этишда қўлланиладиган ижтимоий механизмлар мажмуасини англатади.
Ижтимоий сиёсатда ижтимоий таъминот аҳоли фаровонлигини таъминлашни
англатади. Ижтимоий таъминот ижтимоий сиёсатдан фарқли ўлароқ оила,
ижтимоий гуруҳлар ёки айрим аҳоли қатламларида мавжуд
ижтимоий
муаммоларни ҳал этишга қаратилган чора-тадбирлар тизимини англатади.
Жамиятнинг
ижтимоий таркибида оила, ижтимоий гуруҳлар, нодавлат
ташкилотлар ва ўзаро алоқадор ассоциациялар мавжуд бўлиб, улар
мамлакатда ижтимоий таъминотни амалга оширилишида муҳим роль
ўйнайди.
Ижтимоий эҳтиёжлар ижтимоий таъминот институтлари томонидан
ўрганиладиган ва белгиланадиган товар ва хизматлар таркиби ҳисобланади.
Ижтимоий эҳтиёжни белгилашда уни ҳоҳиш-истак тушунчасидан фарқлаш
зарур бўлади. Ҳоҳиш-истак кишига яшаши учун ҳаётий зарур бўлмаган
бошқа товар ёки хизматларни ҳам ўз ичига олади. Ижтимоий эҳтиёжлар эса
айрим жамият гуруҳларининг яшаши учун зарур бўлган ҳаётий эҳтиёж товар
ва хизматлар таркибини ўз ичига олади.
Ижтимоий эҳтиёжларни белгилаш талабдан келиб чиққан ҳолда амалга
оширилади. Яъни бунда ижтимоий талабни ажратиб олиш зарурати вужудга
келади. Ижтимоий талаб касаллик билан оғриган кишилар ёки
турли кам
таъминланган аҳоли қатламларининг ҳаётий зарурий товар ва хизматларга
бўлган талабни ўзида ифодалайди.
5
Ижтимоий эҳтиёжлар жамиятнинг ижтимоий фаровонлик даражасидан
келиб чиққан ҳолда белгиланиши зарур. Ижтимоий эҳтиёжлар ижтимоий
таъминот орқали қондирилади. Бунда бир оила учун зарур барча товар ва
хизматлар таркибидан энг муҳимларини етарли даражада, қолган иккиламчи
товар ва хизматлар (масалан, интернет, кийим-кечак, телевизор ва бошқалар)
эса мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланганлик даражасидан келиб
чиққан ҳолда минимал тарзда белгиланиши ёки умуман белгиланмаслиги
мумкин. Умуман олганда ижтимоий эҳтиёжларни
белгилашда асосий
(бирламчи) ва иккиламчи товар ва хизматлар таркибини ажратиб олиш
зарурати туғилади.
Ижтимоий таъминот муассасалари ижтимоий эҳтиёжларни қондириш ва
ижтимоий муаммоларни ҳал этиш жараёнида қатнашишлари зарур бўлади.
С.Р. Миллс фикрига кўра, бир кишининг ишсиз бўлиши унинг иш жойига
бўлган эҳтиёжини билдиради.
6
Жамиятда ишсизлар
сонини ортиб бориши
бевосита мамлакатда ижтимоий муаммоларни вужудга келишига сабаб
бўлади. Ижтимоий муаммолар индивидуал ижтимоий эҳтиёжлардан
фарқланади. Жамиятда камбағаллик муаммосининг вужудга келиши
ижтимоий эҳтиёжлар билан боғлиқ бўлишидан қатъий
назар ижтимоий
муаммо ҳисобланади. Ижтимоий муаммо мамлакат миқёсида вужудга келади
ва макро даражадага хусусиятга эга бўлади. Ижтимоий муаммолар халқ
хаёти учун хавф туғдириши мумкин бўлган вазиятларни ўзида акс эттиради.
5
“Social Policy”. P. 21-22.
6
“Social Policy”. P. 22.
Масалан, ОИВ/ОИТЦ каби касалликлар тарқалиши ёки кишидан-кишига
юқиши инсон ҳаёти учун хавли ҳисобланганлиги сабабли ижтимоий
муаммолар қаторига киради. Бу эса ижтимоий
таъминот муассасалари
томонидан ушбу касалликни олдини олиш ва касалланган кишиларни
тегишли дори-дармонлар билан таъминлашни тақазо этади.
Do'stlaringiz bilan baham: