Ўзбекистон Республикаси
Олий ва ўрта махсус таьлими вазирлиги
Фарғона политехника институти
’’ЭМЭ’’ кафедраси
«АВТОМАТИК БОШҚАРИШНИ НАЗАРИЯСИ»
Ф А Н И Д А Н
Бажарди: 29-06 гурух талабаси
Исроилов Қ.
Кабул килди: Умурзақова Г.
Фаргона -2009 йил
АВТОМАТИК БОШҚАРИШНИНГ ЭЛЕМЕНТЛАРИ ВА СИСТЕМАЛАРИ
Режа:
1. АБСнинг ишлаш принципи ва асосий қисмлари.
2. АБСлар классификацияси.
3. Дискрет, узликсиз, экстримал ва ўз-ўзини созловчи
АБСлар.
Ҳозирги замонинг автоматик созлаш назариёти фани автоматик бошқаришнинг асосини ташкил этади. Автоматик бошқариш системалари (АБС) бошқарилаётган обoектдан (БО) ва бошқариш элементларидан (БЭ) ташкил топгандир. БЭлар обoектга бир ёки бир неча бошқарилаётган катталиклар ўзгарганда ўз таoсирини кўрсатади. Бошқаришнинг асосий мақсади шундан иборатки, «чиқишдаги» бошқарилаётган катталиклар талаб қилинган катталиклардан кам фарқ билан олишдир. Муаммони ҳал этилиши кўпинча турли хил ҳалакитлар таoсирида бир мунча қийиндир.
АБСларни лойиҳалаш икки хил йўл билан амалга оширилиши мумкин: анализ қилиш методи билан яoни, системани олдиндан берилган структураси бўйича (ҳисоблаш йўли билан ёки моделлаштириш билан) унинг параметлари аниқланади; ва синтез методи билан – яҳни системани бўлган талаблар асосида унинг энг яхши структура ва параметрлари танлаб олинади.
АБС-нинг ишлаш принципи ва асосий қисмлари.
Ўзгартирилаётган ёки бошқарилаётган катталикни талаб қилинаётган қонуният асосида бошқаришни таoминлаш АБСнинг уч хил турлича бўлган тузилиши асосида: очиқ цикл бўйича, ёпиқ цикл бўйича, комбинациялашган цикл бўйича амалга оширилади.
1. Очиқ цикл бўйича бошқаришнинг принципи белгиланган қонуният асосида созлаш бошқариш таoсирларини бевосита ўзгартириш йўли билан амалга оширишдан иборат.
2. Ёпиқ цикл бўйича бошқарилганда тезкари боьланишдан фойдаланилган ҳолда бошқарувчи таoсир билан ўзгараётган катталикнинг ҳақиқий қийматларини солиштирилиб белгиланган қонуният асосида бажарилади.
3. Комбинацияланган циклда эса очиқ ва ёпиқ цикл бошқариш қонуниятлари ўзаро мослашилган ҳолатда амалга оширилади.
Худди шу уч хил принципдаги бошқариш фаолиятини аниқ мисолларда кўриб чиқайлик (расм 1). Ҳар учала система ҳам берилган сигналнинг маoлум бир масофада узатишга мўлжаллангандир. (а,б,в). (1.а)) расмда кўрсатилган очиқ цикл системасида 1 потенциометр силжиганда, (қандайдир Lкир катталикка) электрон кучайтиргич 2-нинг киришида Uу кучланиш пайдо бўлади. Кучайтирилган кучланиш Uу уч генераторининг қўзьатиш чульамида қўзьатиш токи ib ни ҳосил қилади. Генератор 4, 5 электродвигатель орқали харакатга келтирилиб, токнинг қийматини i2гача оширади. Генератор кучланиши U, 6 соленоиднинг чульамига келиб уни якорини тепага кўтаради. Бундай якорни кўтарилиши токи электромагнит кучи пружина кучига тенг бўлгунга қадар давом этади. Шунда потенциометр 7-нинг чўткаси ҳам lчиқ катталикка силжиб, 8 линейка ёрдамида ўлчаниши ёки чиқишдаги кучланиши Uчиқ орқали аниқланиши мумкин. Uчиқни қиймати тарировка қилувчи график орқали чиқишдаги потенциометрдан олинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |