1-мавзу: фойдали қазилма конларини очиқ усулда қазиб олиш усуллари ва технологияси. Очиқ усулда қазиб олишнинг қулайликлари ва камчиликлари


Карьер элементлари ва асосий контехник тушунчалар



Download 2,71 Mb.
bet8/22
Sana06.07.2022
Hajmi2,71 Mb.
#743283
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   22
Карьер элементлари ва асосий контехник тушунчалар.
Карьернинг иш олиб бориладиган ва иш олиб борилмайдиган бортлари мавжуд.(4.2 расм)

4.3-Расм. Карьернинг иш олиб бориладиган ва иш олиб борилмайдиган бортлари

Юқори поғонанинг юқори бровкасини куйи поғонанинг куйи бровкаси билан боғловчи чизиқлар орасидаги бурчак ур иш олиб бориладиган


бортнинг қиялик бурчаги, уи эса иш олиб борилмайдиган бортнинг қиялик бурчаги дейилади.

Иш олиб борилмайдиган бортни ташкил қилувчи поғоналар кичик кенгликдаги майдончаларга: транспорт в
Т ва химоялоечи вп майдончаларга бўлинади. Иш олиб борилмайдиган борт киялик бурчаги 35-45° ни ташкил этади.

Иш олиб бориладиган бортнинг поғоналарини ажратувчи ишчи майдонларда тоғ жинслари ёки фойдали қазилмаларни қазиб олиш ишлари амалга оширилади. Ишчи майдон кенглиги Врп=40-80 м, ишчи борт қиялик бурчаги эса у р =7-15° ни ташкил этади.
Карьернинг ишчи борти пастки горизонтда жойлашган траншеяни ўтиш хисобига шаклланади.
Поғоналарда заходкаларнинг қазиб борилиши билан биргаликда карьернинг ишчи борти хам силжиб боради ва карьернинг чегара контурига яқинлашади, сўнгра ишсиз холатга келади. Ишчи майдон эса химоя ёки транспорт майдонига айланади.
Иш олиб борилмайдиган бортни ташкил килувчи погоналар иш олиб борилмайдиган погоналар дейилади.
Транспорт майдончалари вт карьердаги ишчи майдонларни юза билан боғловчи транспорт йўллари жойлашиши учун хизмат килади. Транспорт майдончаларининг кенглиги 10-25 м ни ташкил этади.
Хцмояловчи майдончалар вп борт турғунлигини ошириш ва шамол таъсирида поғоналарнинг емирилиши натижасида ўпирилиб тушадиган тоғ жинслари бўлакларини ушлаб қолиш учун хизмат килади. Бу майдончалар кенглиги 3-5 м ни ташкил этади.
Одатда карьер шакли (планда) овалсимон бўлади. Карьер узунлиги 0,5 км дан 5 км гача бўлади, баъзан эса ундан хам юқори, кенглиги эса 2-4 км ни ташкил этади. Хозирги вақтда карьерларнинг чуқурлиги бир неча ўнлаб метрдан 300-450 м гача етади. Лойихаларда ва истиқболли карьерларда техник-иқтисодий хисобларда карьерларнинг охирги чуқурлиги 500-900 м гача етади.
Карьерда бўш тоғ жинслари ва фойдали қазилманинг умумий хажми (кон массаси хажми) унинг ўлчамларига боғлиқ ва бир неча ўн минг дан юз миллион метр кубгача етади. Ётик қатламларни қазиб олишда, фойдали қазилмани қазиб олгандан сунг карьерда хосил бўлган майдон қазиб олинган майдон дейилади. Агар техник жихатдан мумкин бўлса, бу майдонга қопловчи жинсларни жойлаштириш ёки фойдали қазилма ва қопловчи жинсларни ташиш учун кулланиладиган транспорт коммуникацияларини жойлаштириш учун фойдаланиш мумкин.
Очик кон ишлари ер юзасини ва ер майдонидан фойдаланишни бузилиши билан боғлиқ. Шунинг учун очиқ кон ишларини атроф мухитга таъсирини йўқотиш ёки камайтириш мақсадида, қазиб олиш жараёнида ва кондан фойдалангандан сўнг ағдармаларни, қазиб олинган майдонни ва бошқа ер юзасидаги бузилган участкаларни, рекультивация қилиш ишлари амалга оширилади.
Очиқ кон ишлари натижасида қазиб олинган ва кераксиз бўлган тоғ жинслари ва нокондицион фойдали қазилма бойликлари тўпланадиган жойга агдарма деб айтилади. Агар, ағдарма олдин қазиб ўтилган карьер майдонида


жойлашган бўлса ички ағдарма, карьер чегарасидан ташқарига жойлашган бўлса ташқи ағдарма деб айтилади.


Конни ёки унинг бир қисмини битта карьер билан қазиб олинса, у карьер майдони деб айтилади. Карьер майдонининг пландаги ва чуқурликдаги ўлчамларини тавсифловчи геометрик шакл унинг хажми хисобланади. Унинг таркибига карьер ташқарисига чиқариб ташланган қопловчи жинслар, саноат майдончаси ва бошка ишлаб чиқариш қурилмалари жойлашган чегара, яъни карьернинг ер шахобчаси киради.
Бир вактда карьер ичида казиш ишлари олиб борилаётган поғоналар йиғиндисига карьернинг ишлаш зонаси дейилади. Ишлаш зонаси холатини карьернинг иш олиб борилаётган устки ва остки поғоналари пастки горизонтал майдончалари (аник вақт мобайнида) белгилари билан аниқланади. Карьер кон ишлари фронти узунлиги хамма иш олиб борилаётган поғоналар кон ишлари фронти узунлиги йиғиндисидан иборат. Янги поғонани ишга тушириш учун унга транспортни келишини таъминлаш ва иш майдончасига мос келадиган иш фронти яратиш лозим.
Янги поғонадан ер юзасига ёки тепада жойлашган поғона кон массасини ташишни амалга оширувчи транспорт коммуникациясини жойлаштириш учун янги поғона очиш керак, яъни ер юзасидан ёки тепада жойлашган поғонадан пастки поғонага махсус (очувчи) кон лахимларини ўтказиш керак. Кўп холларда бу лахимлар хар хил баландлик белгиларида жойлашган пунктларини бирлаштиради (агар битта поғона очилса, унда баландлик белгилари фарки поғона баландлигига тенг), шунинг учун максадли нишабликка (i) эга. Очувчи лахимлар қирқимда трапеция ёки учбурчак кесимли кўринишга эга бўлади ва мувофик холда капитал траншея ва ярим траншея деб аталади.
Очилган поғонада бошловчи иш фронтини яратиш учун (поғонани қиркиш) очувчи лахимдан трапеция (учбурчак) кўндаланг кесим улчамлари билан узунлиги бўйича анча фарқ қиладиган горизонтал кон лахимларини— қирқим траншея (ярим траншея) ёки узунлиги ва кенглиги бир ўлчов тизимига эга кесма чуқурликни ўтказиш керак.
Назорат саволлари:

  1. Карьер деганда нимани тушунасиз?

  2. Поғона элементларини санаб ўтинг ва таъриф беринг.

  3. Карьер элементлари нималардан иборат?

4- Мавзу:Карьернинг бош параметрлари.



Download 2,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish