ХУШУЪ НИМА?
“Хушуъ” сўзи луғатда “бўйсуниш”, “сокинлик”, “хотиржамлик”, “хокисорлик” маъноларини
англатади
18
.
Мазкур сўз кўпинча “хузуъ” билан бирга ишлатилади. Уларнинг маъноси бир-бирига яқин.
Бироқ хузуъ танада, хушуъ эса танада, овозда, кўзда бўлади. Яъни, хушуъ баданнинг хотиржам
туриши, овозни пасайтириш, нигоҳни ерга қаратиш маъноларини билдиради
19
.
Хушуънинг истилоҳий маъносига тўхталадиган бўлсак, Ибн Аббос розияллоҳу анҳу уни қўрқув
ва сукунат деб таърифлаган.
Али розияллоҳу анҳу: “Ҳақиқий хушуъ қалб хушуъсидир”, деган.
Қатода айтади: “Қалбдаги хушуъ қўрқув ҳамда намозда нигоҳни пастга қаратишдир”.
Ибн Қаййим: “Хушуъ – қалбнинг Парвардигори ҳузурида хокисорлик билан туриши”, деб
айтган
20
.
Аллома Ибн Касир таърифига кўра, намозда виқор, тавозеъ билан хотиржам туриш хушуъ
саналади. Аллоҳдан қўрқиш, Унинг кўриб турганини ҳис этиш бандани хушуъга ундайди.
Хушуъ фақат намозда эмас, кишининг ҳар бир ҳаракатида, ибодатида, хусусан, Қуръон
ўқишида, дуо қилишида, садақа беришида, рўза тутишида ҳам бўлади.
Хуллас, намоздаги хушуъ хотиржам, тинч турган тиниқ сувдек, Аллоҳни кўриб тургандек ѐки
Унинг кўриб турганини ҳис қилиб, қўрқув ва умид билан туриш, бутун вужуди билан Парвардигорига
юзланиш, дил юмшаши, ибодат вақтида хаѐлни бир ерга жамлаш, қалб ва тана аъзолари сокинлиги,
атрофга алангламасдан, Аллоҳга ихлос билан муножот қилишдир
21
.
ХУШУЪНИНГ ЎРНИ
Хушуъ қалбда бўлади. Унинг самараси аъзоларда кўринади. Хушуънинг асл маъноси қалб
юмшаши, мулойимлигидир. Агар қалб хушуъли бўлса, танаъ аъзолари ҳам хушуъ қилади. Чунки
аъзолар қалбга бўйсунади. Қалб танада подшоҳдир, қолган аъзолар унга аскар. “Нажот топган
мўминлар хушуъси қалбларида бўлади. Шунинг учун улар кўзларини тиядилар, гуноҳлардан
сақландилар”, дейди улуғ тобеин Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳ. Кимнинг қалби хушуъ билан
безанса, унга Аллоҳдан улуғ бир неъмат етибди. Чунки хушуъ ихлоснинг аломатидир
22
.
Хушуънинг намоздаги ўрни руҳнинг танадаги ўрни каби, дейилди. Демак, хушуъсиз намоз
ўлик намоз. Ундай намозда яхшилик йўқ. Бугун намозхонлар орасида баъзан ножоиз ишлар
қилинаѐтганига сабаб хушуъсизлик бўлса ажаб эмас. Ҳолбуки, Аллоҳ таоло: “Намоз мункардан, бузуқ
ишлардан тўсади” деб хабар берган. Аллоҳ таолонинг сўзи рост. Ҳақиқатан, намоз гуноҳлардан,
ѐмонликлардан қайтаради. Фақат нафсимизда, намозимизда камчилик бор. Шунинг учун ҳам бугун
17
Манба: “Ирфон” тақвимининг 2007-йилги 1-сони.
18
Қуйидаги сўзлар “хушуъ”га яқин маънода келади: хузуъ, тумаънийна, сукун, сакийнат, зулл, тазаллул, зароат,
тазарруъ, қунут, ихбот, тавозуъ, инхифоз, инкисор, ховф, хошя, важал ва ҳоказо.
19
Манба: Абу Саодат Ибн Асир, “Ан-ниҳоя фи ғарибил ҳадиси вал асар”.
20
Манба: “Мадорижус соликин”.
21
Хушуъ икки хил бўлади: хос хушуъ ва доимий хушуъ. Ибодат вақтида (жумладан, намозда, рўзада, ҳажда, дуо
қилаѐтганда) хаѐлни бир ерга жамлаш, инсон зоҳири билан ботини сокин ҳолда бўлиши хос хушуъдир. Доимий хушуъ эса
банда Парвардигорини танишидан, Унинг кўриб турганини ҳис этишидан ҳосил бўлади. Бу – чин мўминга хос сифат.
Бундай инсон фақат ибодат пайтида эмас, ҳамиша муроқабада бўлади. Яъни, Аллоҳ уни кўриб турганини чуқур ҳис этади,
қалби Парвардигорига боғланади. Шунинг учун Аллоҳнинг тоатида маҳкам туради, ҳаром ишлардан тийилади.
22
Ибн Қаййим шундай деган: “Орифлар айтишича, хушуънинг ўрни қалбдир. Унинг самараси тана аъзоларида
бўлади. Аъзолар хушуъни кўрсатади” (Манба: “Мадорижус соликин”).
15
бизга хушуъ ниҳоятда зарур. Чунки энг буюк ибодат мазмуни, ундан олинадиган савоб хушуъга,
унинг даражасига боғлиқ
23
.
Do'stlaringiz bilan baham: |