Зиѐвуддин Раҳим 2 бисмиллаҳир роҳМАНир роҳийм!


аксиришни яхши кўради, эснашни ѐқтирмайди. Агар биронтангиз аксириб, Аллоҳга ҳамд айтса



Download 1,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet122/187
Sana23.02.2022
Hajmi1,72 Mb.
#144972
1   ...   118   119   120   121   122   123   124   125   ...   187
Bog'liq
НАМОЗДА ХУШУЪ (2016-2017)

аксиришни яхши кўради, эснашни ѐқтирмайди. Агар биронтангиз аксириб, Аллоҳга ҳамд айтса, 
уни эшитган ҳар бир мусулмон учун: “Ярҳамукаллоҳ”, дейиш лозим бўлади. Эснаш эса 
шайтондандир. Агар биронтангиз эснаса, уни имкони борича қайтарсин. Зеро, орангиздан бир 
(киши) эснаса, шайтон унинг устидан кулади” (Бухорий, Абу Довуд, Термизий ривоят қилган). 
“Эснаш эса шайтондандир” жумласи қуйидагича тушунтирилган: 
1. Бу ҳадис “Эснашни шайтон вужудга келтиради”, деган маънода эмас, балки шайтон банда 
эснашини хоҳлайди, инсонни эснаган ҳолатда кўришни ѐқтиради. Чунки эснаган кишининг ташқи 
кўриниши хунуклашади. Шунда шайтон унинг устидан кулади. 
2. Ҳар қандай ѐмон иш шайтонга нисбат берилади. Чунки у ѐмонлик воситасидир. Ҳар қандай 
яхши иш фариштага нисбат берилади. Сабаби у эзгулик воситасидир. Эснаш ошқозон ҳаддан ташқари 
тўлиб кетишидан пайдо бўлади, дангасаликка олиб боради. Бу иш шайтон воситасида амалга ошади. 
Аксириш кам овқат ейишдан келиб чиқади. У ғайрат-шижоатни оширади. Бу иш фаришта воситасида 
амалга ошади
186

Имом Нававий айтишича, шайтон шаҳватларга чақиради. Эснаш тана оғирлиги, бадан 
бўшашиши, қорин тўлишидан келиб чиқади
187

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бежизга “Эснаш шайтондан”, демаганлар. Айниқса, 
намоз ўқиб турганда эснаш маъқул саналмайди. Кимда шундай ҳолат кузатилса, имкони борича 
эсноқни қайтаради ѐки кафти билан оғзини беркитади. Бўлар-бўлмасга эснайверган, эснаганда “Ҳо-о-
о” деб ѐқимсиз овоз чиқарадиган одам шайтоннинг кулгисига қолади. 
Уламолар намозда эснашни макруҳ санашган, ўзлари ҳам бу ишдан тийилишган. Қудурий 
айтади: “Кўп марта синадик, киши “Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаргиз 
эснамаганлар
188
”, деб кўнглига келтирса, эсноқ қайтар экан”. Ибн Обидин ҳам шу гапни айтган
189

36-САБАБ. НАМОЗДА ХОТИРЖАМ ТУРИШ 
Аллоҳ таоло инсонга фикр юритиш, хаѐл суриш неъматини берган. Оқил киши булардан ўз 
ўрнида фойдаланади, албатта. Шунингдек, намозга турганда хаѐлини бир ерга жамлаб, хотиржам 
ҳолда Яратганга юзланиш комил мўминга хос фазилатдир. Зеро, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва 
саллам намозда ниҳоятда хотиржам турганлар, бошқаларни ҳам шунга буюрганлар. 
Хотиржамликнинг намоздаги ўрни катта. У хушуъ билан эгизак. Бирисиз бошқасининг бўлиши 
даргумон. 
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: 
“Агар намозга иқомат айтилса, ҳеч бирингиз унга шошилмасин, хотиржам ҳолда, виқор билан келсин. 
Етган жойингни ўқи, ўтиб кетганини қазо қил
190
”. 
186
Манба: Ибн Ҳажар, “Фатҳул борий”. 
187
Манба: Ибн Ҳажар, “Фатҳул борий”. 
188
Язид ибн Асомдан мурсал тарзда ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам зинҳор эснамаганлар” 
(Ибн Абу Шайба “Мусаннаф”да, Бухорий “Тарих”да келтирган). 
Маслама ибн Абдулмалик ибн Марвон айтади: “Бирон пайғамбар сира эснамаган” (Хаттобий ривоят қилган). 
189
Манба: Абдуғафур Искандар, “Намозда хушуъ”. 
190
Муслим, Аҳмад, Табароний ривоят қилган. 


90 
Абу Қатода розияллоҳу анҳу айтади: “Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Одамлар ичида энг 
ѐмон ўғри намозидан ўғрилайдиганидир”, дедилар. Шунда: “Эй Расулуллоҳ, намозидан қандай 
ўғрилайди?” деб сўрашди. У зот: “Рукуъ билан саждасини мукаммал қилмайди ѐки рукуъда, саждада 
белини тўғри тутмайди”, деб жавоб бердилар
191
”. 
Ҳузайфа ибн Ямон розияллоҳу анҳу бир киши шошиб намоз ўқиѐтганини кўриб, ундан: 
“Қачондан бери намоз ўқийсан?” деб сўради. “Қирқ йилдан бери”, деди у. “Демак, қирқ йилдан бери 
намоз ўқимабсан. Агар шу ҳолда ўлсанг, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламникидан бошқа 
фитратда ўлган бўласан”, деди Ҳузайфа
192

Хуллас, намозда қалби хотиржам бўлмаган кишининг хушуъ қилиши қийин. Намозни шошиб 
ўқиш, қуш дон чўқигандек тез-тез сажда қилиш кишини комил ибодатдан, савобни тўлиқ олишдан 
маҳрум этади. 

Download 1,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   118   119   120   121   122   123   124   125   ...   187




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish