Қояли ва ярим қояли, мустаҳкам, юмшоқ ва емирилган тоғ жинслари.
Очиқ усулда қазиб олишда барча тоғ жинсларини умумий ҳолда қуйидаги гуруҳларга бўлинади: 1. Қояли ва ярим қояли тоғ жинслари (уларнинг табиий ҳолатида); 2. Емирилган тоғ жинслари (биринчи гуруҳдаги тоғ жинсларининг табиий ѐки бирор бир куч таъсири натижасида ўзгарган ҳолатда); 3. Мустаҳкам, юмшоқ (боғланувчан) ва сочилувчан тоғ жинслари. 1. Қояли тоғ жинсларига метаморфик тоғ жинслари, шунингдек баъзи чўкинди тоғ жинслари киради. Уларга кварцит, гранит, базальт, габбро, мустаҳкам известняк ва бошқалар тааллуқлидир. Қаттиқлик коэффициенти – f=5÷10 дан 15÷20 гача. Қояли тоғ жинслари портлатиш йули билан юмшатиб қазиб олинади. Ярим қояли тоғ жинсларига метаморфик тоғ жинслари, асосан туб чўкинди тоғ жинслари киради. Уларга гил ва қум гилли сланецлар, мергел (оҳакгил), гипс, тош тузи, тошкўмир ва бошқалар мисол бўла олади. Қаттиқлик коэффициенти f=1,5÷5. Ярим қояли тоғ жинсларини қазиб олишда дастлабки юмшатиш талаб этилади. Тоғ жинслари геологияси ва физикасидан маълумки, массив 3 тартибли ѐриқликка эга. Биринчи икки тартибдаги ѐриқлар массивни йирик элементларга бўлади. Учинчи тартибдаги ѐриқлар бўйича массивда қояли ва ярим қояли тоғ жинслари беш категорияга бўлинади.
Массивнинг ѐриқлар буйича классификацияланиши қуйидаги жадвалда келтирилган:
2. Мустаҳкам тоғ жинслари қаттик гил, бўр, тошкўмирларни ўз ичига олади. Қаттиклик коэффициенти f=0,8÷1,5. Улар массивда 10-20 м баландликда қияликни 60-70º бурчаккача сақлаб туради. Мустаҳкам тоғ жинслари қазиб олиш учун етарли даражада куч бўлганда (0,3-0,4 МПа дан кам бўлмаганда) дастлабки юмшатмасдан кон машиналари ѐрдамида қазиб олиш мумкин. Акс ҳолда эса, қазиб олишдан олдин юмшатиш зарур бўлади. Юмшоқ тоғ жинслари қумли гил, юмшоқ кўмир ва бошқалардан иборатдир. Қаттиклик коэффициенти f=0,6÷0,8. Бу турдаги тоғ жинсларини олдиндан юмшатмасдан барча кўринишдага қазиб олиш машиналари ѐрдамида қазиб олиш осон. Улар 7-15 м баландликда қиялик бурчаги 50-60º гача сақлаб тура олади. Сочилувчан тоғ жинсларига бир жинсли қумлар таалуқлидир. Уларнинг сочилмаларда ва массивдаги қиялик бурчаги ички ишқаланиш бурчагидан ( =19-37º) ошмаслиги керак. Қумларда қазиб олиш ишлари бир мунча кам, яъни бир жинсли силлиқланган бўлаклар орасидаги боғлиқлик кучи амалда мавжуд эмас. Фақатгина зич жойлашган турли жинсли қумларда бўлаклари орасидаги 0,3-0,5 кгк/см² дан ошмаган боғланиш мавжуд. Қумларнинг силжишига қаршилиги динамик таъсирда кескин камяди. 3. Портлаш, механик бузиш, майдалаш ѐки табиат кучлари (қулаш, нураш ва бошқалар) таъсири натижасида қояли ва ярим қояли тоғ жинслари бузилган холатга ўтади ва оддий техник воситалар билан ташиш ва юклаш учун қулай бўлади. Бузилган тоғ жинслари бўлагидаги боғлиқлик даражаси, бўлаклиги ва мустаҳкамлиги бўйича тоғ жинсларининг майдалашгача бўлган мустаҳкамлигидан фарқ қилади. Тоғ жинслари боғлиқлиги қўшилган бўлакларни орасидаги алоқалар тавсифини ойдинлаштиради. Боғлиқлик даражаси биринчи навбатда бузилган жинсларни юмшанувчанлигига ҳамда ишқаланиш Ке (табиий боғлилик тавсифи), илашиш К3 (механик бузиш тавсифидаги боғлиқлик) коэффициентлари ва жинсларнинг ички ишқаланиш бурчаги p катталиклари билан кўрсатиладиган бўлакликка боғлиқ.
Do'stlaringiz bilan baham: |