1-МАВЗУ: ФОЙДАЛИ ҚАЗИЛМА КОНЛАРИНИ ОЧИҚ УСУЛДА ҚАЗИБ ОЛИШ УСУЛЛАРИ ВА ТЕХНОЛОГИЯСИ. ОЧИҚ УСУЛДА ҚАЗИБ ОЛИШНИНГ ҚУЛАЙЛИКЛАРИ ВА КАМЧИЛИКЛАРИ.
Дарснинг мақсади – фойдали қазилма конларини очиқ усулда қазиб олиш усуллари ва технологияси тўғрисида тушунчага эга бўлиш.
Режа:
1. Фойдали қазилмаларни очиқ усулда қазиб олиш тўғрисида тушунча.
2. Очиқ усулда қазиб олиш технологияси.
3. Очиқ кон ишларининг ажралиб турувчи белгилари, афзалликлари ва камчиликлари.
Фойдали қазилмаларни очиқ усулда қазиб олиш тўғрисида тушунча.
Кончилик саноати - замонавий индустриянинг асосий хом ашѐ ва ѐқилғи базаси ҳисобланади. У энергетика ва халқ хўжалигининг бошқа тармоқларининг асосий ёқилғи манбаидир. Шунингдек, кончилик саноати қора ва рангли металлургия, химия саноати, ўғитлар ишлаб чиқариш саноати учун хом-ашё базаси ҳисобланади. Халқ хўжалигида фойдаланилаётган табиий ресурсларни 70% ини минерал хом-ашёлар ташкил қилади. Жаҳон миқёсида қазиб олинадиган фойдали қазилмаларнинг умумий миқдори йилига 9-10 млн. т ни, кон массасининг йиллик унумдорлиги эса 35-37 млрд. т ни ташкил этади. Очиқ усулда қазиб олиш ишларининг ривожланиши, ер ости усулида қазиб олишга нисбатан унумдор, иқтисодий жиҳатдан самарадор ва хавфсизлигидадир. Очиқ усулда қазиб олишда иш унумдорлиги ер ости усулига қараганда 5-8 марта юқори, таннархи эса 2-4 марта кам.
Ушбу фарқ сўнгги 30-40 йил ичида ошиб боришда давом этмоқда. Фойдали қазилма бойликларига хўжалик, қурилиш, саноат ва илмий мақсадлар учун қазиб олинадиган ва хом ашё ҳолида ёки қайта ишлангандан сўнг ишлатиладиган барча турдаги тоғ жинслари киради. Фойдали қазилмалар қурилиш ва саноатнинг асоси ҳисобланиб, мамлакат иқтисодиётида катта ўрин эгаллайди. Уни хом-ашё сифатида қазиб олиш ва қайта ишлаш миқёси эса давлатнинг ишлаб чиқариш савиясини, бойлиги ва иқтисодий ривожланишини белгилайди.
Фойдали қазилмаларни очиқ усул билан қазиб олишда қопловчи ва ўз ичига олувчи тоғ жинслари ҳам қазиб олинади. Фойдали қазилмалар ва қопловчи ҳамда ўз ичига олувчи тоғ жинслари биргаликда кон массаси тушунчаси билан бирлаштирилади.
Тоғ жинсларини фойдали қазилмаларга ва қопловчи жинсларга ажратиш бу нисбий тушунчадир. Қазиб олувчи ва қайта ишловчи техникаларнинг ривожланиши билан кўпгина қопловчи тоғ жинсларидан фойдали қазилмалар каби фойдалана бошланди ва буларнинг сони йилдан-йилга ошиб бормоқда.
Ҳар хил тоғ жинсларини қазиб олишда ва турли-туман қазилмалар, чуқурликларни ковлаш мақсадида ер устида туриб олиб бориладиган ишлар йиғиндисига очиқ кон ишлари деб айтилади.
Катта миқёсдаги очиқ кон ишлари фойдали қазилма бойликларини қазиб олиш билан узвий алоқададир. Бунда ер остида ётган фойдали қазилма бойликларини қазиб олиш билан алоқадор барча ишлар ва жараёнлар, очиқ кон иншоатлари орқали амалга оширилади. Ер ости усулида қазиб олишда эса фойдали қазилма бойликларини махсус жиҳозланган ер ости иншоатлари ёрдамида қазиб олинади.
Конларни очиқ усул билан қазиб олишда кончилик ишлари икки қисмга бўлинади:
очиш ишлари (қопловчи жинсларни қазиш, ташиш ва жойлаштириш ишлари); қазиб олиш ишлари (фойдали қазилма бойликларини қазиш, ташиш, бир жойга тўплаш ѐки тушириш ишлари).
Очиш ишлари фойдали қазилмани қоплаб турган бўш тоғ жинсларини олиб ташлашдан иборат. Ушбу жарён фойдали қазилмага етиб боришни таъминлаши ва уни хавфсиз ҳолда қазиб олишга шароит яратиши лозим. Очиш ва қазиш ишлари натижасида карьер ҳосил бўлади.
Карьер – фойдали қазилма конларини очиқ усулда қазиб олувчи кон корхонаси..
Ишлаб чиқариш асослари ва мақсадлари учун очувчи ва тайѐрловчи лаҳимларни бирлаштирадиган алоҳида кон тайѐрлов ишлари ўтказилади (асосий хандак ва ярим хандак, қирқма хандак ва ярим қирқма хандак ва бошқа лаҳимлар).
Кон тайѐрлов ишларини ўтказишдан мақсад шундан иборатки, бу қазиш жойларига (забойларга) ва кон ишларининг бошланиш фронтига транспортни келишини таъминлаш учун йўл очиб беради.
Очиқ усулда қазиш қўйидагиларни ҳам ўз ичига олади:
кон ва унинг алоҳида участкаларини тайѐрлаш ишлари (асосан устки қисмини тайѐрлаш); қазиб олинаѐтган тоғ жинслари массиви мустаҳкамлигини таъминлашдаги кон-захира мухофазаси ва иншоатларини ҳисобга олиш ишлари (сув мувозанатини таъминлаш, кон жинсларининг ўз-ўзидан ѐниб кетишини ва юзанинг деформациясини олдини олишдаги қайта тиклаш ишлари ва ҳ.к. ишлар).
Do'stlaringiz bilan baham: |