2030 йилга келиб Ер шари аҳолиси сув танқислигига дуч келади ХХI аср башарият олдига бир-биридан мураккаб муаммоларни кўндаланг қўймоқда, шулардан бири сув масаласидир...
www.arxiv.uz
Ziyo Kelajak
www.arxiv.uz
2030 йилда сайёрамизнинг 47% аҳолиси сув танқислиги муаммосига дуч келишади. Биргина Африканинг ўзида 2020 йилга келиб иқлимдаги ўзгаришлар туфайли 250 миллионга яқин инсон шу муаммо гирдобида қолиши тахмин қилинмоқда. Ҳозирда сув танқислиги Африканинг катта қисми, Яқин Шарқ, Жанубий ва Жануби Шарқий Осиёни ўз гирдобига тортмоқда. Ҳатто ҳудудида йирик дарёлар бўлишига қарамай Хитой ва Ҳиндистон аҳолиси ҳам сув етишмаслигини ҳис этмоқда. Айниқса, Хитойнинг шарқий қисмида сувсизлик муаммоси авж олган. Бу ердаги 600 та йирик шаҳарларнинг 550 тасида чучук сув захираси кундан кунга озайиб боряпти…

Сўнгги 40 йил ичида дунёдаги ҳар бир киши бошига тўғри келадиган чучук сув миқдори 60 фоизга камайган. Яқин 25 йил ичида яна 2 баробарга камайиши тахмин қилинмоқда. Глобал сув танқислиги натижасида тартибсизликлар, оммавий миграция ва иқтисодий инқироз юзага келиши мумкин
www.arxiv.uz
‘‘Чучук сув заҳираси глобал иқтисодиётнинг оғриқли муаммосига айлангач Лондонга вабо қайтиши, африкаликларнинг оммавий миграцияси натижасида эса Европада тартибсизликлар рўй бериши, Хитой иқтисодиёти 2015 йилга келиб инқирозга юз тутиши мумкин…’’ Чучук сувдан ишлаб чиқаришда энг кўп фойдаланадиган дунёдаги энг йирик компанияларнинг мутахассис экспертлари худди ана шундай нохушликларни башорат қилишмоқда.
www.arxiv.uz
www.arxiv.uz
Шунингдек фаолияти ишончли сув етказиб берилишига чамбарчас боғлиқ бўлган Shell, Coca-Cola, Procter & Gamble, Cargill ва бошқа компаниялар мутахассислари ҳам яқин 20 йил чиндан мураккаб давр бўлишини таъкидлаганлар. Бунинг сабаби, ривожланаётган давлатларнинг бойиши натижасида сувга бўлган талаб ортаётганлигида.
www.arxiv.uz
Хитойда миллионлаб одамлар учун ичимлик суви юк ташувчи машиналарда етказиб берилмоқда, чунки бу мамлакатдаги ариқ ва қудуқларда сув аллақачон қуриб қолган...