12
ишқасам?! Йўқ, бундай қилолмайман!” Шу ўйлар билан жойимда михлангандек ўтириб қолдим. Туриб
кетай десам, оѐқларим қотиб қолгандек эди. Вужудим ўзимга бўйсунмади. Хўжайини олдида бош эгган
хизматкордек пешонамни саждага қўя олмасдим. Чунки бундай қилишни хорлик деб билардим. Бу
ҳолатимни кўрса, яқинларим мени масхаралашини ўйладим, қулоқларим остида дўстларимнинг
қаҳқаҳалари эшитилаѐтгандек бўлди: “Сан-Франсискода араблар кўпайиб, шўрлик шу аҳволга
тушиб
қолибди” деганга ўхшаш сўзларни ўйлаб, ночор ҳолатда турардим. Бироз тараддудлангач, пароканда
хаѐлларни бир четга суриб, “Йўқ!” дедим ўзимга, “Бошладимми, ортга қайтмайман! Ёрдам бер, Аллоҳ!”
дея ўзимни мажбурлаб эгилдим, бошимни саждага қўйдим, бурним ерга тегди. Уч марта “Субҳаана
роббиял аълаа” дедим. Саждадан бошимни кўтариб ўтирдим. Кейин яна саждага бордим. “Аллоҳу
акбар” дея ўрнимдан турарканман, ғурурим билан тинмай баҳслашардим...
Кейинги ракатлар, саждалар анча осон кечди. Икки ѐнимга салом бераѐтганимда вужудимда
қаттиқ ҳорғинлик ҳис этдим. Воажаб, намоз ўқиш шунчалик мушкул ишми? Ўтирган жойимда нафсим
билан кечган жангни ўйладим. Ўзимни гўѐ катта бир жанггоҳда ғолиб чиққан паҳлавондек
тасаввур
қилдим. Шу ўйлар хаѐлимга келиши билан борлиғимни уят, пушаймонлик ҳислари қамраб олди, бошим
эгилди. Кейин йиғлай бошладим: “Ё Аллоҳ, жоҳиллигимни, манманлигимни авф эт. Ўзингга маълум,
мен узоқ йўл босиб келдим. Бу ѐруғ йўл бошидаман. Олдимда яна босиб ўтишим зарур узоқ йўл
турибди. Ўзинг мададкор бўл...”
Шу тариқа титроқ ичида қолган танамга ѐйилган роҳатбахш ҳаловат виждонимгача етиб келди,
гўѐ Аллоҳ таолонинг раҳмати танамдаги кичик зарраларгача қамраб олди. Қалб тубидан чиққан, васф
этиш қийин бир эпкин вужудимни эгаллади. Сесканиб кетдим. Кўз ўнгимда гўѐ чексиз раҳмат уммони
мавж урарди. Шунда ўзим билмаган ҳолда кўзларимдан ѐш оқа бошлади. Жуда тотли йиғи эди бу.
Кўзѐшларим оққани сари ичимга сизиб кираѐтган раҳмат уммонига ғарқ бўлаѐтгандек сезардим ўзимни.
Гўѐ баланд бир тўсиқ очилиб, ичимдаги ғам-қайғу сел каби оқиб кетарди. Ўша пайтдаги ҳиссиѐтларим
изоҳини энди топгандекман: биз чин дилдан тавба қилганимизда Аллоҳ азза ва жалла гуноҳларимизни
кечирар, қалбимизга шифо берар экан...
Бошим эгик ҳолда узоқ ўтирдим. Бутун танамда ажиб бир тароват ҳукм сурарди. Шу дамда
Аллоҳ таолога, намозга жуда муҳтожлигимни, энди уларсиз яшаш имконсизлигини тушундим.
Ўрнимдан турарканман, дуога қўл очдим: “Эй Аллоҳ, агар мен Сенга
яна куфр келтиришга журъат
этсам, жонимни ол, токи ҳузурингга имоним билан борай. Хато-камчиликсиз яшаш жуда қийинлигини
биламан. Шу дақиқалардан ишондимки, Сенинг борлигингни инкор этадиган бўлсам, ҳаѐтнинг менга
кераги йўқ. Сенсиз ҳатто бир кун ҳам яшай олмайман
16
!”
Do'stlaringiz bilan baham: