Зиёвуддин Раҳим 2 бисмиллаҳир роҳМАНир роҳийм!


“Биз Сизни барча одамларга фақат хушхабарчи, огоҳлантирувчи қилиб юбордик”



Download 1,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet66/236
Sana04.03.2022
Hajmi1,73 Mb.
#481944
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   236
Bog'liq
Ziyovuddin Rahim. Islom aqidasi

“Биз Сизни барча одамларга фақат хушхабарчи, огоҳлантирувчи қилиб юбордик”
(“Сабаъ” 
сураси, 28-оят).
Бошқа ўринда: 
“--------------------------- Арабий матн --------------------------“ 
“Оламларга огоҳлантирувчи бўлиши учун бандасига Фурқонни нозил қилган Зот баракотли, 
улуғдир”,
дейилган (“Фурқон” сураси, 1-оят). 
Фурқон – Қуръони карим, оламлар инс ва жинлардир. 
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: “Муҳаммаднинг жони қўлида бўлган Зотга 
қасамки, ушбу умматдан биронтаси: хоҳ яҳудий бўлсин, хоҳ насроний бўлсин, мен ҳақимда эшитса-ю, 
кейин менга имон келтирмаса, албатта, дўзахга киради” (Муслим – Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан – 
ривоят қилган). 
“Уммат” сўзи Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга нисбатан икки хил бўлади. Биринчиси – 
умумий маънодаги уммат. Уни “Уммати даъват”, дейилади. Яъни, Расулуллоҳ даъватлари қаратилган 
уммат. Бунга Ер юзининг барча аҳолиси киради. Чунки Пайғамбаримиз алайҳиссалом даъватлари 
уларнинг ҳаммасига қаратилган. 


49 
Иккинчиси – хос маънодаги уммат. Уни “Уммати ижобат”, дейилади. Яъни, Муҳаммад соллаллоҳу 
алайҳи ва саллам даъватларига ижобат этган, динларини қабул қилган уммат. Булар барча мўмин-
мусулмонлардир. Юқорида гап “Уммати даъват” – бутун Ер юзи аҳолиси ҳақида бормоқда
14

Демак, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ер юзидаги барча инсонларга, жинларга пайғамбар 
этиб юборилиш билан ҳам бошқа анбиёлардан ажралиб турадилар. Шундай экан, кимда-ким 
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ёки у кишининг динлари ҳақида эшитса, мусулмон бўлиши, 
Пайғамбаримизга имон келтириши шарт. Агар Ислом динига кирмаса, дўзахга тушади. Мусулмон 
бўлмасдан жаннатга кириш имкони йўқ. 
РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВА САЛЛАМ МЎЪЖИЗАЛАРИ 
Юқорида айтиб ўтганимиздек, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам пайғамбарликларини 
тасдиқловчи энг катта мўъжиза Қуръон каримдир. Бу илоҳий Калом қиёматгача боқий қолади, амалда 
бўлади. Бундан ташқари, у зотга моддий мўъжизалар ҳам берилган. Жумладан: 
1. У зот панжалари орасидан сув чиққан. 
2. У зот баракаларидан кам миқдордаги сув кўпайган. 
3. У зот ҳузурларида таом тасбеҳ айтган. 
4. Оз хурмони кўпайтириб, ҳақдорларга етказганлар. 
5. Хурмо у зотга зорланган. 
6. Дарахт у зотга бўйсунган... 
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам 
Заврода саҳобалар билан турганларида у зотга бир идиш келтирилди. Шунда Расулуллоҳ қўлларини 
идишга тиққандилар, панжалари орасидан сув отилиб чиқа бошлади. Қавм таҳорат қилди”. Қатода 
айтади: “Мен Анасдан: “Нечта эдинглар?” деб сўрадим. “Уч юз ёки уч юз атрофида”, деди” (Бухорий ва 
Муслим ривояти). 
Абу Ҳурайра ёки Абу Саид розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: “Табук ғазотида кишилар 
очликдан қийналишди. Улар: “Эй Расулуллоҳ! Изн берсангиз, сувчи туяларни сўйиб, гўштини еб, мойини 
суртсак”, дедилар. У зот: “Шундай қилинглар”, дедилар. Шунда Умар (ибн Хаттоб) келиб: “Эй 
Аллоҳнинг Расули! Бундай қилсангиз, улов камаяди. Лекин сиз уларнинг ортиб қолган озуқаларини 
келтиришни буюринг. Кейин уларни баракали қилишни Аллоҳдан сўраб дуо қилинг. Шояд Аллоҳ 
ўшанда бир нарса қилса”, деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Хўп”, дедилар-да, бир тери 
дастурхон келтиришни сўрадилар. Уни олдиларига ёздилар. Сўнг ортиб қолган озуқаларни олиб келишни 
буюрдилар. Шунда бир киши бир сиқим жўхори, бошқаси бир сиқим хурмо, яна бошқаси бир бурда нон 
келтира бошлади. Шундай қилиб, тери дастурхонга озгина нарса йиғилди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи 
ва саллам барака сўраб дуо қилдилар-да, “Идишларингизга олинглар”, дедилар. Улар идишларига 
олишди. Ҳатто жанггоҳда биттаям идиш қўймай тўлдиришди. Тўйгунларича едилар, ортиб ҳам қолди. 
Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ашҳаду аллаа илааҳа аллаллоҳ, ва анний Расулуллоҳ. 
Қайси банда шу икки (калима) билан шак қилмаган ҳолда Аллоҳга рўбарў бўлса, зинҳор жаннатдан 
тўсилмайди”, дедилар” (Муслим ривояти). 
Абул Алодан ривоят қилинишича, Самура ибн Жундуб розияллоҳу анҳу: “Биз Расулуллоҳ 
соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бир лагандаги таомни эрталабдан кечгача еярдик. Ўн киши турса, 
ўнтаси келиб ўтирарди”, деганида улар: “У (лаган) мададни нимадан оларди (яъни, қандай қилиб 
кўпаярди)”, дейишган. Шунда Самура: “Нимадан ажабланасан?! Анави ердан бошқадан мадад олмасди”, 
деб қўли билан осмонга ишора қилган (Термизий, Доримий, Аҳмад ривояти. Ривоят санади саҳиҳ). 
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Биз мўъжизаларни барака деб 
билардик. Сиз уларни қўрқитиш деб ҳисоблайсиз. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан 
сафарда эдик. Сув камайиб қолди. Шунда у зот: “Ортиб қолган сув бўлса, олиб келинглар”, дедилар. 
Озгина суви бор идишни олиб келишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қўлларини идишга 
тиқиб туриб: “Муборак таҳорат сувига шошилинглар!” дедилар. Мен у зот панжалари орасидан сув 
14
Манба: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, “Сунний ақидалар”. 


50 
отилиб чиқаётганини кўрдим. Шубҳасиз, биз ейиладиган таом тасбеҳ айтаётганини эшитардик” (Бухорий 
ва Термизий ривояти). 
Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу ривоят қилади: “Масжид устунлари хурмо поясидан 
қилинганди. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўша поялардан бирига суяниб хутба қилардилар. У 
зотга минбар қилиб берилди. Расулуллоҳ минбар устига чиққанларида ҳалиги поянинг – ҳомиласи ўн 
ойлик – туя овозига ўхшаш овозини эшитдик. Шунда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам келиб 
хурмо пояси устига қўлларини қўйгандилар жим бўлиб қолди” (Бухорий ва Насоий ривояти). 
Яна Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан 
юриб бориб кенг водийга тушдик. У зот қазои ҳожат учун кетдилар. Мен ортларидан бир идишда сув 
олиб бордим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам (атрофга) назар солиб, ўзларига тўсиқ бўладиган 
нарса кўрмадилар. Водий четида икки дарахт кўзга ташланди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам 
уларнинг бири томон юрдилар. Кейин шохларидан бирини ушлаб, “Аллоҳнинг изни билан менга эргаш”, 
дедилар. Шунда (дарахт) у зотга – худди бурнидан ҳалқа ўтказилган туя ўз етакчисига эргашгандек – 
эргашди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бошқа дарахт олдига келиб, унинг шохларидан 
бирини ушлаб, “Аллоҳнинг изни билан менга эргаш”, дедилар. У (дарахт) ҳам Расулуллоҳ ортларидан 
юрди. Кейин икковини ушлаб туриб, “Икковингиз Аллоҳнинг изни билан мени тўсинглар!” дедилар. 
Улар бир-бирига киришди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам менинг яқиндалигимни сезиб 
узоқлашмасинлар, деб тезда у ердан нари кетдим. Ўтириб ўзимга-ўзим гапириб, бир оз вақт ўтказибман. 
Қарасам, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мен томон келяптилар. Икки дарахт эса ажраб, ҳар 
бири ўз жойига ўрнашибди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бошларини қимирлатиб, бундай-
бундай, деганларини кўрдим. Сўнг юриб олдимга келдилар-да, “Эй Жобир, менинг мақомимни 
кўрдингми?” дедилар. Мен: “Ҳа”, дедим” (Муслим ривояти). 

Download 1,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   236




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish