1-мавзу: фойдали қазилма конларини очиқ усулда қазиб олиш усуллари ва технологияси. Очиқ усулда қазиб олишнинг қулайликлари ва камчиликлари


Расм:Мурунтау карерида ташқи ағдарманинг умумий кўриниши



Download 2,71 Mb.
bet22/22
Sana06.07.2022
Hajmi2,71 Mb.
#743283
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   22
Расм:Мурунтау карерида ташқи ағдарманинг умумий кўриниши.
Ағдарманинг асосий параметрларига: -ағдарма баландлиги - Но; -ағдарма яруси баландлиги - h; -ағдарма эни - Во; -ағдарма узунлиги - Lo; -ағдарма ўтиш кенглиги - Ао; -ағдарма эгаллаб турган ер участкаси юзаси - Бо.

Ағдарма баландлиги бўйича 2-5 ярусдан иборат бўлади ва хар бир ярус баландлиги ағдарма поғонаси баландлигига тенг бўлади. Агар тоғ жинси

турғунлиги кам бўлса, ағдарма поғонаси баландлиги 8-10 м бўлади. Турғун қаттиқ тоғ жинсларида ағдарма поғонаси баландлиги 30-40 м бўлади. Бир жинсли бўлмаган тоғ жинслари жойлаштирилган ағдармаларда эса, яруслар баландлиги хар хил бўлиши мумкин.
Масалан: қуйи ярусга ағдарма ва ағдарма пастки қисми (таги) турғунлигини оширувчи тоғ жинслари ташланади.


13.2 расм. Ағдарма конструкцияси ва унинг асосий параметрлари.

Юқори ярусга эса, ағдарма юзасини рекультивация қилиш имкониятини енгиллаштриш мақсадида унумдор тоғ жинслари жойлаштирилади. Ўрта ярус ва ағдарманинг пландаги марказий қисмига


зарарли тог жинслари жойлаштирилади, уларнинг остига ва атрофига гилли жинслар жойлаштирилади. Бу тоғ жинслари зарарли элементларнинг ювилиб кетмаслиги ва атроф мухитни геохимик зарарлантирмаслик учун изоляцияловчи экран хосил қилади.
Ағдарманинг умумий баландлиги оптимал бўлиши керак, чунки тоғ жинсларнинг ағдармаларга жойлаштиришга кетадиган харажат кам бўлади. Ағдарма баландлиги канча катта бўлса, жинсларни ташиш ва ағдарма юзасини рекультивация қилишга кетадиган харажат шунча катта бўлади. Лекин ағдарма эгаллаб турган жой канча кичик бўлса, ағдарма остидаги ерни эгаллаб банд қилиш шунча кичик бўлади. Темир йул транспорти қулланилганда текис жойда ағдарманинг оптимал баландлиги 100-300 м га етади. Тоғли жойларда эса, ағдарма баландлиги 200-500 м га етади.
Ағдарма ўтиш кенглиги ағдарма хосил қилиш усули ва транспорт турига боғлиқ бўлади ва йўлларни силжитиш қадамига тенг бўлади. Йўлларни силжитиш қадами - ағдарма ускуналари параметрлари билан аниқланади ва темир йўл транспорти қўлланилганда: плугли ағдармаларда 1,5-3 м, экскаваторли ағдармаларда: механик курак билан 21-34 м, драглайнлар билан 120 м гача, бульдозерли ағдармаларда 50-60 м дан 110­120 м гача, автомобиль транспортида: бульдозерли ағдармаларда 35-50 м, драглайнлар қулланганда 200 м гача бўлади.
Агдармали ўтиш хажми ёки ағдармали тупикнинг қабул қилиш қобилияти, бу

  • йўлни бир маротаба силжитиш эвазига ағдармага жойлаштириш мумкин бўлган кон жинси миқдоридир.

Ағдармаларни жойлаштириш учун ажратилган жой қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:

  • тоғ жинсларини ташиш оралиғи кичик бўлиши учун, карьерга яқин масофада бўлиши керак;

  • доимий ақдармалар эгаллаб турган майдон рудасиз ва кумирсиз бўлиши керак.

Ташки ағдармалар жуда катта ер майдонини эгаллайди. Катта карьерларда бу майдон 2-3 минг гектаргача етади. Агар бу майдонлар қишлок ва ўрмон хўжалиги учун ярокли бўлса, у холда бўш тоғ жинсларини ағдармаларга жойлаштириш кон корхонасига катта зарар келтиради. Шунинг учун хам ағдармалар учун яроқсиз майдонлар танланиши керак.
Назорат саволлари:

    1. Ағдармаларнинг асосий параметрларини изохлаб беринг.

    2. Ағдармани шакллантириш жараёнини изохлаб беринг.

    3. Ички ва ташқи ағдармаларни изохлаб беринг


Download 2,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish