Назорат саволлари: 1. Фойдали қазилмаларни очиқ усулда қазиб олиш деганда нимани тушунасиз? 2. Очиқ усулда қазиб олиш технологияси қайси аспектларни ўз ичига олади? 3. Очиқ кон ишларининг ажралиб турувчи белгилари, афзалликлари ва камчиликлари нималардан иборат?
2-МАВЗУ: ТОҒ ЖИНСЛАРИНИНГ ТЕХНОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ ВА УЛАРНИНГ ХАРАКТЕРИСТИКАЛАРИ.
Дарснинг мақсади – тоғ жинсларининг турлари, уларнинг ҳосил булиши, технологик хусусиятлари туғрисида тушунчага эга бўлиш. Тоғ жинслари характеристикалари билан танишиш.
Режа: 1. Тоғ жинслари ҳакида тушунча. 2. Қояли ва ярим қояли, мустаҳкам, юмшоқ ва бузилган тоғ жинслари. 3. Бузилган тоғ жинслари боғлиқлик даражаси бўйича категориялари.
Тоғ жинслари ҳақида тушунча. Тоғ жинслари келиб чиқишига кўра чўкинди, магматик ва метаморфик тоғ жинсларига бўлинади. Чўкинди тоғ жинслари, бу - турли тоғ жинсларининг бузилиши, чўкиши ва цементлашиши натижасида ҳосил бўлган тоғ жинсларидир. Магматик тоғ жинслари – совуб қолган магманинг кристалланиши натижасида ҳосил бўлган тоғ жинсларидир. Метаморфик тоғ жинслари, бу – магматик ҳамда чўкинди жинсларига узоқ вақт давомида юқори температура ва босим таъсири остида ҳосил бўлган тоғ жинсларидир. Очиқ кон ишлари объекти қуйидагилардан иборат: туб жойли тоғ жинслари (коренные), ўзи ҳосил бўлган жойда ер қатлами қалинлигида жойлашган тоғ жинслари (метаморфик, магматик, чўкинди) ва уларни қоплаб турган нанослар (қор эриши, ѐмғир сувлари ѐрдамида кўчиб келиб қолган ўтириндилар). Тоғ жинсларини қазиб олиш ва қайта ишлаш жараѐнларида аниқ бир технологик хусусиятлар билан характерланади. Бу хусусиятларнинг энг асосийси – уларни қазиб олиш ишлари ҳажми ва халқ хўжалигида қўллашнинг фойдалилиги ҳисобланади. Тоғ жинсларининг технологик хусусиятлари: уларни қазиб олиш ва қайта ишлаш учун жихозларни танлашни, комплекс механизациялаш схемасини, кон ишларини олиб бориш учун сарф қилинадиган харажатлар миқдори ва конни қазиб олиш самарадорлгини аниқлайди.
Қазиб олиш жараѐнида тоғ жинслари турли кўринишдаги қаршиликларга, асосан зарб, силжиш, зичланиш, кўчиш ва шу каби қаршиликларга учрайди. Бу қаршиликларга учраш оқибатида тоғ жинсининг ҳолати ўзгаради. Масалан: мустаҳкам зич ҳолатда жойлашган тоғ жинслари бу кучлар оқибатида бузилган ҳолатга ўтиши мумкин. Тоғ жинслари таркиби катта диапазонда ўзгаради. Табиатда турли конларда минералогик таркибига кўра бир хил хусусият ва характеристикаларга эга бўлган иккита бир хил тоғ жинсини топиш жуда қийин. Шунинг учун тоғ жинсларини аниқ бир хусусият ва характер доирасида гурух, категория ва синфларга бирлаштириш қабул қилинган.
Do'stlaringiz bilan baham: |