1-мавзу: фойдали қазилма конларини очиқ усулда қазиб олиш усуллари ва технологияси. Очиқ усулда қазиб олишнинг қулайликлари ва камчиликлари



Download 2,71 Mb.
bet10/22
Sana06.07.2022
Hajmi2,71 Mb.
#743283
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   22
Назорат саволлари:

  1. Карьер деганда нимани тушунасиз?

2.Карьер бош параметрлари санаб утинг ва изохлаб беринг.
3.Охирги чуқурлик нима?


5-МАВЗУ: ОЧИҚ КОН ИШЛАРИНИНГАСОСИЙ БОСҚИЧЛАРИ.
Дарснинг мақсади - очиқ кон ишларининг асосий босқичлари хақида умумий маълумотга эга булиш..
Режа:

      1. Конннинг кон-капитал ишлари олиб бориладиган қисмини тайёрлаш ва конда қуритиш ишлари.

      2. Кон капитал ишлари.

      3. Қазиш ишлари ва қопловчи тоғ жинси коэффициенти.

Коннинг кон-капитал ишлари олиб бориладиган қисмини тайёрлаш ва
конда қуритиш ишлари.
Умумий холда бутун очик кон ишлари комплекси бир-бирига боғлик бўлган қуйидаги ишлаб чиқаришнинг асосий босқичларини ўз ичига олади:

        1. Карьернинг кон капитал ишлари олиб борилиши мўлжалланган қисмини тайёрлаш.

        2. Конни қуритиш ва ер юзасидан келиши мумкин бўлган сувлардан тўсиш.

        3. Кон - капитал ишлари.

        4. Конни қазиб олиш ишлари.

        5. Конда қазиб олиш ишлари якунлангандан кейин рекультивация ишлари.

Коннинг кон-капитал ишлари олиб бориладиган қисмини тайёрлаганда - кон капитал ишлари олиб бориш учун шароит яратиш, яъни ўрмонларни кесиш, тўнкаларни ковлаб олиш, дарё ва ирмоқларни карьер майдонидан узоклаштириш, боткокликларни қуритиш, бино ва иншоотларни бузиш, автомобиль трассалари ва темир йулларни бошка ерга олиш, шунингдек электр узатиш линиялари ва телефон алоқаларини хавфсизлантириш ишлари амалга оширилади.
Очиқ кон ишлари олиб борилаётган худудда бехатар ишлар шароитини яратиш мақсадида конда куритиш ишлари амалга оширилади. Қуритишнинг куйидаги турлари мавжуд:

  • карьер майдонининг юза қисмини қуритиш;

  • конни ер устки сувларидан химоялаш;

  • конни дастлабки қуритиш;

  • конни жорий қуритиш.

Коннинг юза қисмини, яъни наносларни қуритиш ва коннинг устки қисмидан сувни чикариб ташлаш одатда қуритувчи дренаж канав (арик) лар ёрдамида амалга оширилади.
Карьерни (конни) ер устки сувларидан хцмоялаш мақсадида (ёмгир сувлари, кор эришидан хосил булган сувлар ва кушни сув омборларидан келадиган сувлар) кончилик ишлари олиб бориладиган худуд контури ташкарисида сув қочириш канав (арикча) лари ўтилади.
Конни дастлабки қуритиш - қазиб олиш ишлари бошлашдан олдин ўтказилади. Бунинг учун конда ер ости дренажловчи лахимлар ўтилади ёки конда сув сатхини пасайтирувчи скважиналар ўтилади.
Жорий ёки эксплуатацион қуритиш - конни қазиб олиш билан бир вактда амалга оширилади ва қазиб олинадиган участкадан сувни чиқариб ташлашдан иборатдир.
Карьерга келадиган сувни йўқотиш комбинациялашган усулда, яъни очиқ ва ер ости усулида сувни чиқариб ташлаш ёрдамида амалга оширилади. Бунда биринчи холатда сув сув йигувчига тўпланади ва насос ёрдамида юзага чиқарилади, иккинчи холатда эса, махсус скважиналар орқали ер ости дренаж лахимларига тўпланади ва дренаж шахта стволи бўйлаб юзага кўтарилади.
Кон-капитал ишлари
Кон-капитал ишларидан асосий мақсад - конни очишдир ва капитал хамда қирқувчи траншеялар ўтишдан иборатдир.
Конни очиш - карьер қурилиши даврида транспорт воситаларининг фойдали қазилмага етиб боришини таъминлашдир.
Капитал траншея - ишчи горизонтни очиш учун хизмат қилувчи очиқ кон қия лахими бўлиб, транспорт воситаларини ер юзасидан конгача етиб боришини таъминлайди.
Қирқим траншея - горизонтал очик кон лахими бўлиб, фойдали қазилмани ёки қопловчи жинсни қазиб олиш учун иш фронтини яратиб беради.
Кондаги олиб бориладиган қазиб олиш ишлари - фойдали қазилманинг минимал харажатлар билан қазиб олинишини таъминлаши керак. Кўпгина холатларда фойдали қазилмаларни казиб олиш пайтида энг кўп кон-казиш ишлари хажми очиш ишларига тўгри келади ва бу очик кон ишларининг энг мухим жихати хисобланади.
Конни очиш ишлари - фойдали қазилмани қоплаган ва унга аралашган тоғ жинсларини ажратиш, шунингдек уларни силжитиш ва ағдармаларга жойлаштиришни ўз ичига олади.


Download 2,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish