаро муносабатлар вужудга келади, давлат, ташкилот, бутун ижтимоий
соҳанинг муассасалари иқтисодий сиёсатининг социал йўналтирилганлиги
аниқланади.
Жадвал-1.
ИЖТИМОИЙ СОҲА
ФАОЛИЯТ ТУРЛАРИ
Болалар
мактабгача
тарбиялаш
муассасалари
Болаларни тарбиялаш ва соғлиқни
сақлаш бўйича хизматлар кўрсатади
Соғлиқни сақлаш муассасалари
Мамлакат қонунларида белгиланган
тартибда (тўлов асосида бепул,
имтиёзли) аҳолига тиббий хизмат
кўрсатади
Мактаб, маориф, илмий муассасалар
ва
технологиялар
яратадиган
ташкилотлар
Қонунчиликка асосланган таълим
бериш
хизматлари
кўрсатиш,
Инновация
фаолиятини
амалга
оширади, аҳолига ва иқтисодиёт
2
қаранг: Современный экономический словарь. М., 1997г. 318 бет.
тармоқларини
илмий
хизматини
таъминлайди
Маданият, спорт, туризм ва оммавий
ахборот воситалари муассасалари
Аҳолининг маънавий ва жисмоний
эҳтиёжларини қондиради
Ижтимоий ҳимоялаш муассасалари
Аҳолининг ёрдамга муҳтож қисмига
социал
ёрдамни
кўрсатади
ва
қўллаб-қувватлайди,
меҳнатга
лаёқатли
фуқароларнинг
меҳнат
бандлигини таъминлайди
Ижтимоий
йўналтирилган
жамоатчилик ташкилотлари
Меҳнат муҳофазаси ва шароитларини
таъминлаш, хавф-хатарнинг олдини
олиш билан шуғулланади
Ижтимоий сиёсат фанининг предмети – ижтимоий гуруҳларни жамиятда
тутган ўрни борасидаги ўзаро ҳаракатлари жараёнида вужудга келадиган
ижтимоий амалиёт шакллари қонуниятларини ўрганишдан иборат
3
.
Ижтимоий сиёсат – давлат, жамоат ташкилотлари ва хайрия
фондларининг аҳоли эҳтиёжларини қондиришга қаратилган ва ижтимоий
соҳа орқали амалга ошириладиган фаолиятидир.
Ижтимоий сиёсат ўз ичига аҳолининг барча қатламларини қамраб олади.
Асосий эътибор аҳолининг эхтиёжманд қисмини (қариялар, ёлғиз оналар,
етим болалар, талабалар, ногиронлиги бор шахслар ҳамда кам иш ҳақи олиб
ишловчилар категориялари) қўллаб-қувватлашга қаратилган чора-тадбирлар
тизимидан иборат.
Умуман, ижтимоий сиёсат давлатнинг ижтимоий ривожланиш, аҳолини
ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасида
мувофиқлаштирилган сиёсий, иқтисодий, ташкилий ва ҳуқуқий чора-
тадбирлари тизимидан иборат.
Ижтимоий сиёсатнинг мақсади кишилар ижтимоий эҳтиёжлари ва
манфаатларини қондириш, айрим фуқаролар ва ижтимоий гуруҳларни
қўллаб-қувватлаш, ҳимоялаш, тўғри йўналтириш ва меҳнат қобилиятини
қайта тиклаш учун шароитлар яратишдан иборат. Бунга самарали меъёрий-
қадриятлар тизимини яратиш; фуқароларга ижтимоий меъёрларни амалда
таъсир эттириш, уларнинг хулқ-атворини ижтимоий тартибга солиш
воситаси сифатида унинг таъсирини юқори даражага кўтариш, ижтимоий
туғилажак эҳтиёжлар билан, манфаатлар билан уларни қаноатлантириш
имкониятлари – аниқлиги, объективлиги, меъёрий кўрсатмаларга зид
бўлмаслиги ва шу кабилар орасидаги ўхшашлик тушунилади.
3
“Ijtimoiy siyosat”. O’quv qo’llanma i.f.d. prof. A.V.Vaxabovning umumiy tahriri ostida. – Toshkent: “MUMTOZ
SO’Z”, 2019. - Б. 7.
Ижтимоий сиёсат икки хил – яқин даврга ва узоқ муддатли истиқболга
мўлжалланган бўлиши мумкин. Яқин йиллар учун мўлжалланган ижтимоий
сиёсат аҳоли турмуш тарзининг янада оғирлашувига йўл қўймаслик, бандлик
сиёсатини самарали олиб бориш ва ишсизликнинг жадал ошишини чеклаш;
аҳоли турли қатламлари ва гуруҳларининг моддий ҳолатини ва турмуш
шароитларини тадрижий равишда яхшилаш учун зарур имкониятларни
яратишни назарда тутади.
Узоқ муддатли ижтимоий сиёсатга самарали рағбатлантириш
воситаларини ишлаб чиқиш ва амалга оширилишини таъминлаш йўли билан
фуқаролар ташаббускорлиги ва тадбиркорлигини ривожлантириш учун
шароитлар яратишни киритиш мумкин. Ижтимоий сиёсат волюнтарик
аралашувларсиз ўтказилгандагина шахс ривожининг ва умуман жамият
барқарорлигининг кучли воситаси бўлиши мумкин.
Ижтимоий сиёсатнинг вазифалари қуйидагилардан иборат:
– шахснинг меҳнат қилиш, билим олиш ҳуқуқларини амалга оширишни
иқтисодий ва ҳуқуқий жиҳатдан кафолатлаш;
– аҳолининг барча қатламларини, биринчи навбатда энг кам ҳимоя
қилинган қатламларининг ижтимоий ҳимоя механизмини яратиш;
– оммавий ишсизликка йўл қўймаслик, иш жойини йўқотган тақдирда
ишсизларга қайта ўқиш ва қайта тайёрлаш имкониятини бериб уларнинг
меҳнат бозоридаги рақобатбардошлигини таъминлаш; ижтимоий суғурта
тизимини яратиш; ижтимоий жиҳатдан ночор аҳоли қатламлари турмуш
даражасининг кескин пасайишига йўл қўймаслик;
– фуқаролар даромадларининг барқарор ўсиши ва компенсацион
тўловларни ишончли амал қилувчи механизмини яратмасдан аҳолини
мажбурий харажатлари ва тўловларини ортишига олиб келувчи қарорларни
қабул қилмаслик.
– аҳолининг эҳтиёжларини ўрганиш;
– ижтимоий субъектлар тамонидан қабул қилинган қарорларнинг
лигитимлигини ошириш;
– ижтимоий сиёсий ҳолатни башарот қилиш;
– давлатнинг ижтимоий ривожланиш стратегиясини ишлаб чиқиш;
– ижтимоий аҳамиятга эга бўлган қарорларни қабул қилишда аҳолининг
турли хил гуруҳларини жалб қилиш.
Ижтимоий сиёсат таркибий жиҳатдан қуйидагиларни қамраб олади:
- ижтимоий ҳимоя тизими (меҳнат қобилиятини йўқотиб ўзи ишлаб топа
олмайдиган ёки қарамоғида болалари, боқимандаларга эга бўлган шахсларга
нафақа бериш);
- ижтимоий суғурта (пенсияга чиқиш ва ишсизлик билан боғлиқ иш
ҳақини йўқотишларни вақтинчалик қоплаш;
- ижтимоий хизматлар (инсон капиталини инвестициялаш, яъни
шахснинг такрор ишлаб чиқариш, маънавий салоҳиятини тиклаш ва
кенгайтиришга қаратилган инвестицияларни амалга ошириш);
- жамиятда вужудга келиши мумкин бўлган ихтилофларни олдини олиш;
- демографик сиёсатни амалга ошириш;
- аҳолининг ижтимоий хавфсизлигини таъминлаш;
- меҳнат бозори ва бандликни таъминлаш (меҳнат бозоридаги ишчи
кучига талаб ва таклиф орасидаги ўзаро мутаносибликни таъминлаш, янги
иш ўринларини жорий этиш, ишчи кучини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ва
бошқалар).
Ижтимоий сиёсатининг даражалари:
- умум миллий даража маскур даража давлат тамонидан амалга
оширилади. Унда асосан давлат тамонидан қарорлар қабул қилинади;
- маҳаллий даража марказий давлат органлари апарати тамонидан
қабул қилинган қарорларни маҳаллий шароитдан келиб чиқган ҳолда амалга
оширилади.
- корпаратив даража корхоналарда ишчиларни ҳимоя қилишга
қаратилган фаолияти ҳисобланади. Бунга корхона тамонидан тавсия этилган
хар хил ижтимоий пакетлар киради.
Давлат ижтимоий сиёсатининг муҳим тамойиллари қуйидагилардан
иборат:
- ижтимоий адолат;
- ижтимоий жавобгарлик;
- ижтимоий ҳамкорлик;
- ижтимоий кафолатлар;
- ҳар бир шахсни зарур ижтимоий неъмат ва хизматларни олишдаги тенг
имкониятлари;
- давлат томонидан асосий моддий неъматлар ва хизматларни (минимал
иш ҳақи, пенсиялар, минимал истеъмол бюджети) минимал ижтимоий
стандартлар даражасида олишни кафолатлаш.
Ижтимоий сиёсат ўтиш даврида актив ва пассив шаклда амалга
оширилиши мумкин. Актив ижтимоий сиёсат – мамлакатда ишлаб
чиқаришни рағбатлантириш механизми орқали амалга оширилиб аҳолининг
аксарият қисмининг даромадларини ошириш имкониятини таъминлайди ва
мустақил яшаш учун тегишли шароитлар яратади.
Пассив
ижтимоий
сиёсатда
давлат
фуқароларнинг
айрим
категорияларига нисбатан чора-тадбирларни (ёрдам, қўллаб-қувватлаш,
ривожлантириш) амалга оширади. Унинг учун хос хусусиятлар: селектив,
самарасиз, вақтинчалик. Пассив ижтимоий сиёсатни амалга ошириш
даcтаклари қуйидагилар ҳисобланади:
- иқтисодий дастаклар – баҳолар, тарифлар, иш ҳақи, стипендиялар,
нафақалар ва барча ижтимоий тўловларни тўлаш;
- маъмурий дастаклар – рухсат бериш ва ман этишга қаратилган чора-
тадбирлар (квота ва лицензиялар бериш, ман этиш ва бошқалар);
- ҳуқуқий ёки қонуний дастаклар – амал қилаётган қонуний ва норматив
актлар таркибини тартибга солиш орқали;
- ғоявий дастаклар – маънавий этик тушунча ва жамият нормаларини
шакллантиришга қаратилган чора-тадбирлар (“яхши” ва “ёмон”, “аҳлоқий” ва
“ноаҳлоқий” ва бошқалар);
- давлатнинг комплекс мақсадли ижтимоий дастурлари (кексаларни
эъзозлаш, соғлом бола ва бошқалар).
Do'stlaringiz bilan baham: |